Загрузка страницы

ЧАШМА: ҳақиқат ва ёлғонлар

Самарқанд кўчаларини кенгайтириш, обод қилиш, чароғон қилиш айримларга ёқмаяпти ёки улар интернетда фитна қўзғаши учун бир баҳона бўлмоқда.
Умар Ҳайём кўчасидаги доимо чиқинди ва ахлатлар билан тўлиб-тошиб ётадиган, натижада баҳордаги ёғингарчилик пайтлари одамларнинг уйларини сув босишига сабаб бўладиган ЧАШМА зовурини ер остидан, махсус қувурлар орқали олиб ўтиш айримларга, менимча, ахлатини шу зовурга ташлайдиган, ҳаммом ва ҳожатхоналарини шу зовурга ўнглаб қўйган одамларга ёқмади ва интернетда ғавғо кўтардилар.
Ўша одамларни таклиф қилиб, биргаликда тасвирга олмоқчи бўлдик, аммо узоқдан тош отадиган бу паҳлавонлар келишмади. Ўзимиз кино олдик. Марҳамат, кўринг, ўзингиз баҳо беринг!
Унутманг, нима қилаётган бўлсак, Самарқандимиз гўзал бўлиши учун, одамларимиз дунёнинг барча НОРМАЛ шаҳарларида яшаётган ОДАМЛАРДЕК яшаши учун қилинаяпти.
Тўғри, камчиликларимиз ҳали кўп. Аммо улар тош отиш билан батараф бўлмайди. Камчиликларимиз ҳам ўзимизники. Улар бу йил ёки ўтган йили пайдо бўлмаган, ЙИЛЛАР ДАВОМИДА пайдо бўлган. БИР ЙИЛДА ҲАММАСИНИ ТУГАТА ОЛМАЙМИЗ.
Аммо ИККИ ЯРИМ ЙИЛДА тугатишга бел боғлаганмиз.
Ким Самарқандни яхши кўрса, узоқдан тош отишнинг ўрнига битта кесакни олиб ташлаш билан бўлса ҳам, бизга ёрдам берсин! Бунга ҳам кучи етмаса, маслаҳати билан ёрдам берсин! Бу ҳам оғирлик қилса, камчилигимзни ўзимизга айтсин, дунёга жар солмасдан. Камчилигимизни айтишингиздан қўрқмаймиз ҳам, уялмаймиз ҳам, чунки у ўзимизники! Фақат аюҳаннос солмасдан, ҳамма ёқ бузилаяти, дарахтлар чопилаяпти, деб ваҳима қилмасдан.
Билиб қўйинг, айрим дарахтларни олмасдан, айрим уларни бузмасдан шаҳар кўчаларини АВЛИЁНГИЗ ҳам кенгайтира олмайди! Аммо раҳбарларимиз БИТТА ҲАМ ДАРАХТНИ КЕСМАСЛИК чорасини ахтараяптилар. Мана, одамлар норози бўлмасин, деб Хўжа Аҳрор йўлини ҳам борича таъмирлаяпмиз. Ваҳоланки, уйлар бузилса, кенг ва равон йўл бўларди. Ҳозирги таъмир билан кўча янги асфальт бўлиб, чиройли бўлади, аммо НАГРУЗКА қолаверади. Тирбандликлар йўқолиши учун кўчаларимизни кенгайтириш керак, бунинг учун эса, уйлар бузилиши керак! Ё унисига ё бунисига кўниш керак. Афсуски, айримларга кечаги иссиқлар ёқмаётган бўлса, энди бугунги салқин ҳаво ёқмаяпти...

Видео ЧАШМА: ҳақиқат ва ёлғонлар канала Karimberdi To'ramurod
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
17 октября 2019 г. 15:08:40
00:15:20
Другие видео канала
Афғонистонлик ўзбек йигити билан суҳбатАфғонистонлик ўзбек йигити билан суҳбат33 savol - 2500000 so'm oylikka yashab bo'lmaydi, bu aniq fakt33 savol - 2500000 so'm oylikka yashab bo'lmaydi, bu aniq faktRISHTONDA BUZILAYOTGAN UYLAR EGALARI NEGA OʻZ HOLIGA TASHLAB QOʻYILDI?RISHTONDA BUZILAYOTGAN UYLAR EGALARI NEGA OʻZ HOLIGA TASHLAB QOʻYILDI?РАСУЛ КУШЕРБАЕВ ЯНА НОМЗОДИНИ ҚЎЙМОҚЧИ. ПАРТИЯ-ЧИ?РАСУЛ КУШЕРБАЕВ ЯНА НОМЗОДИНИ ҚЎЙМОҚЧИ. ПАРТИЯ-ЧИ?Ишламасдан тишлайдиганлар ва Расул КушербаевИшламасдан тишлайдиганлар ва Расул Кушербаев#Кыргызстан!!!ШОК!!!!ЭТО СТОИТ УВИДЕТЬ!!!!!#ОШ#Узбекистан#Таджикистан#Иссык Куль##Кыргызстан!!!ШОК!!!!ЭТО СТОИТ УВИДЕТЬ!!!!!#ОШ#Узбекистан#Таджикистан#Иссык Куль#Каримберди Тўрамурод "ҚАЛАМ" таҳририяти меҳмониКаримберди Тўрамурод "ҚАЛАМ" таҳририяти меҳмониToshkent: So'xga yo'l qachon ochiladi? Manfaatlar to'qnashuvi muammo emasmi?Toshkent: So'xga yo'l qachon ochiladi? Manfaatlar to'qnashuvi muammo emasmi?Сўзимизнинг устидан чиқдик!Сўзимизнинг устидан чиқдик!NOQONUNIY UY-JOYLAR BUZILDI. KIM HAQ? FUQARO YOKI DAVLAT ORGANLARI? SO'NGGI QISM.NOQONUNIY UY-JOYLAR BUZILDI. KIM HAQ? FUQARO YOKI DAVLAT ORGANLARI? SO'NGGI QISM.Самарқандда кўпкариСамарқандда кўпкариИсмат Хушев билан ярим соат Ўзбек тадбиркорлари ва ДХХ исёнкорлари ҳақидаИсмат Хушев билан ярим соат Ўзбек тадбиркорлари ва ДХХ исёнкорлари ҳақидаСолижонга мактублар ëхуд Шайхали қамоқхонаси 9 йиллик маҳбусиСолижонга мактублар ëхуд Шайхали қамоқхонаси 9 йиллик маҳбуси"Дехкон" алигархлар, кластерчилар кимлар?"Дехкон" алигархлар, кластерчилар кимлар?Bosh kosulli ochildiBosh kosulli ochildiХонавайрон бўлаётган зангиоталик фермерларХонавайрон бўлаётган зангиоталик фермерларСУХ ХАЛҚИ НИМАДАН НОРОЗИ? ПРИЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА  МУРОЖААТ!СУХ ХАЛҚИ НИМАДАН НОРОЗИ? ПРИЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТ!Ажойиб совғаАжойиб совғаШарафсизлар хокимияти!Шарафсизлар хокимияти!Ozod Nazar: "Ўзбекистонни бошқараëтган МХХ тугатилиши керак!"Ozod Nazar: "Ўзбекистонни бошқараëтган МХХ тугатилиши керак!"
Яндекс.Метрика