Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи тафсилотлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Тадбирда Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян қатнашди.

Учрашувда 2023 йилги кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва келгуси йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди. МДҲ доирасида кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимиз Ҳамдўстликда фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон 20 дан ортиқ тармоқ бўйича ҳамкорлик органларига ҳамда устувор соҳа ва тармоқлар бўйича 24 та муҳим битимга қўшилди.

МДҲ мамлакатлари компаниялари билан саноат кооперацияси бўйича лойиҳалар портфели 30 миллиард доллардан ошди ва деярли барча тармоқларни қамраб олган.

Давлатимиз раҳбари МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликни тубдан кенгайтириш ва ҳамкорликнинг амалдаги институционал механизмлари самарадорлигини ошириш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Видео Шавкат Мирзиёевнинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифи тафсилотлари канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
27 декабря 2023 г. 21:32:20
00:03:21
Другие видео канала
"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotЗардўзлик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigiЗардўзлик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigi"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratТВ Такси телевикторинаси. 67-кўрсатув | Tv taksiТВ Такси телевикторинаси. 67-кўрсатув | Tv taksiШаҳримиз ҳавосининг ифлосланиши ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingШаҳримиз ҳавосининг ифлосланиши ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarШавкат Мирзиёев принял торгового представителя США Кэтрин ТайШавкат Мирзиёев принял торгового представителя США Кэтрин ТайПарфи Ота зиёратгоҳидаги ноёб тошларнинг сири нимада? | Ko'hna manzillarПарфи Ота зиёратгоҳидаги ноёб тошларнинг сири нимада? | Ko'hna manzillar“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidanXIX асрнинг охирида нашр этилган ноёб қўлёзма тарихи | Sharq qo'lyozmalariXIX асрнинг охирида нашр этилган ноёб қўлёзма тарихи | Sharq qo'lyozmalari"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqinБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real fakt"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда, актёр Ғолиб Ҳожиев | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда, актёр Ғолиб Ҳожиев | Jumboqli qutiПрезидент имзолаган янги фармоннинг мақсади нима? | Yuridik klinikaПрезидент имзолаган янги фармоннинг мақсади нима? | Yuridik klinikaБухоролик адабиётшунос Абдушукур Шукурий | Buyuk yurt allomalariБухоролик адабиётшунос Абдушукур Шукурий | Buyuk yurt allomalariНаршахийнинг "Бухоро тарихи" асари тарихи | JavohirНаршахийнинг "Бухоро тарихи" асари тарихи | JavohirСССР даврида қулоқлаштирилиб сургун қилинганлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaСССР даврида қулоқлаштирилиб сургун қилинганлар ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaМИБнинг қарздорларга қарши махсус рейд тадбирлари | Reyd vaqtiМИБнинг қарздорларга қарши махсус рейд тадбирлари | Reyd vaqti
Яндекс.Метрика