Загрузка страницы

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга тарихий ташрифи

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси Франция Президентининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдаги илк ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

Эммануэль Макрон давлатимиз раҳбарига ташриф билан келиш таклифи ҳамда Франция делегациясига кўрсатилаётган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди.

Франция раҳбари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Етакчилар Франция билан Ўзбекистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар ҳамда икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтаришга келишиб олдилар.

Кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатлари барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони каррасига ошгани мамнуният билан қайд этилди. Жорий ва истиқболли лойиҳалар портфели 10 миллиард евродан ошди.

Франция тараққиёт агентлиги билан 1 миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури амалга оширилмоқда.

“Яшил” энергетика, хомашё ресурсларини қазиб олиш ва қайта ишлаш, инновацион қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти, логистика, инфратузилмани ривожлантириш, туризм ва бошқа соҳаларда янги йирик лойиҳаларни илгари суриш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Франция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишончни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакатимизнинг ЖСТга аъзо бўлишини ҳамда Евроиттифоқ билан Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез фурсатда имзоланишини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр экани таъкидланди.

Сиёсий мулоқотни давом эттириш, хавфсизлик, юзага келаётган таҳдид ва хатарларга самарали қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик кун тартиби бой экани мамнуният билан таъкидланди. Ўзбекистонда француз тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётгани айтилди. Шу муносабат билан томонлар Франция альянсининг Самарқанддаги филиали очилишини олқишладилар.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасасини очишни тезлаштириш ҳамда француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Видео Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга тарихий ташрифи канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
2 ноября 2023 г. 22:48:22
00:52:35
Другие видео канала
"Ўткан кунлар" романининг ёзилиш тарихи | Sharq qo'lyozmalari"Ўткан кунлар" романининг ёзилиш тарихи | Sharq qo'lyozmalariКўкалдош мадрасасига саёҳат | SayohatnomaКўкалдош мадрасасига саёҳат | SayohatnomaЎзбекистон Ёшлар симфоник оркестрининг Германиядаги концерт дастуриЎзбекистон Ёшлар симфоник оркестрининг Германиядаги концерт дастуриТошкентнинг энг қадимги маҳалласи тилсимлари | Toshkent tilsimlariТошкентнинг энг қадимги маҳалласи тилсимлари | Toshkent tilsimlari"Ўғрини қароқчи урди"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Ўғрини қароқчи урди"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo1997 йил янги йил қандай кутиб олган эдик? Устозларни соғиниб | Sog'inch1997 йил янги йил қандай кутиб олган эдик? Устозларни соғиниб | Sog'inchЯнги Ахси зиёратгоҳи тарихи | Ko'hna manzillarЯнги Ахси зиёратгоҳи тарихи | Ko'hna manzillar"Чол тўнини тескари кийди"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Чол тўнини тескари кийди"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Инсон қадри": "Нуроний" жамғармаси раиси  Рустам Каланов | Inson qadri"Инсон қадри": "Нуроний" жамғармаси раиси Рустам Каланов | Inson qadri"Навоий тили луғати" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Навоий тили луғати" янги талқинда | Tarix va yangi talqinКўчмас мулкни сотиш ва эгалик қилиш тартиби қандай? | Mening huquqimКўчмас мулкни сотиш ва эгалик қилиш тартиби қандай? | Mening huquqimСамарқанд шаҳри томон йўл бўйлаб | Yo'l bo'ylabСамарқанд шаҳри томон йўл бўйлаб | Yo'l bo'ylabКандакорлик санъати тарихи | XazinaКандакорлик санъати тарихи | XazinaБева касал онаси учун ўғриликка қўл урган болакай | Umr so'qmoqlariБева касал онаси учун ўғриликка қўл урган болакай | Umr so'qmoqlari"Ўзгалар ҳаққидан огоҳ бўлайлик!" | Ma'rifiy suhbatlar"Ўзгалар ҳаққидан огоҳ бўлайлик!" | Ma'rifiy suhbatlarҚўрбошилар ким эди? Уйдирма ва ҳақиқатлар... | Tarixiy savolҚўрбошилар ким эди? Уйдирма ва ҳақиқатлар... | Tarixiy savol"Ичкиликка муккасидан кетган эримни қандай йўлдан қайтарай..." 42-қисм | Umidli dunyo"Ичкиликка муккасидан кетган эримни қандай йўлдан қайтарай..." 42-қисм | Umidli dunyo"Оила олами" махсус янги йил байрам сони | Oila olami"Оила олами" махсус янги йил байрам сони | Oila olamiМуборак маскан - Тим ёдгорликлари тарихи | Muborak maskanlarМуборак маскан - Тим ёдгорликлари тарихи | Muborak maskanlar5 йил интервю бермаган Насиба Абдуллаева билан суҳбат | Tashrif5 йил интервю бермаган Насиба Абдуллаева билан суҳбат | Tashrif"Ёшлар оқшоми" тунги шоу. Махсус янги йил сони. 81-кўрсатув | Yoshlar oqshomi"Ёшлар оқшоми" тунги шоу. Махсус янги йил сони. 81-кўрсатув | Yoshlar oqshomi
Яндекс.Метрика