Загрузка страницы

Ulug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida audiokitob.. 5-qism - Xurshid Davron kutubxonasi

Одил Ёқубов. Улуғбек хазинаси. Тарихий роман. Асар матнини Тошкент канали сухандони Фотима Мирсоатова ўқиган.

Буюк аждодимиз, давлат арбоби, математик ва астроном Мирзо Улуғбек 1394 йил 23 мартида Султония шаҳрида бобоси Амир Темур юришида қатнашиш шарафига муяссар бўлган чақалок туғилди. У Шоҳрух Мирзонинг тўнгич ўғли бўлиб бобоси унга Муҳаммад Тарағай деб исм қўйди. Уни кейинчалик Улуғбек деб атай бошладилар. 1405 йил бобоси Амир Темур вафот этгач, Самарқанд тахти 1409 йилда Улуғбекка насиб этди. Улуғбекнинг болалик йиллари Амир Темурнинг ҳарбий юришларида ўтди. 1405 йилнинг бошида Хитойга қилинаётган юриш бошланиши пайтида Темур вафот этади. Унинг ўлимидан сўнг тўрт йил давомида фарзандлари ўртасида тахт учун кураш давом этади. Отаси Шохрух Мирзо мамлакатнинг нотинч кисми Хиротни пойтахт этиб, кўчиб кетди. Улуғбек 17 ёшида ҳоким бўлиб, бобосидан қатъий ўлароқ тож-тахт учун курашмади. У ҳокимиятни бошқарар экан, илм-фанни тараққий эттирди, мадрасалар қуриб, илм арбобларига ҳомийлик қилди. 40 йил давомида одил шоҳ, буюк математик, астроном деган улуғ номларга сазовар бўлди. Обсерватория қуриб, юлдузларни текширди, схемасини тузди «Зижи Курагоний» номли юлдузлар харитасини тузиб, келажак авлодларга буюк меърос қилиб колдирди.

Мирзо Улуғбек қаламига мансуб энг машҳур асар “Зижи Жадиди Кўрагоний”дир. Риёзиётга мансуб “Бир даража синусини аниқлаш ҳақида рисола”, юлдузларга бағишланган “Рисолаи Улуғбек” асари ҳам мавжуд. Бу асарнинг ягона нусҳаси Ҳиндистоннинг Алигарҳ университети кутубхонасида сақланади. Унинг тарихга оид “Тарихи арбаъ улус” асари ҳам мавжуд (бу асарнинг ўзбекча таржимаси 1990 йилда Тошкентда чоп этилди). Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний” асари VIII-IX асрларда бошланган фалакиёт анъанасини давом эттирсада, уларга нисбатан илмий савияси анча юқори эканлиги билан ажралиб туради. Тож- тахт, бойлик учун хирс-хавас сўнмас юлдуз атрофини қора булутлар билан тўсди. Ўғли Абдулатифнинг калтафаҳмлиги натижасида Улуғбек 1449 йили 27 октябрида фожиали ҳалок бўлади. Лекин падаркуш Абдуллатифни ҳам олти ойга бормай ўз навкарлари томонидан ўлдирилади. Улуғбекнинг ишлари сўнмади. Шогирдлари Али Қушчи, Чалабий томонидан асарлари сақлаб колинди, ишлари поёнига етказилди.Истамбулда яшаб ижод этган Али Қушчи хизматлари натижасида Улуғбек ва унинг асарлари Европага тарқатилди. Унинг илмий ишлари бутун дунёга танилди, ёйилди. «Зижи» ва «Тўрт улус тарихи» асарларидан бутун дунё илм аҳли баҳраманд бўлмоқда. Улуғбек катта ҳаётий тажриба билан «Подшоликлар емирилади, дин тумандек тарқалиб кетади, олиму-фузалолар иши абадул- абаддир», деган нодир фикрларни қолдирди.

Ўзбекистон xалқ ёзувчиси Одил Ёқубов (1926-) – Ўзбекистон xалқ ёзувчиси (1985). 2-жаҳон уруши қатнашчиси. ТошДУ филология факультитини тугатган (1956). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1955-59), «Литературная газета»нинг Ўзбекистондаги маxсус муxбири (1959-63; 1967- 70), «Ўзбекфилм» киностудияси ва Ўзбекистон давлат кинематография қўмитасида бош муҳаррир (1963-67). Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашрийўтида бош муҳаррир ўринбосари (1970-82), «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси бош муҳаррири (1982-87), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувининг биринчи котиби (1987-91), Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раиси (1991 йилдан) ва айни вақтда Марказий Осиё xалқлари маданияти Ассамблеясининг биринчи витсе-президенти (1995йилдан). Дастлабки асари - «Тенгдошлар» қиссаси 1951 йилда эълон қилинган. «Дастлабки қадам» (1953). «Икки муҳаббат» (1955) ҳикоялар тўплами, «Тилла узук» (1961) қисса ва ҳикоялар тўпламида муҳаббатни инсонга xос улуғ, муқаддас xислат сифатида тасвирлайди. «Муқаддас» қиссасида (1960) Ёқубовнинг чинакам ёзувчига xос услуби ва йўли намойўн бўлди. Мазкур асарда xудбинлик йўлига туша бошлаган йигитнинг тўғри йўлга қайтиши масаласи қаламга олинган. «Ер бошига иш тушса...» романи (1966) xалқимизнинг ватанпарварлиги ва мардлиги ҳақида. «Бир фелетон қиссаси» (1961), «Қанот жуфт бўлади», «Матлуба» (1970) қиссалари ва кўпгина ҳикояларида ёшларнинг турмушда юз берган зиддиятларга қарши мардонавор кураши, муҳаббати тасвирланган. «Улуғбек xазинаси» романи (1973) олим ва ҳукмдор Улуғбек давридаги ижтимоий муносабатлар, олис ўтмишимиздаги нур ва зулмат ўртасидаги кураш ҳақидаги асардир. «Кўҳна дунё» (1982) романида ўрта асрда яшаб жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган олимлар Ибн Сино ва Берунийнинг фожиали тақдири қаламга олинган. «Диёнат» (1977), «Оқ қушлар, оппоқ қушлар» (1988), «Адолат манзили» (1998) романларида ўзбек xалқининг 20-асрнинг 60-70-йилларидаги ҳаёти ва кураши манзаралари xаққоний тасвирланган.

O. Ёқубов Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1977), «Дўстлик» (1994), «Ел-юрт ҳурмати» (1998) орденлари билан мукофотланган.

Видео Ulug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida audiokitob.. 5-qism - Xurshid Davron kutubxonasi канала Xurshid Davron Kutubxonasi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
9 января 2021 г. 17:01:06
01:32:44
Другие видео канала
Er boshiga ish tushsa... Odil Yoqubov. Roman. 1-qism — Xurshid Davron kutubxonasiEr boshiga ish tushsa... Odil Yoqubov. Roman. 1-qism — Xurshid Davron kutubxonasiHumoyun va Akbar. Pirimqul Qodirov  romani asosida audiokitob. 1 qism   Xurshid Davron kutubxonasiHumoyun va Akbar. Pirimqul Qodirov romani asosida audiokitob. 1 qism Xurshid Davron kutubxonasiO‘tkir Hoshimov. Tushda kechgan umrlar, Audioromanning 5-qismi – Xurshid Davron kutubxonasiO‘tkir Hoshimov. Tushda kechgan umrlar, Audioromanning 5-qismi – Xurshid Davron kutubxonasiMarsel Brion. Menkim, Sohibqiron - jahongir Temur.  Audiokitob. 1-qism - Xurshid Davron kutubxonasiMarsel Brion. Menkim, Sohibqiron - jahongir Temur. Audiokitob. 1-qism - Xurshid Davron kutubxonasiUlug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida  audiokitob.. 8-qism - Xurshid Davron kutubxonasiUlug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida audiokitob.. 8-qism - Xurshid Davron kutubxonasiXurshid Davron. Sohibqiron vasiyatlari. Radioqissa. 2-qism (1996)  - Xurshid Davron kutubxonasiXurshid Davron. Sohibqiron vasiyatlari. Radioqissa. 2-qism (1996) - Xurshid Davron kutubxonasiUlug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida  audiokitob.. 7-qism - Xurshid Davron kutubxonasiUlug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida audiokitob.. 7-qism - Xurshid Davron kutubxonasiUlug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida  audiokitob.. 6-qism - Xurshid Davron kutubxonasiUlug'bek xazinasi. Odil Yoqubov romani asosida audiokitob.. 6-qism - Xurshid Davron kutubxonasiRevizor. Nikolay Gogol asari. Radiospektakl .1-qism - Xurshid Davron kutubxonasiRevizor. Nikolay Gogol asari. Radiospektakl .1-qism - Xurshid Davron kutubxonasiQotil. Uyg’un dramasi asosidagi  spektaklning  radiomontaji— Xurshid Davron kutubxonasiQotil. Uyg’un dramasi asosidagi spektaklning radiomontaji— Xurshid Davron kutubxonasiZamira Suyunova  kuylaydi - Xurshid Davron kutubxonasiZamira Suyunova kuylaydi - Xurshid Davron kutubxonasiHumoyun va Akbar. Pirimqul Qodirov  romani asosida audiokitob. 12-qism - Xurshid Davron kutubxonasiHumoyun va Akbar. Pirimqul Qodirov romani asosida audiokitob. 12-qism - Xurshid Davron kutubxonasiO‘tkir Hoshimov. Tushda kechgan umrlar, Audioromanning 1-qismi – Xurshid Davron kutubxonasiO‘tkir Hoshimov. Tushda kechgan umrlar, Audioromanning 1-qismi – Xurshid Davron kutubxonasiAlisher Navoiy. Xamsa. 05-1. Saddi Iskandariy. Audiokitob – Xurshid Davron kutubxonasiAlisher Navoiy. Xamsa. 05-1. Saddi Iskandariy. Audiokitob – Xurshid Davron kutubxonasiMing bir kecha 1-45 kechalar. Audiokitobning 1-qismi — Xurshid Davron kutubxonasiMing bir kecha 1-45 kechalar. Audiokitobning 1-qismi — Xurshid Davron kutubxonasiOdil Yoqubov. Muqaddas (radiodrama) | Одил Ёқубов. Муқаддас (радиодрама)Odil Yoqubov. Muqaddas (radiodrama) | Одил Ёқубов. Муқаддас (радиодрама)Mirkarim Osim. O'tror. Tarixiy qissa. Radiokitob. 2-qism - Xurshid Davron kutubxonasiMirkarim Osim. O'tror. Tarixiy qissa. Radiokitob. 2-qism - Xurshid Davron kutubxonasiEshik qoqqan kim o'zi? Sharof Boshbekov pyesasi asosida videofim (1989) - Xurshid Davron kutubxonasiEshik qoqqan kim o'zi? Sharof Boshbekov pyesasi asosida videofim (1989) - Xurshid Davron kutubxonasiMarsel Brion. Menkim, Sohibqiron - jahongir Temur.  Audiokitob. 8-qism - Xurshid Davron kutubxonasiMarsel Brion. Menkim, Sohibqiron - jahongir Temur. Audiokitob. 8-qism - Xurshid Davron kutubxonasi
Яндекс.Метрика