Загрузка страницы

Кураш. Навоийда Ўзбекистон чемпионлари аниқланди

Навоий шаҳрида 2001-2003 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилаётгани ҳақида аввал ҳам хабар қилган эдик. Ушбу нуфузли мусобақа якунига етиб, кейинги вазн тоифалари бўйича ғолиблар номи маълум бўлди. Нуфузли дейишимизга сабаб, чемпионат ғолиблари юртимиздаги олий таълим муассасаларида имтиёзли равишда давлат гранти асосида ўқиш имкониятига эга бўлишди. Шу билан биргаликда, терма жамоага ҳам номзодлар саралаб олинди. Мусобақанинг иккинчи кунида ўғил болалар ўртасида 66, 73 ва 81 кгда, қизлар ўртасида эса 57, 63 ва 70 кг вазн тоифаларида беллашган спортчилар орасидан ғолиблар аниқланди. Ушбу беллашувларда кўпроқ Сурхондарё ва Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилган полвонларнинг қўли баланд келди.
Чемпионат дастурига асосан асосий вазндаги спортчилар учинчи куни гиламга чиқишди. Жумладан, 90 ва + 90 кг вазнда ўғил болалар ҳамда +70 кг оғирликдаги қизлар баҳслари иштирокчиларни тоблаб, синовдан ўтказди. Албатта бу ерда тажриба ва маҳорат ўз сўзини айтди. Бухорлик Тўлқин Турдиев 90 ва навоийлик Қурбонбой Ражабов +90 кгда вазнда рақибларидан устунликка эришиб, Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди. Қизлар орасидан эса фарғоналик Покизахон Комолиддинова ушбу мақомни қўлга киритди.

Видео Кураш. Навоийда Ўзбекистон чемпионлари аниқланди канала Norbek Niyazov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 мая 2021 г. 3:58:47
00:02:14
Яндекс.Метрика