Загрузка страницы

Абдулҳамид Чўлпон. Миллат эрки учун қурбон бўлган шоир

Россия империяси Ўрта Осиёни босиб олгач, табийки, рус миллатига мансуб аҳоли ҳам Туркистон ҳудудларига кўчириб келина бошланди.

Мустамлакачилар ҳеч қачон рус ва маҳаллий аҳоли орасидаги яқин ва узоқ келажакдаги ихтилоф, тўқнашувлар бўлиши эҳтимолини назардан қочиришмаган. Туркистоннинг кўп миллионли халқи бирлашса, бу ердаги этник озчилик саналган русларга қийин бўлиши табиий эди.

Шу боис Чор Россияси Туркистондаги рус аҳолиси келиб жойлашган ҳудудлар атрофига арман жангари гуруҳлари – дашноқларни келтириб жойлаштирган эди.

Миллат эркини куйлаган Чўлпон айнан Андижоннинг большевик дашноқлар томонидан база қилинган ҳудудида дунёга келади.

“Вақт машинаси” рукни остидаги навбатдаги ҳикоямиз 1938 йили советлар ҳукумати томонидан қатл этилган Абдулҳамид Чўлпон ҳаёти ва қисмати ҳақида.

“Элтуз” нашри ўзбекистонлик тарихчи Ихтиёр Эсонов мақолалари асосидаги тўртинчи кўрсатувни тақдим этади.

Видео Абдулҳамид Чўлпон. Миллат эрки учун қурбон бўлган шоир канала Eltuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
15 апреля 2020 г. 5:30:45
00:20:05
Яндекс.Метрика