Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Андижондаги қаровсиз бинолар ўрнида ташкил этилган янги корхоналар билан танишди

Тўқимачилик саноати Андижон вилоятидаги “драйвер” соҳалардан. Бугун бу ерда 700 га яқин шундай корхоналар фаолият юритмоқда.

Андижон шаҳридаги “Dinar group” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилган тикувчилик корхонаси - шулардан бири.

Умумий қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа учун қаровсиз бино “ноль” қийматда берилган эди. Атиги етти ойда бу ерда замонавий корхона пайдо бўлди.

Янги корхонага Италия, Австрия ва Туркия каби давлатлардан мато бўяш ва тикув ускуналари келтириб ўрнатилди. 1000 та иш ўрни яратилди. Корхона йилига 3,5 миллион дона тайёр трикотаж ва 5 минг тонна ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватига эга.

Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ дастурига аъзо бўлиши билан бу корхона учун ҳам кенг йўл очилди. Маҳсулотлар 100 фоиз экспортга йўналтирилмоқда. Бугунги кунда хорижий давлатлар буюртмалари асосида 50 дан ортиқ турдаги ярим тайёр ва 100 хилдан ортиқ тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик экспортни 40 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

Бўш турган иншоотлардан самарали фойдаланишга қаратилган иқтисодий сиёсат натижасига Андижон шаҳридаги “Diromm” фабрикаси ҳам мисол бўла олади. Унинг биноси 1980 йилларда қурилган, узоқ вақт ишламасдан, ташландиқ ҳолга келиб қолганди.

“Бобур ХБК” масъулияти чекланган жамияти томонидан 33 миллион 500 минг доллар миқдорида инвестиция киритилгач, бино қиёфаси тамоман ўзгарди. У мукаммал таъмирланиб, Франция, Германия, Италия, Япония ва Туркиянинг замонавий технологиялари ўрнатилди. Ҳозир бу ерда 1 минг 500 киши меҳнат қилмоқда. Тўлиқ қувватда 2 минг 700 та доимий иш ўрни бўлади.

Бугунги кунда корхонада 200 турдаги жинси маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Матони бўяшдан тортиб, тайёр маҳсулотгача бўлган жараён замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилмоқда.

Бу фабрикада ҳам маҳсулотлар тўлиқ экспорт қилинади. Мўлжал - йилига 25 миллион долларлик маҳсулотни хорижга етказиб бериш.

Президентимиз янги корхоналардаги иш жараёнини, маҳсулот намуналарини кўздан кечирди. Мутасаддиларга корхоналар фаолиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Видео Шавкат Мирзиёев Андижондаги қаровсиз бинолар ўрнида ташкил этилган янги корхоналар билан танишди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
18 июня 2021 г. 3:30:01
00:16:01
Другие видео канала
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиШавкат Мирзиёев ўзида 15 минг намозхонни сиғдира оладиган Андижоннинг Бош жоме масжидини бориб кўрдиШавкат Мирзиёев ўзида 15 минг намозхонни сиғдира оладиган Андижоннинг Бош жоме масжидини бориб кўрдиИштироки Сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон дар барномаи фарҳангии “Шоми дӯстӣ” дар Кохи БорбадИштироки Сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон дар барномаи фарҳангии “Шоми дӯстӣ” дар Кохи БорбадЎзбекистон халқ артисти Отажон Худойшукуровни соғиниб...| Sog'inch: Otajon XudoyshukurovЎзбекистон халқ артисти Отажон Худойшукуровни соғиниб...| Sog'inch: Otajon XudoyshukurovДепутат Расул Кушербаевга бўлаётган босимлар ортида юқори мансабдор шахс турибдими? ЎзбекистонДепутат Расул Кушербаевга бўлаётган босимлар ортида юқори мансабдор шахс турибдими? ЎзбекистонПрезидент уделил внимание улучшению условий жизни населения и развитию социальной инфраструктурыПрезидент уделил внимание улучшению условий жизни населения и развитию социальной инфраструктурыШавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирдиШавкат Мирзиёев Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги инновацион иссиқхонани кўздан кечирдиSHAVKAT MIRZIYOYEV. SIZGA TAKLIF UZBEKISTANNI NARXI QANCHASHAVKAT MIRZIYOYEV. SIZGA TAKLIF UZBEKISTANNI NARXI QANCHAMadina Mumtoz va Murad Chustiy yangi ochilgan restoranni reviziya qilishdiMadina Mumtoz va Murad Chustiy yangi ochilgan restoranni reviziya qilishdiШавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳри қурилишига тамал тоши қўйдиШавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳри қурилишига тамал тоши қўйдиXAFA BO'LISH YO'Q 12-SON // Setora Farmonovaga jonli ayiq sovg'a qilindi...XAFA BO'LISH YO'Q 12-SON // Setora Farmonovaga jonli ayiq sovg'a qilindi...БУНИ КЎРИБ ҒАЗАБЛАНАСИЗ ЎЗБЕКЛАРИМИЗДА НИМА АЙББУНИ КЎРИБ ҒАЗАБЛАНАСИЗ ЎЗБЕКЛАРИМИЗДА НИМА АЙБЎзбекистон: Масжидда болаларни сўроқ қилган орган ходимлари қонунни буздими? BBC News O'zbekЎзбекистон: Масжидда болаларни сўроқ қилган орган ходимлари қонунни буздими? BBC News O'zbekПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи тафсилотлариПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи тафсилотлариШавкат Мирзиёев “And gold” тикув-трикотаж корхонаси фаолияти билан танишдиШавкат Мирзиёев “And gold” тикув-трикотаж корхонаси фаолияти билан танишди"Шавкат ака! Ўзбекистон армияси толибонларларни шимолий Афғонистондан ҳайдаш керак!""Шавкат ака! Ўзбекистон армияси толибонларларни шимолий Афғонистондан ҳайдаш керак!"МУЗЛАТГИЧ НАРХЛАРИ 2021МУЗЛАТГИЧ НАРХЛАРИ 2021Madina Mumtoz Ra'no Yarasheva Libos Galery do'konini obzor qilishdi (+998712002262 +998977681158)Madina Mumtoz Ra'no Yarasheva Libos Galery do'konini obzor qilishdi (+998712002262 +998977681158)ANDIJON HOKIMI MAJLISDA BOSHLIQLARNI "TUZLADI"ANDIJON HOKIMI MAJLISDA BOSHLIQLARNI "TUZLADI"Суд гувоҳларнинг кўрсатмаси, Ёшлар иттифоқининг кафиллигини инобатга олмадиСуд гувоҳларнинг кўрсатмаси, Ёшлар иттифоқининг кафиллигини инобатга олмади
Яндекс.Метрика