Загрузка страницы

Буюк фақиҳ, имом Бурҳониддин Марғиноний. 6-қисм | Buyuk siymolar

"Буюк сиймолар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ (тўлиқ исми Абулҳасан Али ибн Абубакр ибн Абдулжалил ал-Фарғоний алРиштоний ал-Марғиноний) (1123.23.9, Риштон тумани, Даҳбет қишлоғи — 1197.29.10, Самарқанд) — буюк фақиҳ, имом. Даставвал отаси Абубакр ибн Абдулжалил, сўнг Симом Баҳоуддин Али ибн Муҳаммад Асбижобий қўлида таҳсил кўрди. Риштон, Марғилон, Бухоро, Самарқанд ва Мовароуннахрнинг бошқа шаҳарларида исломий таълим олиб, ҳанафия мазҳабининг буюк фақиҳи сифатида ном қозонди. Шайхулислом бўлиб етишди. 1149 й. ҳаж сафарига борди. Б. М. Самарқанд ш. даги Чокардиза кабристонга дафн этилган.
Бурҳониддин Марғиноний фиқҳ бўйича асосий асари «Бидоят ул-мубтадиъ» («Бошловчилар учун қўлланма»)ни ҳанафия назариётчиси, шариат асосчиларидан Абул Ҳасан ал-Қудурий (1029 й. в. э.) ва Муҳаммад аш-Шайбоний (884 й. в. э.) асарларига таяниб ёзган. Бурҳониддин Марғинонийнинг ушбу китоби назарий асар эди, ундан амалий жиҳатдан фойдаланиш қийин бўлган. Шу сабабли Бурҳониддин Марғинонийнинг ўзи 8 жилдли шарҳ — «Кифоят ул-Мунтаҳий» («Якунловчилар учун тугал таълимот») ни ёзишга карор қилган. Кейинчалик бу китоби асосида «Китоб ал-Ҳидоя» (қисқача номи «Ҳидоя» — «Тўғри йўл») ни яратади (1178). Бурҳониддин Марғиноний бу китобда ўша замонларда мўминмусулмонлар дуч келадиган долзарб ҳаётий масалалар, жумладан оилавий ва ижтимоий муносабатлар, мулкчилик, савдо-сотиқ, жиноят ва жазо, инсоннинг бурч ва масъулиятларига тааллуқли жуда кўп мураккаб муаммоларни исломий ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳал этиб берди. Мазкур китоб нафақат Мовароуннаҳрда, балки бутун ислом шарқида бир неча тилларга таржима этилиб маълум ва машҳур бўлиб кетди. Бу китоб фиқҳ илми бўйича энг аниқ, изчил, мукаммал асар бўлган. Ундан асрлар давомида ислом ҳуқуқшунослиги бўйича нуфузли ҳуқуқий манба — асосий қўлланма сифатида фойдаланилган (қ. Ҳидоя). Шу сабабли аллома нафақат уламолар, балки оддий халқ орасида ҳам «ҳидоят йўлининг сарбони» дея катта ҳурматэътибор топди. Бурҳониддин валмилла (ислом динининг далили, исботи) деган шарафли номга сазовор бўлди.

Бурҳониддин Марғиноний яна бир қанча асарлар ёзган: «Нашр ал-мазҳаб» («Мазҳабнинг тарқалиши»), «Китоб ат-тажнис валмазийд» («Фуқаролик ҳуқуқини тақдим этиш»), «Китоб ул-фароиз» («Мажбуриятлар ҳақида китоб»), «Мазийд фи фуру улҳанафий («Ҳанафия мазҳабига қўшимчалар») ва б. У ўз асарларида ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, мулкчиликнинг турли шакллари (давлат ва хусусий мулкчилик), молиявий фаолият, жиноят ва жазонинг ҳуқуқий асосларини, фуқаролик ҳуқуқи назарияси ва амалиёти, қозилик муассасалари таркиби, тартиби ва жиноий ишни кўриш масалаларини батафсил ёритиб берди. Бу асарларда адолат туйгуси, ўз даврининг ҳуқуқий мсзонлари асосида яшаш, ўзганинг молмулкига кўз олайтирмаслик, ҳаромдан ҳазар қилиш, инсоф ва диёнат, меҳроқибат каби эзгу тушунчаларнинг моҳияти очиб берилган. Бурҳониддин Марғинонийнинг ўзи ҳаёти давомида ана шундай инсоний фазилатларга амал қилиб яшади. Илму урфон йўлидаги фидойилиги, камтарлиги ўз асарларида бир»он марта ҳам «мен» деган сўзни ишлатмай, «бу заиф банда айтади», дея ҳокисорлик билан изоҳ беришида ҳам кўриниб туради.

Видео Буюк фақиҳ, имом Бурҳониддин Марғиноний. 6-қисм | Buyuk siymolar канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
1 июня 2021 г. 8:00:08
00:30:25
Другие видео канала
O'zbekiston tarixidagi barcha muftiylarO'zbekiston tarixidagi barcha muftiylarШавкат Мирзиёев сел за руль зерноуборочного комбайнаШавкат Мирзиёев сел за руль зерноуборочного комбайнаЎзбекистон Республикаси Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев билан бир кунЎзбекистон Республикаси Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев билан бир кунЧЎМИЛИШ ВА ЮВИНИШ  ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ? (КЎПЧИЛИКНИ ҚИЙНАГАН САВОЛ)ЧЎМИЛИШ ВА ЮВИНИШ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ? (КЎПЧИЛИКНИ ҚИЙНАГАН САВОЛ)Кандай килиб 5-йил ичида нолдан бошлаб бу даражага еришди?Кандай килиб 5-йил ичида нолдан бошлаб бу даражага еришди?Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрдиIslom Tarixidagi eng buyuk yakkama yakka jang | Исломдаги энг буюк яккама якка жангIslom Tarixidagi eng buyuk yakkama yakka jang | Исломдаги энг буюк яккама якка жангЭнг севимли кўрсатувлардан бири "Телевизион миниатюралар театри" тарихи | Retro shedevrЭнг севимли кўрсатувлардан бири "Телевизион миниатюралар театри" тарихи | Retro shedevrЎзбекистон: Масжидда болаларни сўроқ қилган орган ходимлари қонунни буздими? BBC News O'zbekЎзбекистон: Масжидда болаларни сўроқ қилган орган ходимлари қонунни буздими? BBC News O'zbekУстоз Умархон домла Ҳафизаҳуллоҳни йиғлатган бола учун махсус совға.Устоз Умархон домла Ҳафизаҳуллоҳни йиғлатган бола учун махсус совға.ХАММАСИНИНГ АСЛ БАШАРАСИНИ ОЧАМАН.БУТУН ТЕГИ БИЛАН ТОЗАЛАШ КЕРАК. БУЛАР БИЛГАНИНИ КИЛЯПДИ...ХАММАСИНИНГ АСЛ БАШАРАСИНИ ОЧАМАН.БУТУН ТЕГИ БИЛАН ТОЗАЛАШ КЕРАК. БУЛАР БИЛГАНИНИ КИЛЯПДИ...Шавкат Мирзиёев қурилиш ва реконструкция лойиҳалари тақдимоти билан танишдиШавкат Мирзиёев қурилиш ва реконструкция лойиҳалари тақдимоти билан танишдиIslom Karimov: ajoyib hazil, askiya, Tojmahal taassuroti...yoshlar haqidaIslom Karimov: ajoyib hazil, askiya, Tojmahal taassuroti...yoshlar haqida17 yil marhum prezident Islom Karimovning uchuvchisi bo'lgan Erkin Gulyamov bilan suhbat17 yil marhum prezident Islom Karimovning uchuvchisi bo'lgan Erkin Gulyamov bilan suhbatМашҳур имом Абдулҳаким-қори Восиев - "Оллоҳга ошиқ Фарғона" архивиданМашҳур имом Абдулҳаким-қори Восиев - "Оллоҳга ошиқ Фарғона" архивиданБаҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси тарихи | Moziyga sayohatБаҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси тарихи | Moziyga sayohatКелинига кўз қисаётган қайнота ва ҳижоб ҳақидаКелинига кўз қисаётган қайнота ва ҳижоб ҳақидаНонушта учун мўлжалланган сариқёғ маҳсулотининг сифати қандай? | Sifat nazoratiНонушта учун мўлжалланган сариқёғ маҳсулотининг сифати қандай? | Sifat nazoratiАёллар намозида сочнинг ҳолати қандай бўлиши лозим?Аёллар намозида сочнинг ҳолати қандай бўлиши лозим?
Яндекс.Метрика