Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги маиший совутгичлар заводини очиб берди

Давлатимиз раҳбари ўтган йили июнда Яшнобод туманидаги Технопаркда режалаштирилган лойиҳалар билан танишган, бу йил февралда электрон газ ҳисоблагич корхонаси ишга туширилган эди.

29 август куни бу ерда иккинчи истиқболли лойиҳа – маиший совутгичлар ишлаб чиқариш заводи фойдаланишга топширилди. Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, корхонани очди.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик вакиллари билан бирга ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Умумий қиймати 51,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонада Жанубий Кореянинг “Samsung Electronics” компанияси технологияси ўрнатилган. Ускуналарни монтаж қилиш ва лойиҳани ишга туширишга ҳам кореялик мутахассислар жалб қилинган.

Маълумки, юртимизда шу пайтгача ҳам совутгичлар ишлаб чиқариларди. Фарқи шундаки, бу корхонаники юқори технологик, янги авлод маҳсулотидир. Шунга яраша уларнинг сифати юқори, сиғими ҳам катта.

– Собиқ авиация заводи тўхтаб, қаровсиз қолиб кетган эди. Кейинги йилларда ундан фойдаланиш бўйича кўрган чораларимиз аста-секин ўз натижасини бераяпти. Булардан мақсадимиз – одамларни ишли қилиб, ойлик бериш, рақобатбардош маҳсулот чиқариб, экспорт қилиш, – деди Шавкат Мирзиёев.

Корхонада ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ автоматлаштирилгани натижасида ҳар 19 секундда битта маҳсулот тайёрлаш мумкин. Юқори қўшимча қийматга эга бу совутгичларнинг 30 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилган. Бу ерда 1500 та иш ўрни яратилган.

Давлатимиз раҳбари жамоатчилик фаоллари билан мулоқотда саноатни маҳаллийлаштириш масалалари ҳақида гапирди. Хусусан, 2016 йил якунида 100 минг тонна атрофида мис ишлаб чиқарилган бўлса, бу йил охирида 150 минг тоннага етказилиши таъкидланди. Келгусида 400 минг тонна режа қилинган. Маълумки, мис саноат маҳсулотлари тайёрлашда кенг қўлланилади. Уни қазиб чиқариш ҳажми кўпайиши импорт ўрнини босиб, мамлакатимиз маҳсулотларининг дунё бозорида рақобатбардошлигини оширади.

Мазкур технопарк 2019 йил августда ташкил этилган. Бу ерда 2020-2021 йилларда 15 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Барча лойиҳалар бажарилгандан кейин жами ишлаб чиқариш ҳажми йилига 800 миллион АҚШ доллари бўлиши мўлжалланган.

Видео Шавкат Мирзиёев Яшнободдаги маиший совутгичлар заводини очиб берди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 августа 2020 г. 23:16:46
00:14:26
Другие видео канала
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиТошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиШавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев: «Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давлатга баҳо беради»Президент Шавкат Мирзиёев: «Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давлатга баҳо беради»Президент пойтахт объектларини кўздан кечирдиПрезидент пойтахт объектларини кўздан кечирди«Это заболевание не прощает равнодушия»: Шавкат Мирзиёев вновь высказался о коронавирусе«Это заболевание не прощает равнодушия»: Шавкат Мирзиёев вновь высказался о коронавирусеШавкат Мирзиёев “Афсоналар водийси”га борди ва у ерда  дам олаётган юртдошларимиз билан суҳбатлашдиШавкат Мирзиёев “Афсоналар водийси”га борди ва у ерда дам олаётган юртдошларимиз билан суҳбатлашдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрдигурт МРІЯ Богдан ЗАВОДИНИгурт МРІЯ Богдан ЗАВОДИНИ"Оталар сўзи": "Эрига хотин топиб берган аёл қисмати"  | Otalar so'zi"Оталар сўзи": "Эрига хотин топиб берган аёл қисмати" | Otalar so'ziДепутат Расул Кушербаев: Қанча кўп қонун қабул қилсак шунча кўп улар ишламайди! Ишлайдиган қонун....Депутат Расул Кушербаев: Қанча кўп қонун қабул қилсак шунча кўп улар ишламайди! Ишлайдиган қонун....Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам модернизации сферы геологии, привлечения инвестицийШавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам модернизации сферы геологии, привлечения инвестицийШавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани да бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойларни кўздан кечирдиШавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек тумани да бунёд этилаётган кўп қаватли уй-жойларни кўздан кечирди"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 16 ноябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 16 ноябр 2020 йил | Axborot 24Shavkat Mirziyoyev Namangan viloyatiga tashrif buyurdiShavkat Mirziyoyev Namangan viloyatiga tashrif buyurdiЎзбек МХХси ва собиқ раҳбари Иноятов тарихига бир назарЎзбек МХХси ва собиқ раҳбари Иноятов тарихига бир назар“Ёмон” ҳоким, “яхши” вазир ва берилмаётган визалар ҳақида“Ёмон” ҳоким, “яхши” вазир ва берилмаётган визалар ҳақидаMinerva City qurilishi (2-DUBAY desa bo'ladimi?)Minerva City qurilishi (2-DUBAY desa bo'ladimi?)Шерали Жўраевдан байрамда жонли ижрода қўшиқ | Sherali Jo'rayevdan jonli ijroШерали Жўраевдан байрамда жонли ижрода қўшиқ | Sherali Jo'rayevdan jonli ijroЎзбекистон: Гулнора Каримова 15 млрд  ўмарган  - BBC UzbekЎзбекистон: Гулнора Каримова 15 млрд ўмарган - BBC UzbekПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил новые станции Юнусабадской ветки метрополитенаПрезидент Шавкат Мирзиёев посетил новые станции Юнусабадской ветки метрополитена
Яндекс.Метрика