Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича мулоқотда иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 24 июнь куни “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.

Хитой томони раислигида ўтган онлайн форумда дунёнинг 18 мамлакатидан давлат ва ҳукумат раҳбарлари қатнашди. Ўзбекистон ва Хитой етакчилари билан бир қаторда Аргентина Президенти Альберто Фернандес, Индонезия Президенти Жоко Видодо, Жанубий Африка Республикаси Президенти Сирил Рамафоса, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Россия Президенти Владимир Путин, Эрон Президенти Иброҳим Раисий, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, Бразилия вице-президенти Гамильтон Моурау, шунингдек, Камбоджа, Малайзия, Таиланд, Фиджи ва Эфиопия ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этди.

Хавфсизлик ва барқарорлик борасидаги кўп томонлама ҳамкорлик, савдо ва инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва инновациялар, рақамлаштириш, транспорт ва логистика, экология, гуманитар соҳаларда амалий шерикликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида “БРИКС плюс” форматидаги мулоқотнинг Барқарор ривожланиш кун тартибини илгари суришда инклюзив шериклик учун зарур платформа сифатида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Бугунги дунё қатор таҳликали жараёнлар билан кечаётган чуқур трансформация даврида яшаётгани - халқаро кескинлик тобора кучайиб бораётгани ва тизимли иқтисодий инқироз белгилари намоён бўлаётгани қайд этилди.

Иштирокчиларнинг эътибори “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида ислоҳотларни амалга оширишни изчил давом эттираётган Янги Ўзбекистон бундай шароитда кенг кўламли ҳамкорлик, шу жумладан “Жануб-Жануб” форматидаги шериклик учун очиқ эканига қаратилди.

Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатларни енгиб ўтиш мақсадида савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирларини яратиш, саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш, технологиялар трансфери ва инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш, биотехнологиялар, вакциналар ишлаб чиқиш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш мақсадида “БРИКС плюс” ишбилармон доиралари форумини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Ўзбекистон Президенти транспорт-коммуникациялар соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда “Шимол – Жануб” ва “Ғарб – Шарқ” трансконтинентал йўналишларига минтақамизни жалб этиш ташаббусини илгари сурди.

БМТнинг бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш бўйича даъвати қўллаб-қувватланди.

Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида дастурларни амалга ошириш, иқлим ўзгаришлари ва инсон салоҳиятини ривожлантириш бўйича кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш шерикликнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида кўрсатиб ўтилди. Мамлакатимиз Университетлар лигаси ва Тармоқли университет каби БРИКС дастурларида иштирок этишдан, шунингдек, профессионал таълим ва ёшларга доир сиёсат соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани таъкидланди.

Ўзбекистон томони Шанхай ҳамкорлик ташкилоти раиси сифатида БРИКС ва ШҲТнинг ўзаро амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишни ҳам таклиф этди.

Сўзининг якунида Президент Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” шаклидаги мулоқотнинг ўтказилиши тезкор равишда умумий таҳдидларнинг олдини олиш, глобал барқарорлик ва мамлакатларимизнинг изчил тараққиётини таъминлаш йўлида иштирокчиларнинг интилишлари муштараклигини яна бир бор намойиш этганини таъкидлади.

Бошқа хорижий етакчиларнинг нутқларида ҳам глобал шерикликни ва 2030 йилга қадар Барқарор ривожланиш соҳасидаги кун тартибини илгари суришда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги тўғрисида фикрлар билдирилди. Иқтисодиёт, инновациялар ва “яшил” технологиялар, савдо, транспорт ва коммуникациялар, экология, бошқа устувор соҳалардаги кўп томонлама мулоқотнинг истиқболли йўналишлари қайд этилди.

Видео Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича мулоқотда иштирок этди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
24 июня 2022 г. 21:49:36
00:21:46
Другие видео канала
Келиннинг эркалиги деб Россияда йиллаб ишлаётган ўзбек йигити | Umr so'qmoqlariКелиннинг эркалиги деб Россияда йиллаб ишлаётган ўзбек йигити | Umr so'qmoqlari"Ёшлар оқшоми" тунги шоу. 80-кўрсатув | Yoshlar oqshomi"Ёшлар оқшоми" тунги шоу. 80-кўрсатув | Yoshlar oqshomiСомонийлар ҳукмронлиги даври орқали мозийга саёҳат | Moziyga sayohatСомонийлар ҳукмронлиги даври орқали мозийга саёҳат | Moziyga sayohatАкадемик Михаил Массоннинг архив фонди ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaАкадемик Михаил Массоннинг архив фонди ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlaganda"Зўраки қорбобо" ҳажвий ўзбек филм | "Zo'raki qorbobo" hajviy o'zbek film"Зўраки қорбобо" ҳажвий ўзбек филм | "Zo'raki qorbobo" hajviy o'zbek film"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Анвар Собиров | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Анвар Собиров | Jumboqli qutiНақшбандия оқимининг энг йирик вакили Ҳожи Муҳаммад Порсо Бухорий | Buyuk siymolarНақшбандия оқимининг энг йирик вакили Ҳожи Муҳаммад Порсо Бухорий | Buyuk siymolarШоир, тилшунос, олим Исҳоқхон Ибрат. 2-қисм | Buyuk yurt allomalariШоир, тилшунос, олим Исҳоқхон Ибрат. 2-қисм | Buyuk yurt allomalari"Қариндошга берилган қарз"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Қариндошга берилган қарз"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Автоблог" билан ноёб автомобиллар кўргазмасини бориб кўрамиз | Avtoblog"Автоблог" билан ноёб автомобиллар кўргазмасини бориб кўрамиз | AvtoblogАскарий Мирзо девони ноёб қўлёзма асарлар тарихи | Sharq qo'lyozmalariАскарий Мирзо девони ноёб қўлёзма асарлар тарихи | Sharq qo'lyozmalariШавкат Мирзиёев энергетика соҳасида эришилган натижалар ва режалар тақдимоти билан танишдиШавкат Мирзиёев энергетика соҳасида эришилган натижалар ва режалар тақдимоти билан танишдиШавкат Мирзиёев Қуролли Кучларни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказдиШавкат Мирзиёев Қуролли Кучларни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказдиПод председательством Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам оборонного строительства...Под председательством Шавката Мирзиёева состоялось совещание по вопросам оборонного строительства..."Эримга ёқаман деб, озмоқчи эдим..." | Umr so'qmoqlari"Эримга ёқаман деб, озмоқчи эдим..." | Umr so'qmoqlariШайбонийлар даврида Жиззах воҳаси орқали мозийга саёҳат | Moziyga sayohatШайбонийлар даврида Жиззах воҳаси орқали мозийга саёҳат | Moziyga sayohatМир Сайид Баҳром мақбараси тарихи | Ko'hna manzillarМир Сайид Баҳром мақбараси тарихи | Ko'hna manzillarФирдавсийнинг "Шоҳнома" ноёб тарихий асар тарихи | JavohirФирдавсийнинг "Шоҳнома" ноёб тарихий асар тарихи | Javohir"Китоб ва қаҳва" 11-қисм | Kitob va qahva"Китоб ва қаҳва" 11-қисм | Kitob va qahvaИлм-маърифат ва касб-ҳунар тарғиботчиси Сузук Ота сиймосига бағишланади | Inson azizИлм-маърифат ва касб-ҳунар тарғиботчиси Сузук Ота сиймосига бағишланади | Inson azizМуборак маскан - Оқсарой меъморий ёдгорлиги | Muborak maskanlarМуборак маскан - Оқсарой меъморий ёдгорлиги | Muborak maskanlar
Яндекс.Метрика