Загрузка страницы

Сиз тарихни биласизми? | Siz tarixni bilasizmi?

"Сиз тарихни биласизми" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Аждодларимиз томонидан яратилган бетакрор маънавий хазина асрлар давомида кишилар қалбига зиё улашиб, уларнинг маънавий камолотига хизмат қилиб келган. Истиқлол йилларида мамлакатимизда нодир қўлёзмалар ва қадимги босма китобларни сақлаш ҳамда тадқиқ қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқдаки, бу юртимиз илм аҳли ҳамда жаҳон олимларининг юксак эътирофига сазовор бўлаяпти.
Хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари марказида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар фикримизнинг ёрқин далилидир.
Мазкур марказ давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган. Унинг вазифаси турли мавзуларга оид манбалар, қадимги қўлёзмаларни сифатли сақлаш, уларни тизимлаш ва қайта тиклашни таъминлаш, бу манбаларни аслият ҳамда изоҳли таржималар шаклида илмий муомалага киритиш, шунингдек, мамлакатимиздаги ноёб қўлёзмаларнинг электрон базасини тузиб, китобхонларни таништириб боришдан иборатдир.
Марказдаги манбалар юртимиз мутахассислари томонидан чуқур ўрганилиб, шу асосда қатор илмий тадқиқот ишлари олиб борилаяпти. Муҳими, мазкур жараён ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Негаки, бобокалонларимизнинг илмий мероси ҳар доим хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг диққат-эътиборида бўлиб келган. Шу маънода, уларнинг ҳам манбалар билан яқиндан танишиш имконияти бор. Бунинг учун бир қатор қўлёзмаларнинг, тарихий ҳужжатларнинг чет тилларида илмий тавсифлари, асл матнлари ва таржималар нашр қилинган.
Бугунги кунимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Жумладан, ушбу илм даргоҳи ҳам ахборот воситалари билан тўлиқ таъминланган. Шулар ёрдамида ноёб манбаларнинг электрон нусхалари тайёрланмоқда. Бу мутахассислар ва талабаларга беназир маънавий бойлигимиздан унумли ва сифатли фойдаланиш имконини яратаяпти.
Маълумки, улуғ шоир ва олимларимиз ўз асарларининг бадиий жиҳатдан юксак даражада безатилишига ҳам катта эътибор қаратганлар. Марказнинг “Нодир қўлёзмалар” бўлимида дунёда кам учрайдиган зийнатли асарлар сақланади. Амир Хусрав Деҳлавийнинг “Хамса” асари, атоқли шоир Ҳофиз Шерозий “Девони”нинг бир неча нусхалари, тарихчи Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”си, Саъдийнинг “Куллиёт”и ана шундай қўлёзмалар сирасига киради. Бундан ташқари, Абдураҳмон Жомий, Хожа Аҳрор Валий дастхатлари билан Алишер Навоийга йўлланган хатлар, шунингдек, Навоий даврида яшаган Султонали Машҳадий, Мирали Ҳиравий ва Абдужалил Котиб сингари ўз замонининг машҳур хаттотлари кўчирган девонлар ҳам сақланадики, булар бебаҳо илмий-маънавий мерос соҳиби эканлигимиздан далолат беради.
Марказимиз ҳақли равишда халқимизнинг нодир қўлёзма манбалари жамланган маънавият хазинасидир. Бу илмий-маънавий мерос жаҳон илм-фани, маданияти ривожига улкан таъсир кўрсатиб, бугунги кунда ҳам ўзининг беқиёс аҳамиятини йўқотмай келмоқда.

Видео Сиз тарихни биласизми? | Siz tarixni bilasizmi? канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
23 февраля 2024 г. 13:00:14
00:14:55
Другие видео канала
Қўли очиқ киракашнинг тақдири... | Umr so'qmoqlariҚўли очиқ киракашнинг тақдири... | Umr so'qmoqlariҚачон автомобилни компютер диагностикаси қилиш керак? | AvtoblogҚачон автомобилни компютер диагностикаси қилиш керак? | AvtoblogМиллий университетнинг тарихи ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaМиллий университетнинг тарихи ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили. 24 феврал 2023 йил | MenimchaПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури таҳлили. 24 феврал 2023 йил | MenimchaСаратон касаллигига чалинаётган аёллар ҳақида ростини гапиринг | Rostini aytingСаратон касаллигига чалинаётган аёллар ҳақида ростини гапиринг | Rostini aytingАктёр Абдусамад Жўрабоевнинг дардлари, сирлари, орзулари...| Yulduzlar yurgan yo'lАктёр Абдусамад Жўрабоевнинг дардлари, сирлари, орзулари...| Yulduzlar yurgan yo'l"Буюк аждодларими" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Буюк аждодларими" янги талқинда | Tarix va yangi talqinТошкент шаҳрининг тепаликлари сири | ToshkentnomaТошкент шаҳрининг тепаликлари сири | ToshkentnomaАктёр, режиссёр Мелис Абзаловни соғиниб | Sog'inchАктёр, режиссёр Мелис Абзаловни соғиниб | Sog'inchПорахўр шогирднинг тузоғига тушган устоз қисмати | Umr so'qmoqlariПорахўр шогирднинг тузоғига тушган устоз қисмати | Umr so'qmoqlari"Ош бўлсин" ошхонасида Бойсун таомларини тайёрлаш сири | Osh bo'lsin"Ош бўлсин" ошхонасида Бойсун таомларини тайёрлаш сири | Osh bo'lsinЗардуштийликнинг асосий китоби"Авеста"нинг тарихи | JavohirЗардуштийликнинг асосий китоби"Авеста"нинг тарихи | JavohirШавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига ташрифи тафсилотлариШавкат Мирзиёевнинг Қозон шаҳрига ташрифи тафсилотлариШавкат Мирзиёев IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортига оид таклифлар тақдимоти билан танишдиШавкат Мирзиёев IT-хизматлар инфратузилмаси ва экспортига оид таклифлар тақдимоти билан танишдиШавкат Мирзиёев авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишдиШавкат Мирзиёев авиация соҳасидаги давлат корхоналари трансформацияси бўйича тақдимот билан танишди3 та қиз туққан келинига зулм қилган қайнона-қайнотанинг надомати. 3-қисм | Nadomat3 та қиз туққан келинига зулм қилган қайнона-қайнотанинг надомати. 3-қисм | Nadomat"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Исроил Саидумаров | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Исроил Саидумаров | Jumboqli qutiБир калитбоғ экспонатининг тарихи | Bir eksponat tarixiБир калитбоғ экспонатининг тарихи | Bir eksponat tarixi"Тузоқ" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdim"Тузоқ" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdim15 суткага қамалган алимент тўламаган ота ва муддатидан олдин озод бўлган маҳбус | Odil sudlov15 суткага қамалган алимент тўламаган ота ва муддатидан олдин озод бўлган маҳбус | Odil sudlov
Яндекс.Метрика