Загрузка страницы

Нега "мирсаидовлар" Ўзб.да фаровон давлат қура олмади?

Ўзбекистон собиқ вице-президенти Шукрулло Мирсаидов вафоти муносабати билан ўз миллатини севган¸ мамлакатини фаровонлик йўлига солиш режасига эга кадрлар нима учун истеъдод ва кучини ўз миллати хизматига бағишлаш имконидан маҳрум қолаëтгани ҳақида гаплашдик.

Ўзбекистон тарихидаги ягона вице-президент Шукрулло Мирсаидов 2 ноябр¸ жума куни саҳарда оламдан ўтди.

Ўзи ва оиласига қилинган мунтазам босимлар остида уй қамоғи шароитида яшаб келган Мирсаидов 1998 йилда Озодлик минбаридан берган ваъдасига содиқ қолди -- кейинги 15 йил давомида катта сиëсатга аралашмади. Ватанни тарк этмади¸ аммо овозини ҳам чиқармади.

Шундай бўлса-да¸ Мирсаидовнинг ҳаëт экани унинг каби сиëсат ва давлат арбобининг мамлакатда ҳақиқий ислоҳотлар бошланган тақдирда¸ ўз тажриба ва маслаҳати билан миллат манфаатларига хизмат қилиши мумкинлиги ҳақидаги умидларга жой қолдираëтган эди.

2012 йилнинг 2 ноябр куни бу умидлар ҳам Мирсаидов билан бирга тупроққа кўмилди.

"Давлат буюк эмас¸ фаровон бўлиши керак. Давлат эмас¸ халқ бой бўлиши керак" деган шиор марҳум Мирсаидов ишонган ва амал қилган сиëсий-иқтисодий концепциясининг ўзак-негизи эди.

Мирсаидов нафақат Ўзбекистон¸ балки СССРда тан олинган¸ ҳурмат билан эътироф этилган йирик иқтисодчи эди. Тошкент шаҳар Ижроия қўмитасига раҳбарлик қилгандан то сиëсий жимликка кетгунга қадар у ана шу фаровонлик пойдеворини қўйишга¸ мустақил Ўзбекистон учун фаровонлик формуласини топишга уринди.

Аммо бу уринишлар ҳам¸ Шукрулло Мирсаидовнинг эътироф этилган билим ва тажрибаси¸ малака ва маслаги ҳам мустақил Ўзбекистонда қумга сингган сув каби изсиз кетди -- мустақилликдан 22 йил ўтиб бугун Ўзбекистонда давлатни қўлга олганлар кучли¸ халқ ожиз; ўзини давлат - мен¸ деганлар бой¸ халқ эса камбағал.

Нафақат Шукрулло Мирсаидов каби 80-90-йилларда давлат бошқаруви¸ халқ назари ва эътиборида бўлган етук кадрлар¸ балки яна қанча кенг жамоатчиликка нотаниш "мирсаидов"лар ўз потенциалини рўëбга чиқариб¸ уни давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилдира олмай оламдан ўтмоқда¸ ватандан кетмоқда.

Бугун ўзбекистонликларнинг энг малакали кадрлари¸ хусусан бошқарув лаëқатига эга энг қимматли мутахассислар дунëнинг турли давлатларида ўзгалар манфаатларига хизмат қилмоқда.

Видео Нега "мирсаидовлар" Ўзб.да фаровон давлат қура олмади? канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
6 ноября 2012 г. 19:21:03
01:22:35
Другие видео канала
Uzbek Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақидаUzbek Исмат Хушев Алишер Азизхўжаев ҳақидаJahongir Muhammad bilan Shukrullo Mirsaidov haqida suhbat(1)Jahongir Muhammad bilan Shukrullo Mirsaidov haqida suhbat(1)O'zbekistonning birinchi va oxirgi Vitse-prezidenti Shukrullo Mirsaidov haqida ma'lumot.O'zbekistonning birinchi va oxirgi Vitse-prezidenti Shukrullo Mirsaidov haqida ma'lumot.149. Shukrullo Mirsaidov nutqi149. Shukrullo Mirsaidov nutqiҚаюм Ортиқов - қамоқ, қийноқ ва бугунги ҳаëтҚаюм Ортиқов - қамоқ, қийноқ ва бугунги ҳаëтЎзбекистон: 1992 йили деҳқон айтган сўзлар бугун ҳам ростми?Ўзбекистон: 1992 йили деҳқон айтган сўзлар бугун ҳам ростми?OzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 2-қисмOzodNazarPlus: Шароф Рашидов вафот этганми ёки ўлдирилганми? 2-қисмЎзбекистон ҳукумати мафияга қарши кураш бошладими?Ўзбекистон ҳукумати мафияга қарши кураш бошладими?Каримовнинг китобини ким ëзган?Каримовнинг китобини ким ëзган?Туркия, ўзбеклар: Биз ватанни қидириб юрдик - BBC UzbekТуркия, ўзбеклар: Биз ватанни қидириб юрдик - BBC UzbekАбдулазиз Карим билан эксклюзив интервью: Мирзиёевга тавсиям, мухолифатни парламентга киритсинАбдулазиз Карим билан эксклюзив интервью: Мирзиёевга тавсиям, мухолифатни парламентга киритсинТуғилган кунида Ислом Каримовга ким нима совға қилади?Туғилган кунида Ислом Каримовга ким нима совға қилади?Лукашенко, Каримов ҳамда “Ўзбекистон отасидан мерос қолган ҳоким” ҳақидаЛукашенко, Каримов ҳамда “Ўзбекистон отасидан мерос қолган ҳоким” ҳақидаКаримовга қизил карта кўрсатган сессияКаримовга қизил карта кўрсатган сессияҲар ўзбекнинг $750 қарзи ва Боғи суриштирилмай ейилаётган узум ҳақидаҲар ўзбекнинг $750 қарзи ва Боғи суриштирилмай ейилаётган узум ҳақидаЎзбекистон; гидроиншоатлар тахликаси .Ўзбекистон; гидроиншоатлар тахликаси .Ўзбекистон – Афғонистон - Туркия: Худоёрхон ким бўлган? Ўзбек олимаси Туркияда китоб чиқарди - BBCЎзбекистон – Афғонистон - Туркия: Худоёрхон ким бўлган? Ўзбек олимаси Туркияда китоб чиқарди - BBC“Каримовда ўз ўрнига Мирзиёевни қўйиш нияти бўлмаган”“Каримовда ўз ўрнига Мирзиёевни қўйиш нияти бўлмаган”Исмат Хушев билан 20 минут Шукрилла Мирсаидов нутқиИсмат Хушев билан 20 минут Шукрилла Мирсаидов нутқиИсмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (1)Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (1)
Яндекс.Метрика