Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: "Ҳар бир вазир берилган бир сўм пулни қадрлаб, жойига етказса, одамлар ишонади"

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 апрель куни ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаси йўналишларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Хизмат кўрсатиш соҳаси кенг қамровлилиги билан иқтисодиётда, аҳоли ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу соҳада янги иш ўринларини кам харажат билан ва тез муддатда ташкил этиш мумкин. Аҳоли даромадларининг реал ўсиши ҳам аввало хизматлар ривожида сезилади.

Коронавирус пандемияси бу соҳага салбий таъсир кўрсатди. Шу боис, тадбиркорларга 24 та турдаги солиқ имтиёзлари, субсидия ва бошқа преференциялар тақдим этиш орқали 35 триллион сўмлик кўмак берилди. Бу енгилликлар ҳам тадбиркорлар, ҳам банклар учун катта имконият бўлди.

Масалан, ўтган йили тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида хизмат соҳасига 1 триллион сўм имтиёзли кредит ресурслари берилган. Бундан ташқари, тижорат банклари ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча 14 триллион сўм кредитлар ажратган. Кенг имтиёзлар берилгани натижасида сервис соҳаларида ўзини ўзи банд қилган 500 минг нафар фуқаро расмий рўйхатдан ўтган.

Жойларда тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда янги хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича мурожаатлар, ташаббуслар кўп бўлмоқда. Улар асосида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари жорий йилда хизматлар соҳасида 59 триллион сўмлик 42 мингта янги лойиҳани амалга ошириш, 150 мингта доимий иш ўрни яратиш бўйича режалар белгилаган.

Йиғилишда Президент ҳар бир лойиҳа ижросини назоратга олиб, тадбиркорларга кўмаклашиш, шу билан бирга, янги лойиҳаларни шакллантириб бориш юзасидан кўрсатмалар берди.

Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, хизматларни кенгайтириш, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, илғор тажрибалар ва намунавий лойиҳаларни жорий этиш бўйича янги методология яратиш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун, Ўзбекистон миллий банки ҳузурида хизматларни ривожлантириш бўйича лойиҳа-таҳлилий маркази ташкил этилади ва барча вилоятлардаги филиалларида унинг бўлимлари очилади. Уларда аҳолига намунавий тайёр бизнес лойиҳалари тақдим этилади, касбга ўқитишдан бизнесни йўлга қўйишгача бўлган комплекс хизматлар кўрсатилади.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни молиявий таъминлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил хизматлар соҳаси учун банклар томонидан камида 18 триллион сўм кредитлар йўналтирилади.

Бундан ташқари, давлат томонидан тижорат банклари орқали қўшимча 300 миллион доллар ажратилади. Шундан 150 миллион доллари 1 июлгача жойларга етиб боради.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳаллага бириктирилган масъуллар билан бирга “маҳалла – туман – банк” принципи асосида лойиҳалар рўйхатини шакллантиради. Бунда, ҳар бир маҳаллада камида 20 турдаги, туман ва шаҳарда камида 70 та турдаги хизматлар бўлиши назарда тутилади.

Шунингдек, Миллий банк томонидан 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим хизматлари ҳамда йирик савдо комплекслари ташкил этиш учун қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилинади.

Умуман айтганда, бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўм йўналтирилади.

– Топшириқ беришдан олдин шароит яратаяпмиз, пуллар ажратаяпмиз. Биргина хизматлар соҳасига 500 миллион доллар беряпмиз. Буни агар ҳалол-пок ишлатсак, неча минг ишчи жой пайдо бўлади. Ҳар бир вазир ватанпарвар бўлиб, “ўзининг аравасини ўзи тортиб”, берилган бир сўм пулни қадрлаб, жойига етказса, одамлар ишонади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бунинг учун вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўз йўналишида хизматлар ривожи учун ҳаракат қилиши зарурлиги қайд этилди.

– Вазирлар ўз соҳасида хусусий сектор фаолияти учун ҳуқуқий база яратиши, рухсат бериш талабларини соддалаштириб, тадбиркорликка йўл очиши зарур. Қаерда давлат корхонаси, қайси фаолият бўйича давлат-хусусий шериклик ёки хусусий сектор бўлиши аниқ қилиб белгиланиши керак, – деди Президент.

Мисол учун, охирги 2 йилда 6 мингга яқин кўп қаватли уйлар қурилган. Уларнинг эксплуатацияси бўйича бошқарув компаниялари ташкил этиш, мавзелар ичида турли хизматларни йўлга қўйиш мумкин.

Ёки, хавфсизлик талабларини қўйган ҳолда, аэропорт, темир йўл ва автовокзаллар ҳудудларида, магистрал йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш тадбиркорларни даромад, аҳолини иш билан таъминлайди.

Ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига алоқа ва интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга, дастурлашни 3 бараварга ошириш имконияти бор.

Худди шу каби, барча вазирлик ва идоралар тизимида фойдаланиш зарур бўлган йўналишлар кўрсатиб ўтилди.

Сервисни аҳолига яқинлаштириш мақсадида маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази барпо этиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, 28 та шаҳар ҳамда аҳолиси 150 мингдан кўп бўлган туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этилиши белгиланди. Уларда 100 мингта тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш имкони мавжуд.

Видео Шавкат Мирзиёев: "Ҳар бир вазир берилган бир сўм пулни қадрлаб, жойига етказса, одамлар ишонади" канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
22 апреля 2021 г. 22:28:02
00:18:51
Другие видео канала
Чиғатой улусининг охирги даври ва Амир Темурнинг сиёсий саҳнага келиши тарихи | Tarixiy savolЧиғатой улусининг охирги даври ва Амир Темурнинг сиёсий саҳнага келиши тарихи | Tarixiy savolПутин ответил на предложение Зеленского - Россия 24 ​Путин ответил на предложение Зеленского - Россия 24 ​"Нега ёғ қиммат?" Иқтисодчи Барногул Саноқулова "Ўзмойёғсаноат" раҳбарининг "пўстагини қоқди"|Minbar"Нега ёғ қиммат?" Иқтисодчи Барногул Саноқулова "Ўзмойёғсаноат" раҳбарининг "пўстагини қоқди"|MinbarТил офатлари  | Xush kelibsan, Mohi RamazonТил офатлари | Xush kelibsan, Mohi RamazonЎзбекистонда йўлларнинг бузилишига ов-ҳаво айбдорми? Қачон сифатли йўллар қурилади? | Iste'molchiЎзбекистонда йўлларнинг бузилишига ов-ҳаво айбдорми? Қачон сифатли йўллар қурилади? | Iste'molchi"Ретро ҳажвия" Сиз соғинган ва ёқтирган ретро ҳажвиялар тўплами | Retro  hajviya"Ретро ҳажвия" Сиз соғинган ва ёқтирган ретро ҳажвиялар тўплами | Retro hajviya"Дарахтлар қўшиғи" 10-қисм Миллий ўзбек сериали| "Daraxtlar qo'shig'i" 10-qism Milliy o'zbek seriali"Дарахтлар қўшиғи" 10-қисм Миллий ўзбек сериали| "Daraxtlar qo'shig'i" 10-qism Milliy o'zbek serialiТил офатларининг энг каттаси ёлғон ҳақида  | Xush kelibsan, Mohi RamazonТил офатларининг энг каттаси ёлғон ҳақида | Xush kelibsan, Mohi Ramazon"5 йилдан сўнг ажралдик, эрим қалин пулини қайтариб беришни талаб қилмоқда..." | Gap chiqdi"5 йилдан сўнг ажралдик, эрим қалин пулини қайтариб беришни талаб қилмоқда..." | Gap chiqdiСелунғур ғоридан топилган қадимги одамалр суяклари тарихи | Bir eksponat tarixiСелунғур ғоридан топилган қадимги одамалр суяклари тарихи | Bir eksponat tarixi«Многие предались коррупции». Президент дал последнее предупреждение руководителям«Многие предались коррупции». Президент дал последнее предупреждение руководителямТАЪЗИЯ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_ШОШИЛИНЧ МАЖЛИСТАЪЗИЯ! ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ_ШОШИЛИНЧ МАЖЛИС"Болалик хотираларим" 12-қисм Аудио китоби  | "Bolalik xotiralarim" Audio kitobi"Болалик хотираларим" 12-қисм Аудио китоби | "Bolalik xotiralarim" Audio kitobiAGMKdan daxshatli kambek va tarixiy g'alabaAGMKdan daxshatli kambek va tarixiy g'alabaНумизматиканинг Сурхондарё вилояти тарихида тутган ўрни | Moziyga sayohatНумизматиканинг Сурхондарё вилояти тарихида тутган ўрни | Moziyga sayohatБола пули олиш тартиби ўзгардиБола пули олиш тартиби ўзгардиҚўқоннинг Чорсу майдонидаги жомеъ масжид тарихи| Moziydan sadoҚўқоннинг Чорсу майдонидаги жомеъ масжид тарихи| Moziydan sado"Ноинсоф даллол қисмати..."(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi biz"Ноинсоф даллол қисмати..."(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi biz"Кечиримли дунё ёхуд ғийбатчи қўшни аёл тақдири" | Hikmatli dunyo"Кечиримли дунё ёхуд ғийбатчи қўшни аёл тақдири" | Hikmatli dunyoШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: РАХБАРЛАР КОРРУПЦИЯГА БЕРИЛИБ КЕТГАНШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: РАХБАРЛАР КОРРУПЦИЯГА БЕРИЛИБ КЕТГАН
Яндекс.Метрика