Загрузка страницы

Йигитдаги жин кириб олиш сабабини айтди

Ҳозирда бу йигитдаги охирги муолажадан сўнг жин безовта қилгани йўқ.
#Жинлар
ЖИН ИНСОН ТАНАСИГА КИРИШИ МУМКИНМИ?

Аллоҳ таоло айтади:
Рибони ейдиганлар (қабрларидан) фақат шайтон уриб жинни бўлган кишидек довдираб турарлар.
(📚Бақара сураси 275оят)

Имом Ибн Джузий айтади: бу оятнинг маъносида барча Қуръон тафсирчилари бил иттифоқ айтишганки бундай одамлар қайта тирилганда жин теккан одамдек тирилишади.
(📚Ат-Тасҳил 1/94)

Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтади: бу оят, жин тарафидан (инсон жасадига) киришликни инкор қилувчи ва бу табиий феъл ва шайтон инсон ичида юрмайди ва ундан жиннилик бўлмайди, деб даъво қилувчининг ботил инкорига қарши далилдир.
(📚Тафсир Қуртубий 3/355)

Софийя бинт Ҳуяй розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтон инсоннинг қонюрар жойида юради» дедилар.
(📚Имом Бухорий 3281)

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: Агар биронтангиз эснаса имкон қадар қайтарсин, негаки, (эснаш сабабли ичига) шайтон киради.
(📚Имом Муслим 2995)

Усмон бин Абил-Осдан ривоят. У киши айтади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Қуръонни эсдан чиқариб қўйяётганим ҳақида шикоят қилдим. Шунда у зот қўллари билан кўкрагимга уриб дедилар: «Эй шайтон, Усмоннинг кўкрагидан чиқ!» Усмон деди: «Шундан сўнг мен Қуръондан ҳеч нарсани эсимдан чиқармадим. Уни зикр қилишни яхши кўриб қолдим»
(📚Ибн Можа 3548)

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Абдуллоҳ айтади: Мен отамдан сўрадим: Бази инсонлар жин инсоннинг ичига кирмайди деябтилар? (шунга нима дейсиз демоқчи)
Имом Аҳмад: Эй ўғлим улар алдамоқдалар. У (жин) ҳаттоки инсоннинг тили билан гапиради дедилар.
(📚Мажмуул-фатово 19/12)

Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади: «Жинларни инкор қилиш, аниқ куфрдир. Чунки Қуръон ва суннатда улар ҳақида кўп зикрлар келган.
Лекин, бу уларни инсонга кириш масаласидан фарқ қилади, чунки у яширилган (илм). Шунинг учун иккинчисини (яъни инсонни ичига жин киришини) инкор қилиш, бидъат ва биринчисини инкор қилиш бу худосизлик».
(📚Жамоилу масоил 1/96)

Баъзи инсонлар жинлар инсон ичига киролмайди чунки жин ҳам, инсон ҳам жисмдир. Жисмнинг жисм ичига кириши мумкин эмас, деганлари нотўғридир. Чунки юқоридаги саҳиҳ ҳадисларда шайтон инсон ичига кириши мумкинлигига далил бўлади.
Яна баъзи инсонлар эса ҳадисда шайтон дейилган, жин эмас дейишади уларга Аллоҳ таоло айтади: Фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар», деганимизни эсла. Бас, ўшанда улар сажда қилдилар. Магар Иблис қилмади. У жиндан бўлган эди.
(📚Каҳф сураси 50оят)
Янада кенгроқ маълумот жиннинг инсон танасиги киришига далиллар мавзумизда, эшитинг. Кирмайди деб тортишадиганларга гапимиз йўқ, уларга жинни ушлаб олиб келсанг ҳам қайсарлиги туфайли барибир ишонмайди.

Видео Йигитдаги жин кириб олиш сабабини айтди канала SHIFO ISTAB
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
9 марта 2020 г. 8:10:27
00:04:47
Другие видео канала
Savol-javob: "Insonga jin kirganini qanday bilish mumkin?" (Shayx Sodiq Samarqandiy)Savol-javob: "Insonga jin kirganini qanday bilish mumkin?" (Shayx Sodiq Samarqandiy)أعوذ بالله من الشيطان الرجيم  شاهد جن حقيقي اصحاب القلوب الضعيفة لا ينصح لهم بالمشاهدةأعوذ بالله من الشيطان الرجيم شاهد جن حقيقي اصحاب القلوب الضعيفة لا ينصح لهم بالمشاهدةDIZAYN JAMOASI (DIZAYN SHOU 2020) KONSERT DASTURIDIZAYN JAMOASI (DIZAYN SHOU 2020) KONSERT DASTURIЖИН ТЕГИШИ ВА СЕХР ЖОДУ АЛОМАТЛАРИЖИН ТЕГИШИ ВА СЕХР ЖОДУ АЛОМАТЛАРИ19. Инсонга жин кирганини кандай билиш мумкин?19. Инсонга жин кирганини кандай билиш мумкин?Жин кирганини қаердан биламиз, аломатлари ва муолажаси, Солижон домлаЖин кирганини қаердан биламиз, аломатлари ва муолажаси, Солижон домлаO'ZBEKISTON .SIRDARYO.JIN  CHIQARISHO'ZBEKISTON .SIRDARYO.JIN CHIQARISHبالفيديو: شيخ يقرأ القرآن الكريم ويتفاجىء بضرب الناس له بسبب سحر!!بالفيديو: شيخ يقرأ القرآن الكريم ويتفاجىء بضرب الناس له بسبب سحر!!Mening mahallam yohud Lyuboyini uylantiramiz (o'zbek serial) 1-qismMening mahallam yohud Lyuboyini uylantiramiz (o'zbek serial) 1-qismСЕҲРДАН ҚУТИЛИШ УЧУН ВИДЕО ҚЎЛЛАНМА, АЛБАТТА КЎРИНГ, Солижон домлаСЕҲРДАН ҚУТИЛИШ УЧУН ВИДЕО ҚЎЛЛАНМА, АЛБАТТА КЎРИНГ, Солижон домлаمطاردة أخطر ساحر/شوفو وش صار!!!😭😱💔مطاردة أخطر ساحر/شوفو وش صار!!!😭😱💔Жин чиқаришда нималарга эътибор бериш керакЖин чиқаришда нималарга эътибор бериш керакОшиқ жин,аломатлари  ва ундан халос бўлиш йўллариОшиқ жин,аломатлари ва ундан халос бўлиш йўллариهجوم جن على انسان  الانسان يتحول الى الجن القطة يهاجم شيخ علي The monster is attacking Professor Aliهجوم جن على انسان الانسان يتحول الى الجن القطة يهاجم شيخ علي The monster is attacking Professor AliAbu vines oilasidagi judolik, Maksimumdan pul olmagani, janjalli prank, daromadi, oilasi haqdaAbu vines oilasidagi judolik, Maksimumdan pul olmagani, janjalli prank, daromadi, oilasi haqdaИзгнания 600 летного шайтанаИзгнания 600 летного шайтанаЖинни куйдирувчи оятлар билан куйдириб чиқаришЖинни куйдирувчи оятлар билан куйдириб чиқаришЖИНЛАР КИМГА ТЕГАДИ? - ОБИДХОН ҚОРИЖИНЛАР КИМГА ТЕГАДИ? - ОБИДХОН ҚОРИЮРАГИ БУШЛАР КУРМАСИН!!! БУ БОЛАГА КАЙСИ ЖИН КИРГАН?????..ЮРАГИ БУШЛАР КУРМАСИН!!! БУ БОЛАГА КАЙСИ ЖИН КИРГАН?????..Tavba qilgan Folbin Úzining Ayanchli Hayotini aytib berdi!Tavba qilgan Folbin Úzining Ayanchli Hayotini aytib berdi!
Яндекс.Метрика