Загрузка страницы

Томорқа эгаси ким? Ўзбекистон ва Британия: Томорқанинг икки хил тақдири BBC Uzbek O'zbekiston

#bbcuzbek #uzbekistan #tomorqa #mirziyoyev

Ўзбекистонда охирги йилларда томорқалар фаолиятига алоқадор янги қонун ва фармойишлар тез-тез чиқмоқда.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёвнинг ўзи охирги икки-уч йил ичида аҳолига лимон, қалампир, ёнғоқ, зафарон каби мева-сабзавотларни ўстиришни тавсия қилди, лекин буларнинг ҳаммаси ҳам мувафқақият билан якун топмади.

Ўтган йили жойларда аҳоли томорқасидан нақадар самарали фойдаланаётганини аниқлаш учун ҳокимият расмийлари ҳатто уйма-уй юриб ҳовлилар ичида нималар етиштирилаётганини текшира бошлашди.

Бу йил давлат раҳбари ҳатто томорқалардан оқилона фойдаланмаётганлар жаримага тортилишини айтди - аммо кўпларнинг эътирозига сабаб бўлган бу жаримани депутатлар маъқуллашсада, у Сенатдан ўтмади.

Ҳукумат бу чораларни мамлакатдаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолининг даромад манбаини ошириш каби иборалар билан изоҳлайди.

Аммо, бу чоралар танқидчилари ушбу эзгу мақсадларга қишлоқ хўжалиги соҳасига давлат аралашувини янада ошириш билан эришиб бўлмаслигини таъкидлайдилар.

Бу каби танқидчилар ҳукумат таркибида ҳам мавжуд. Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов ўзининг Фейсбук саҳифасида қишлоқ хўжалиги соҳасини эркинлаштириш ғоялари тўсиқларга учраётганини ёзди.

«Қишлоқ хўжалигига оид муҳим қонун лойиҳаларини бугунги муҳокамасида ерга бўлган мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамлаш борасидаги либерал ғояларни ўтказа олмадик. Шунга қарамай лойиҳани тайёрлашда иштирок этган барча ишчи гуруҳ аьзоларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ишонаманки, соҳада ўзгаришни ҳохловчи илғор фикрловчи тарафдорлармиз яна бор» - деб пост қолдирди вазир ўринбосари.

«Қишлоқ хўжалигида буйруқбозлик эмас - манфаатдорлик, назорат эмас - эркинлик, ерга эгаллик ҳисси деҳқонни самарали меҳнатга ундайди. Бунга эса, ерга бўлган айрим мулкий ҳуқуқларни мустаҳкамламасдан эришиб бўлмайди,» - дея қўшимча қилди у.

Озиқ-овқат хавфсизлиги нафақат Ўзбекистон, балки Британиядек бадавлат давлатга ҳам хос масала.

Унга ечимлардан бири эса «аллотмент» деб аталувчи томорқалар мажмуалари.

Мамлакатдаги биринчи бу каби мажмуа 18-аср бошида қайд қилинган. Улар маҳсулот етиштириш учун ўз ери бўлмаган қашшоқ аҳолига жуда кичик тўлов эвазига ажратиб берилган.

1925 йилда қайта ишлаб чиқарилган қонунда айтилишича, бундай мажмуа ичидаги бир одам ё оилага ижарага бериладиган полиз ҳажми минг квадрат метрдан ошмаслиги керак, аммо бугунда уларнинг ҳажми ҳар жойда ҳар хил.

Ҳар бир шаҳар маъмурияти бундай экин ерларини аҳолига ажратиш мажбуриятига эга. 200 мингдан кам одам яшайдиган биргина қадимий Колчестер шаҳрининг ўзида 19та шундай мажмуа бор.

Бу каби томорқаларнинг нафақат аҳолига ўз-ўзини озиқ-овқат билан таъминлаш, балки иқлим хавотирлари туфайли ҳам яна аҳамияти ошган. Ҳавонинг заҳарланиши, биотурфахилликнинг камайиши яшил ҳудудларни ҳимоя қилиш чақириқларига сабаб бўлмоқда.

Катта миқдорда етиштириладиган маҳсулотларга кимёвий ишлов берилишидан тобора норози бўлаётган аҳоли эса борган сари органик тоза мева ва сабзавотларни афзал кўряпти.

Бу каби томорқа мажмуалари қурилиш компаниялари ҳамлаларидан қаттиқ ҳимоя қилинади ва матбуотда бот-бот полиз ижарачиларининг суд орқали ғолиб чиққанини ўқийсиз.

Ибрат Сафо шундай томорқа мажмуаларидан бирига сафар қилди.

BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Видео Томорқа эгаси ким? Ўзбекистон ва Британия: Томорқанинг икки хил тақдири BBC Uzbek O'zbekiston канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 мая 2020 г. 17:14:54
00:14:17
Другие видео канала
Афғонистон ўзбеклари: Урушлардан чарчаган одамлар - BBC News O'zbekАфғонистон ўзбеклари: Урушлардан чарчаган одамлар - BBC News O'zbekПутин суратини чизган мигрант ватанга қайтгач қамалди - BBC UzbekПутин суратини чизган мигрант ватанга қайтгач қамалди - BBC Uzbek‘Ўзбекман, аммо...’‘Ўзбекман, аммо...’Ўзбекистон: Гулнора Каримова 15 млрд  ўмарган  - BBC UzbekЎзбекистон: Гулнора Каримова 15 млрд ўмарган - BBC UzbekАфғонистон ўзбеклари: тўй-маърака ўзбек паловисиз ўтмайдиАфғонистон ўзбеклари: тўй-маърака ўзбек паловисиз ўтмайдиЎзбеклар ғазабда: Президент ҳақорат учун кечирим сўрасин. Ўзбекистон - O'zbekistonЎзбеклар ғазабда: Президент ҳақорат учун кечирим сўрасин. Ўзбекистон - O'zbekistonЎЗБЕКИСТОН Хакида Қизиқ МАЛУМОТЛАР 2020  O'ZBEKISTON QIZIQARLI FAKTLAR  #DunyoDavlatlariЎЗБЕКИСТОН Хакида Қизиқ МАЛУМОТЛАР 2020 O'ZBEKISTON QIZIQARLI FAKTLAR #DunyoDavlatlariЎзбеклар Мирзиёев Ўзбекистонидан ҳақиқатда мамнун – Янги Ўзбекистон ва сиёсат - BBC UzbekЎзбеклар Мирзиёев Ўзбекистонидан ҳақиқатда мамнун – Янги Ўзбекистон ва сиёсат - BBC UzbekСардоба учун Алишер Усмонов берган $10 миллион қаерда? ЎзбекистонСардоба учун Алишер Усмонов берган $10 миллион қаерда? Ўзбекистон200 миллион доллар зарарга кирган Ўзбекистон Ҳаво йўлларини нима қилиш керак?200 миллион доллар зарарга кирган Ўзбекистон Ҳаво йўлларини нима қилиш керак?Ўзбекистон: Ҳокимлар кимнинг ҳисобидан машина совға қилмоқда? - BBC UzbekЎзбекистон: Ҳокимлар кимнинг ҳисобидан машина совға қилмоқда? - BBC UzbekUzbek Дарахтлар остидаги ўзбек мактабиUzbek Дарахтлар остидаги ўзбек мактабиАфғонистон пойтахтида меҳнат қиладиган ўзбек мардикорлариАфғонистон пойтахтида меҳнат қиладиган ўзбек мардикорлариЎзбекистон ҳарбийларининг Ғалаба парадида иштирокини оддий қабул қилиш керак (ми?)- BBC UzbekЎзбекистон ҳарбийларининг Ғалаба парадида иштирокини оддий қабул қилиш керак (ми?)- BBC UzbekҚарама-қарши | Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми? [30.10.2019]Қарама-қарши | Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми? [30.10.2019]Baxmallik fermerlar yerlari Italiya korxonasiga tovonsiz olib berilayotganidan noroziBaxmallik fermerlar yerlari Italiya korxonasiga tovonsiz olib berilayotganidan noroziМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekOzodSuhbat: Профессор Аллақулов ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига қўймоқчиOzodSuhbat: Профессор Аллақулов ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига қўймоқчиРоссия, мигрантлар ва Сўх – Мирзиёев энди нима қилади? - Ўзбекистон, So'x - BBC UzbekРоссия, мигрантлар ва Сўх – Мирзиёев энди нима қилади? - Ўзбекистон, So'x - BBC UzbekШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролари
Яндекс.Метрика