Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш бўйича йиғилиш ўтказд

Президент Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли талаби тобора ўсиб, ёқилғи-энергетика тармоғи шунга мутаносиб модернизация қилинмоқда. Бу ишлар давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 мартдаги қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси асосида олиб борилмоқда.

Хусусан, собиқ “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти негизида электр энергияси ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш бўйича 3 та алоҳида тузилма ташкил этилди. 7 миллион истеъмолчи Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиб, аҳолидан тўлов ундириш 100 фоиз таъминланмоқда. Генерация соҳасида жами 7 миллиард долларлик 19 та қуёш, шамол ва иссиқлик электр станциялари қуриш бўйича лойиҳаларга хорижий инвесторлар жалб қилинди.

Шу билан бирга, соҳада рақобатни яратиш, энергия таъминотининг ҳажми ва сифатини ошириш бўйича ҳали қилинадиган ишлар кўп. Жумладан, энергетика тизимини модернизация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун келгуси йилларда 20 миллиард долларга яқин инвестиция талаб этилади. Бунинг учун соҳада рақобатли бозорни шакллантириш ва хусусий инвесторларга шароитларни кенгайтириш зарур.

Шу боис йиғилишда энергетика бозорини бошқариш бўйича янги тизим яратиш масалалари муҳокама этилди.

Хусусий генерация корхоналари уланиши учун тенг шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг электр энергиясини ягона харид қилиш ва магистрал тармоқларни бошқариш ваколатларини ажратиш таклифи билдирилди. Бунда, ягона харид қилувчи компания барча электр станцияларидан электр энергиясини шартнома асосида сотиб олиб, йирик корхона ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотади. Магистрал тармоқ оператори эса электр энергиясини етказиб бериш, йўқотишларни камайтириш ва энерготизимни техник бошқариш билан шуғулланади.

Келгуси йилда 14 та туман ва шаҳарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга муқобил тарзда, истеъмолчиларга электр энергиясини сотадиган хусусий чакана электр савдо компаниялари ташкил этилади.

Шунингдек, тармоқ раҳбарларига трансформация жараёнини жадаллаштириш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қила оладиган компанияларга айлантириш кераклиги таъкидланди. Соҳа корхоналарининг операцион харажатларини оптималлаштириш, электр узатиш тармоқларини янгилаш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Ҳукумат ва соҳа раҳбарларига ушбу ислоҳотларни амалга ошириш учун зарур бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Видео Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш бўйича йиғилиш ўтказд канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
23 июня 2022 г. 22:53:23
00:08:06
Другие видео канала
"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratПрезидент Узбекистана отбыл в ТурциюПрезидент Узбекистана отбыл в Турцию"Ҳаёт қўшиғи" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdim"Ҳаёт қўшиғи" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdimҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarХалқдаги хазиналар | Sharq qo'lyozmalariХалқдаги хазиналар | Sharq qo'lyozmalariЧуст марказида "Мавлоно Лутфулло" музейи ҳақида биласизми? | Abadiyat oralabЧуст марказида "Мавлоно Лутфулло" музейи ҳақида биласизми? | Abadiyat oralab"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Шуҳрат Дарё | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Шуҳрат Дарё | Jumboqli qutiТошкентнинг энг яхши италиян ресторани қайси? Машҳур италиян таомини тайёрлаш сири | Mazali sayohatТошкентнинг энг яхши италиян ресторани қайси? Машҳур италиян таомини тайёрлаш сири | Mazali sayohatСултон салатини тайёрлаш сири | Demak-emakСултон салатини тайёрлаш сири | Demak-emakРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarМерос илмига бағишланган ноёб қўлёзма тарихи | Sharq qo'lyozmalariМерос илмига бағишланган ноёб қўлёзма тарихи | Sharq qo'lyozmalariЎқувчиларни китоб ўқишга қизиқтириш керакми ёки мажбурлаш? | Darsdan so'ngЎқувчиларни китоб ўқишга қизиқтириш керакми ёки мажбурлаш? | Darsdan so'ngКоррупция сендан энг керакли нарсаларингни тортиб олади! | MinbarКоррупция сендан энг керакли нарсаларингни тортиб олади! | MinbarСултон Ҳожи жомеъ масжиди тарихи | ToshkentnomaСултон Ҳожи жомеъ масжиди тарихи | ToshkentnomaХотиним бизнесмен бўламан деб... энди додимни ким эшитади? | ImtihonХотиним бизнесмен бўламан деб... энди додимни ким эшитади? | ImtihonПрезидент справился о состоянии паломников из УзбекистанаПрезидент справился о состоянии паломников из Узбекистана"Бадиий танқид тарихи ва назарияси" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Бадиий танқид тарихи ва назарияси" янги талқинда | Tarix va yangi talqinКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillarХанчжоу(Хитой) шаҳрини бориб кўрамиз. 2-қисм | Borib ko'ramizХанчжоу(Хитой) шаҳрини бориб кўрамиз. 2-қисм | Borib ko'ramiz“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqin
Яндекс.Метрика