Загрузка страницы

Кинна Солиш силаш ҳақида|шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javob

#Shayh#muhammad#sodiq#muhammad#ysuf#

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ан-Наввос ибн Самъон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан яхшилик ва ёмонлик ҳақида сўрадим. Шунда у зот:
«Яхшилик ҳусни хулқдир. Ёмонлик кўксингда тўқилган ва одамлар уни билиб қолишини ёқтирмаган нарсангдир», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Сиз билан бизга яхшилик ва ёмонлик маъноларини чуқурроқ англаб етишимизда Восила ибн Маъбад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадиси шариф ҳам ёрдам беради:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига у зотдан яхшилик нималигини сўраб бордим. Шунда у зот:
«Яхшилик ҳақида сўрагани келдингми?» дедилар.
«Ҳа», дедим.
Яхшилик кўнглинг тўлган ва қалбинг рози бўлган нарсадир. Ёмонлик кўнглингда тўқилган, кўксингда тараддудланган нарсадир. Агар одамлар сенга фатво берсалар ҳам», дедилар.
Яхшилик ҳақида келтирилган таърифларнинг бирида:
«Яхшилик - фарзу вожибларни қилиш. Ҳаромдан ҳазар қилиш. Одамларга очиқ юз билан қараб, уларга эҳсон қилиш», дейилган.
Ёмонлик кишининг фикрига келганда кўнгли тўлмайдиган ва ўша ишни қилишини одамлар кўриб қолишини истамайдиган нарсадир.
Дарҳақиқат, разм солиб мулоҳаза қиладиган бўлсак, ёмонларнинг ўзи ҳам ўзлари ёмонликни қилаётганда кўнгиллари тўлмайди ва одамлардан беркитади.
Бу ҳадиси шарифда «Яхшилик ҳусни хулкдир» дейилмоқда. Албатта, бу гап ҳусни хулқнинг нақадар катта нарса эканини кўрсатади.
Шу билан бирга, бу ҳадиси шарифдан яхшилик ва ёмонликнинг турлари кўплигини ҳам билиб оламиз. Энди яхшиликларни ўрганишга киришамиз.

ЭНГ УЛУҒИ – ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК

Аллоҳ таоло:«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!» деган (Исро: 23).
Исро сурасидаги бу оятда ягона маъбудга - Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилишга амр этилмоқда. Ундан сўнг бевосита ота-онага яхшилик қилиш буюрилмоқда.
«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди».
Бу Аллоҳнинг бандаларига амри, буйруғи, фармонидир, бу бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас. Хоҳласа қилиб, хоҳламаса қилмайдиган ҳаваскорлик ҳам эмас. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганида юзланадиган кўнгил ҳуши ҳам эмас. Бу амр Аллоҳ таолонинг қатъий ва ўзгармас буйруғи. Бу буйруқни бажариш ҳар бир банданинг бурчи.
Аллоҳнинг ибодатидан кейинги келадиган иш ота-онага яхшилик қилишдир. Бу ҳам Аллоҳнинг амри. Аллоҳ таоло ўзига ибодат қилишга чақирган амрдан кейиноқ ота-онага яхшилик қилишни таъкидламоқда. Бу ҳол ўз навбатида, Исломда ота-онанинг ҳаққи қанчалик улуғ эканини кўрсатади.
«Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема».
Бу жумланинг «уфф» сўзига боғлиқ икки хил маъноси бор. Бир маъноси - ота-онага ёмон сўз айтиб, беҳурмат қилма, дегани бўлса, иккинчи маъноси - ота-онанг олдида «уфф» дема, улар болам оғир ҳолга тушибди, деб озорланадилар, дегани.
«…уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт!»
Ота-онангга ҳеч бир озорни раво кўрма! Қандай яхши сўз бўлса, ўшани ота-онангга раво кўр!
«Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт». (Исро, 24)
Фарзанд ота-онанинг ҳузурида ўзини қанчалик хокисор тутса, шунчалик яхши. Ў ўз раҳматини хокисорлик ила ота-онасига пастлатиб, пояндоз қилса ҳам оз. Шу билан бирга, доимо уларга Аллоҳ таолодан раҳмшафқат тилаб дуо қилиб туриши лозим.
Ота-онани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир дин ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Ота-онанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи тўғрисидаги оятлар, ҳадислар, исломий ҳикматлар, мусулмонлар ҳаётидаги тажрибалар дунё тарихида бу борада мисли кўрилмаган олиймақом нарсалар эканлиги маълум ва машҳурдир.
Ҳофиз Абу Бакр ал-Баззор Бурайдадан, у киши ўз оталаридан қилган ривоятда қуйидагилар келтирилади:
«Бир одам зиёратда онасини кўтариб юриб тавоф қилдираётган экан. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деб сўрабди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Йўқ, бир оҳ тортишининг ҳаққини ҳам адо қилганинг йўқ», деган эканлар».
Аллоҳ таоло Бақара сурасида:
«Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. «Нафақа қилган яхшилигингиздан ота-оналарга, яқин кишиларга, етимларга, мискинларга ва ватангадоларга бўлсин. Қандай яхшилик қилган бўлсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир», деб айт», деган (215-оят).
Савол нимани нафақа қилиш ҳақида бўлган эди.
«Сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар».
Жавоб эса бундан ташқари, кимларга нафақа қилишни ҳам баён этаяпти.
#Rustamjon#domla#Abror#Nuriddin#hoji#domla#

Видео Кинна Солиш силаш ҳақида|шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javob канала Эслатинг
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 ноября 2021 г. 10:02:18
00:04:13
Другие видео канала
Бу саволга битта китоб ёзиш мумкин/ Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад ЮсуфБу саволга битта китоб ёзиш мумкин/ Шайх Муҳаммад Содиқ муҳаммад ЮсуфҚуръон ўқиш одоблари - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳҚуръон ўқиш одоблари - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳОтам Намоз Ӯқимайди|Рустамжон домла соғинган қалблар учун•Отам Намоз Ӯқимайди|Рустамжон домла соғинган қалблар учун•ПАЙГАМБАРИМИЗНИ ВОФОТЛАРИДАН 3 КУН ОЛДИНГИ САХОБАЛАРГА КИЛГАН НАСИХАТИПАЙГАМБАРИМИЗНИ ВОФОТЛАРИДАН 3 КУН ОЛДИНГИ САХОБАЛАРГА КИЛГАН НАСИХАТИМусулмонлар учун тақиқланган кийим|шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javobМусулмонлар учун тақиқланган кийим|шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javobАёлларга Етказинг |• Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф Хазратлари •Savol Javob•Аёлларга Етказинг |• Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф Хазратлари •Savol Javob•Арча дараҳтини уйга олиб келиш мумкинми|шайҳ муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javobАрча дараҳтини уйга олиб келиш мумкинми|шайҳ муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javobИнсон узининг сийдигини шифо учун ичса бӯладими|Шайҳ муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javobИнсон узининг сийдигини шифо учун ичса бӯладими|Шайҳ муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javob1XBET Уйинларидан топилган пул халолми|шайх мухаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javob1XBET Уйинларидан топилган пул халолми|шайх мухаммад содиқ муҳаммад юсуф•savol-javobРУҲИЙ ТАРБИЯ 1-ҚИСМ (2006) - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳРУҲИЙ ТАРБИЯ 1-ҚИСМ (2006) - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳКинна солиш кириш ҳақида|Шайх Мухаммад содиқ мухаммад юсуф•savol-javobКинна солиш кириш ҳақида|Шайх Мухаммад содиқ мухаммад юсуф•savol-javobИшораи саббоба ҳақида|шайх муҳаммад содиқ мухаммад юсуф•savol-javobИшораи саббоба ҳақида|шайх муҳаммад содиқ мухаммад юсуф•savol-javobКАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНИШНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ! - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳКАСАЛЛИКЛАРГА ЧАЛИНИШНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ! - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳБАРЧА ОРЗУ НИЯТЛАРИНГИЗГА ЭРИШАСИЗ! | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфБАРЧА ОРЗУ НИЯТЛАРИНГИЗГА ЭРИШАСИЗ! | Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфНЕГА ИШИМИЗ ЮРИШМАЯПТИ? - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳНЕГА ИШИМИЗ ЮРИШМАЯПТИ? - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳБУ СИРНИ КЎПЧИЛИК  БИЛМАЙДИ! ҲОЗИРНИНГ ЎЗИДА БИЛИБ ОЛИНГ! ҲАЁТИНГИЗ ЎЗГАРАДИ!БУ СИРНИ КЎПЧИЛИК БИЛМАЙДИ! ҲОЗИРНИНГ ЎЗИДА БИЛИБ ОЛИНГ! ҲАЁТИНГИЗ ЎЗГАРАДИ!Магазиндаги товук гушти халолм  ? | Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф •савол-жавоб•Магазиндаги товук гушти халолм ? | Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф •савол-жавоб•BOY BO'LISHNI ISTAYSIZMI? SHAYX MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF ROHIMAHULLOHBOY BO'LISHNI ISTAYSIZMI? SHAYX MUHAMMAD SODIQ MUHAMMAD YUSUF ROHIMAHULLOHЖин ва Шайтон Асосий фарки |• Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф •Savol Javob•Жин ва Шайтон Асосий фарки |• Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф •Savol Javob•qiyomatda ruhimiz savol javob boladimi yoki tanamiz #Shayh#Muhammad#Sodiq#Muhammad#Yusuf#qiyomatda ruhimiz savol javob boladimi yoki tanamiz #Shayh#Muhammad#Sodiq#Muhammad#Yusuf#
Яндекс.Метрика