Загрузка страницы

ANDIJONDA MAHALLALARGA O'ZGACHA YO'LLAR QURILMOQDA

Андижон вилояти, Хўжаобод туманида “Rash Milk” МЧЖ томонидан йиллик қуввати 1.2 млн тонна цемент маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона фаолият кўрсатади. Унинг таркибида қурилиш кластери бўлган «Alfa Imperial beton» МЧЖ ташкил этилган. Корхона ўзида ишлаб чиқарилаётган цемент маҳсулотларидан Андижон тажрибаси сифатида ички йўлларни цемент-бетон қопламали йўлларга ўтказишни амалга оширмоқда. Андижон вилоятида жорий йилда 800 км ички йўлларни цемент-бетон қопламага ўтказиш режалаштирилган.

Цемент-бетон қопламали йўлларни асфальт йўлдан афзаллиги - унинг қаттиқлиги, мустаҳкамлиги, деформацияга чидамлилиги, 15 йилдан 30 йилгача хизмат кўрсатиши, юқори температураларга чидамлилиги, экологик тозалиги ва қолаверса, импорт маҳсулот(битум) ўрнини босувчанлиги. Битум ўрнига маҳаллий цемент ва майдаланган шағал ишлатилади.

“Human.uz” мухбирлари ана шундай цемент-бетон қопламали йўллар ётқизилаётган кўчаларда бўлиб махсус репортаж тайёрлашди.

OBUNA BO`LING! RASMIY KANAL!

Видео ANDIJONDA MAHALLALARGA O'ZGACHA YO'LLAR QURILMOQDA канала HUMAN. UZ
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 апреля 2022 г. 9:22:28
00:12:24
Яндекс.Метрика