Загрузка страницы

Наманган-Фарғона: Ҳокимлар тез-тез алмашиб туриши муаммоларга ечимми? - Ўзбекистон BBC News O'zbek

Наманган-Фарғона: Ҳокимлар тез-тез алмашиб туриши муаммоларга ечимми? - Ўзбекистон BBC News O'zbek
Бир кунда мансабга тайинланган Наманган ва Фарғона вилоятлари янги раҳбарларининг ҳоким сифатида қўл урган илк ишлари кенг жамоатчилик эътиборига тушган.

Бири бутун бошли сити қуриш қарорини бекор қилган. Иккинчиси эса аҳолини қийнаб келаётган тўсиқларни олдириб ташлаган.

Гап Наманган вилоятининг янги ҳокими Шавкат Абдураззоқов ва Фарғона вилояти раҳбари сифатида иш бошлаган Хайрулло Бозоров ҳақида кетмоқда.
https://youtu.be/L5Ieyn5nzXg

Уларнинг ҳар иккиси ҳам Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг шов-шувли тарзда Бош вазир ўринбосарига айланиши ортидан ҳозирги вазифаларига тайинланган.

Ҳокимликка келиши ортидан айниқса, Шавкат Абдураззақов қизғин фаолият бошлаб юборган. Унинг жамоатчилик эътиборига тушган илк ишларидан бири – бундан роппа-роса бир йил аввал Наманган шаҳри марказидаги 78 гектар майдонда Саудия Арабистони компанияси билан биргаликда қурилиши эълон қилинган Namangan City лойиҳасини бекор қилиш бўлган.

2019 йил октябрь ойида чет эллик инвестор билан ушбу лойиҳа бўйича музокараларда Наманган шаҳар ҳокими сифатида иштирок этган Абдураззоқов фаоллар қаршисида бу лойиҳадан алами борлигини билдириб, сити лойиҳаси устига намойишкорона қизил чизиқ тортган.

У Namangan City шаҳар таркибидаги бўш майдонда қурилишини эълон қилган.

Тармоқ фойдаланувчилари сити лойиҳаси бекор бўлган «Гулистон» маҳалласида зум ўтмай, ободонлаштириш ишлари бошланганини хабар қилганлар.

Ўтган кунлар давомида Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати янги ҳоким ҳудудларга тинимсиз ташрифлар уюштираётгани, йўллар, электр ва сув таъминоти каби аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этаётгани ҳақида хабарлар бир қанча хабарлар берган.

Шунингдек, Шавкат Абдураззоқов Наманганда оммавий ахборот воситалари билан тиғиз ҳамкорлик йўлга қўйилишини таъкидлаган. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати 27 сентябрь куни ҳокимнинг ҳудудларга ташрифларига 20 га яқин журналист ва блогерлар ҳамроҳлик қилганини ҳақида ёзган.

Наманган вилояти ҳокимидан Фарғона вилояти ҳокими лавозимига ўтган Хайрулло Бозоров ҳам фаолиятини аҳолини қийнаб келган муаммоларни ҳал этишдан бошлаган. У Фарғона вилоятининг Қува туманига Андижоннинг Асака туманидан кириш имконини берувчи йўлдаги блок постни олдириб ташлаган. Маҳаллий нашрлар карантин баҳона узоқ ойлар давомида олиб ташланмаган бу тўсиқ водий аҳолисига қийинчилик туғдириб келаётгани борасида бир неча бор хабар берган эди.

Бундан ташқари ҳоким Бозоров вилоят фаоллари билан ўтган илк йиғилишда Фарғонада раҳбарлар, эндиликда, очиқлик асосида ишлаши, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиши, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам мурожаатларни қабул қилиши, аҳоли эса ўз муаммоларини бемалол айта олишини маълум қилган.

Шунингдек, у собиқ ҳоким Шуҳрат Ғаниев даврида муаммоларни кўтариб чиққан бир қанча блогерларга нисбатан босимлар бўлган Фарғонада, эндиликда, матбуот ва ижтимоий тармоқлардаги холис, асосли танқидлар бемалол қабул қилинишини ҳам таъкидлаган.

Икки янги ҳокимнинг бундай қизғин фаолияти ижтимоий тармоқдаги муҳокамаларда ҳам ўз аксини топмай қолмаган.

BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!

#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Видео Наманган-Фарғона: Ҳокимлар тез-тез алмашиб туриши муаммоларга ечимми? - Ўзбекистон BBC News O'zbek канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
1 октября 2020 г. 20:30:11
00:05:21
Другие видео канала
Тоғли Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон охиригача жанг қилмоқчи – yangiliklar, dunyo BBC News O'zbekТоғли Қорабоғ: Арманистон ва Озарбайжон охиригача жанг қилмоқчи – yangiliklar, dunyo BBC News O'zbekФарғона: Мирзиёев Шуҳрат Ғаниевга яна ишонч кўрсатдими? — O'zbekiston, yangiliklar BBC News O'zbekФарғона: Мирзиёев Шуҳрат Ғаниевга яна ишонч кўрсатдими? — O'zbekiston, yangiliklar BBC News O'zbekСибирнинг ғалати дўнгликлари нима? Янгиликлар - BBC News O'zbekСибирнинг ғалати дўнгликлари нима? Янгиликлар - BBC News O'zbekЎзбекистон, самарқандлик Мустаҳкам: Болаларимни етим қилмаслик учун 8 йил азобларга чидадим - BBCЎзбекистон, самарқандлик Мустаҳкам: Болаларимни етим қилмаслик учун 8 йил азобларга чидадим - BBCBootcampni sizga tavsiya qilaman(mi?)!Bootcampni sizga tavsiya qilaman(mi?)!Фарғона “девори”ини қулатган ҳокимнинг сити қурилиши нега тўхтатилди? - BBC News O'zbekФарғона “девори”ини қулатган ҳокимнинг сити қурилиши нега тўхтатилди? - BBC News O'zbekЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши керакми? Xалққа фойдаси борми?|Qarama-qarshiЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши керакми? Xалққа фойдаси борми?|Qarama-qarshiЎзбекистон: Расул Кушербаевга қарши кўрсатма беришим эвазига озодлик таклиф қилишди — тадбиркорЎзбекистон: Расул Кушербаевга қарши кўрсатма беришим эвазига озодлик таклиф қилишди — тадбиркорОлтин медал олган сапёр каламуш қанча одамнинг жонини сақлади? - Янгиликлар - BBC News O'zbekОлтин медал олган сапёр каламуш қанча одамнинг жонини сақлади? - Янгиликлар - BBC News O'zbekОвозингизни ўчирасизми-йўқми? Трамп ва Байден илк теледебатда - BBC News O'zbekОвозингизни ўчирасизми-йўқми? Трамп ва Байден илк теледебатда - BBC News O'zbekДунё, янгиликлар: Энди истеъмол қилиш мумкин бўлган “пластик” пакетлар чиқадими? - BBC News O'zbekДунё, янгиликлар: Энди истеъмол қилиш мумкин бўлган “пластик” пакетлар чиқадими? - BBC News O'zbek"Эрта улғайган болакайлар ёхуд бозорда арава тортаётган болалар қисмати" | "Odamiylik""Эрта улғайган болакайлар ёхуд бозорда арава тортаётган болалар қисмати" | "Odamiylik"ПАХЛАВАЧИ АСИЛБЕК БУГУН МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНДИ,AZIZ HALIKOV AZ CAPITAL RAXBARI....ПАХЛАВАЧИ АСИЛБЕК БУГУН МИЛЛИОНЕРГА АЙЛАНДИ,AZIZ HALIKOV AZ CAPITAL RAXBARI....Ишлатилган шиналар орқали кун кўраётган Миср қишлоғи – Пул ва дунё   - BBC News O'zbekИшлатилган шиналар орқали кун кўраётган Миср қишлоғи – Пул ва дунё - BBC News O'zbekМен чой плантациясидан университетга кирган биринчи қиз- янгиликлар, дунё  - BBC News O'zbekМен чой плантациясидан университетга кирган биринчи қиз- янгиликлар, дунё - BBC News O'zbekТоғли Қорабоғ жанглари катта урушга айланадими? Озарбайжон Арманистон yangiliklarТоғли Қорабоғ жанглари катта урушга айланадими? Озарбайжон Арманистон yangiliklarMeni uylantiring (o'zbek serial) | Мени уйлантиринг (узбек сериал) 17-qismMeni uylantiring (o'zbek serial) | Мени уйлантиринг (узбек сериал) 17-qismTEZKOR--URUSH AVJ NUQTASIGA CHIQDI--URUSH BIZGACHA YETIB KELADIMI--TURKIYA HAM QO'SHILIB KETDI...TEZKOR--URUSH AVJ NUQTASIGA CHIQDI--URUSH BIZGACHA YETIB KELADIMI--TURKIYA HAM QO'SHILIB KETDI...Mazlumlar (o'zbek serial) | Мазлумлар (узбек сериал) 9-qismMazlumlar (o'zbek serial) | Мазлумлар (узбек сериал) 9-qismЎзбекистон, гувоҳлар: Коронавирус чекка қишлоқларга ҳам кириб келди - O'zbekiston, yangiliklarЎзбекистон, гувоҳлар: Коронавирус чекка қишлоқларга ҳам кириб келди - O'zbekiston, yangiliklar
Яндекс.Метрика