Загрузка страницы

AIBA prezidenti hakamlarning xatosini tan oldi

Умар Кремлёв – АИБА президенти

- Менинг вазифам кучлилар ғалаба қозонишини таъминлашдир. Шу сабабли АИБА бу сафарги чемпионатдан бошлаб миллий федерацияларни ҳакамларнинг қарори устидан протест бериш жараёнини қайта тиклади. Адолат қарор топиши учун биз ҳакамликни янгилашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳакамларнинг баҳолаш тизими қанчалик шаффоф бўлса шунчалик ҳаққонийлик юзага чиқади. Бизнинг асосий мақсадимиз спортчининг руҳини синдиришларига имкон бермаслик. Биз ҳар куни ҳакамлар қарорлари бўйича протестларни мониторинг қиламиз. Бунинг учун алоҳида комиссия мавжуд. Ҳозиргача 47 та протест топширилди. Шулардан 21 тасида ҳакамларнинг қарорига ўзгартиришлар киритилди. Яъни, 21 спортчига нисбатан нотўғри қарор қабул қилингани ойдинлашди ва улар мусобақани давом эттиришди. Бу эса ҳакамлар ишида ҳам қилишимиз керак бўлган ишлар борлигини кўрсатади. Бу йўлда иш бошланди ва асосий мақсад бокснинг халқаро майдондаги обрўйини кўтариш.

Роберто Каммарелли – 2008 йилги олимпиада чемпиони

Ўйлайманки, бу чемпионатда жуда кўп яхши боксчилар кўзга ташланмоқда. Боксчиларнинг янги авлоди етишиб чиқаётганини кўришимиз мумкин. Бироқ, бир муаммо борки, бу ҳакамлар билан боғлиқ. Улар жангни қайси кўз билан кўраётган экан. Баъзан уларнинг қарорларини тушунмайсан, нотўғри қарорлар қабул қилишаяпти. Буни мен коррупция билан боғлиқ дея олмайман. Бу ҳакамларнинг савияси ва уларнинг рингга қандай муносабатда эканига боғлиқ. Тажриба етишмаяпти. Масалан, Америка ҳакамлари боксчиларни бошқача баҳолашади, Осиё ҳакамларининг бу борадаги қарашлари бошқача бўлиши мумкин.

Видео AIBA prezidenti hakamlarning xatosini tan oldi канала Norbek Niyazov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 ноября 2021 г. 10:05:54
00:03:50
Яндекс.Метрика