Загрузка страницы

Шайх Ҳазратларига туҳмат қилган Маҳмуд Абдулмўминга насиҳат! | Исҳоқжон домла Бегматов

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳалокатга элтувчи еттита гуноҳдан сақланинглар!» дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?» деб сўрашди. У зот: «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр-жоду билан шуғулланиш, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, судхўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, ёв босган вақтда орқага қочиш ҳамда иффатли, мўмина, бузуқлик нималигини билмайдиган аёлни фоҳишаликда айблаш», деб жавоб бердилар» (Муттафақун алайҳ).

Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис разияллоҳу анҳу айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг каттасини айтайми?» деб уч марта қайтардилар. Биз: «Ҳа, айтинг, эй Аллоҳнинг Расули!» дедик. Шунда узот: «Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, – деб, суяниб ўтирган жойларидан туриб ўтирдилар ва: – Билиб қўйинглар! Ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик бериш», деб қайта-қайта такрорладиларки, ҳатто биз ўзимизга-ўзимиз: «Қани энди тўхтасалар», дедик» (Муттафақун алайҳ).

Дарҳақиқат, ёлғончилик энг ёмон иллат, хусусан, гувоҳлик вақтида ёлғон ишлатиш эса оғир жиноятдир. Гувоҳлар аслида холис инсонлар бўлиши лозим. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Гувоҳларни ҳурмат қилинглар, чунки Аллоҳ таоло улар орқали ҳақ-ҳуқуқларни ўз эгаларига қайтаради ва зулмни даф қилади», деб марҳамат қилганлар. Гувоҳликдек улуғ мартаба ва мақомда туриб, ҳақни ботил, ростни ёлғон дейиш разилликдир. Яна Андижон воқеаларига тўхталадиган бўлсак, бир нечта чет эл оммавий ахборот воситалари томонидан бўлиб ўтган воқеалар ҳақида берилган маълумотлар айни ёлғон гувоҳликнинг ўзгинасидир. Кўрмаган, билмаган нарсалари ҳақида гапириб, одамларни унга ишонтиришга уриниш айни фосиқликдир. Мусулмон киши ҳар қандай фосиқнинг гапига, унинг ҳақиқатини билмагунича, ишониб кетавермаслиги керак. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда бу борада:
«Эй мўминлар, агар сизларга бир фосиқ кимса бирон хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирон қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга афсус-надомат чекиб қолмасликларингиз учун (у фосиқ кимса олиб келган хабарни) аниқлаб-текшириб кўрингиз», деб марҳамат қилган (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Гуноҳи кабираларнинг сони бундан ҳам кўп бўлиб, уламолар ушбу мавзуда алоҳида китоблар ёзганлар. Аллоҳ таоло бандаларини огоҳлантирмоқ учун Ўзининг Раҳмон ва Роҳийм сифати билан кабира гуноҳларни баён қилиб берган экан, биз мўмин-мусулмонлар улардан сақланишимиз лозим бўлади. Зеро, Парвардигоримиз Ўзининг каломида: «Агар сизлар ман этилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангиз, кичик гуноҳларингизни сизлардан ўчирурмиз ва сизларни роҳатбахш манзил(жаннат)га киритурмиз», деб ваъда қилган (Нисо сураси, 31-оят).
Аллоҳ таоло барчаларимизни гуноҳи кабиралардан сақланиб, солиҳ амаллар қилиб яшашга муваффақ айласин.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ

Ушбу Youtube саҳифа Тошкент шаҳридаги "Тўра бува" жоме масжидининг расмий саҳифасидир!

Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

YouTube:
https://www.youtube.com/c/ilmziyomaskani

Telegram:
https://t.me/Ilmziyomaskani

Instagram:
https://www.instagram.com/ilmziyomaskani

Facebook:
https://www.facebook.com/ilmZiyoMaskani

#Туҳмат #Раддия #Насиҳат #МаҳмудАбдулмумин

Видео Шайх Ҳазратларига туҳмат қилган Маҳмуд Абдулмўминга насиҳат! | Исҳоқжон домла Бегматов канала Ilm - Ziyo Maskani
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
22 мая 2020 г. 5:57:13
00:31:53
Другие видео канала
Қабрни кенгайиб, нурга тўлиб кетганини кўрдим...Қабрни кенгайиб, нурга тўлиб кетганини кўрдим...Қалбни фақат Аллоҳ учун ҳолис бўлиши | Исҳоқжон домла БегматовҚалбни фақат Аллоҳ учун ҳолис бўлиши | Исҳоқжон домла БегматовУшбу услубни қилган инсонларнинг деярли барчаси муваффақиятга эришдилар!Ушбу услубни қилган инсонларнинг деярли барчаси муваффақиятга эришдилар!Тармоқли маркетинг ва Салоҳ АтийяТармоқли маркетинг ва Салоҳ АтийяНима учун Билл Гейтс бир кунда икки соатгина интернетдан фойдаланади?Нима учун Билл Гейтс бир кунда икки соатгина интернетдан фойдаланади?КАЛБЛАРНИ ТИТРАТИБ ЮБОРГАН МУРОЖААТ!КАЛБЛАРНИ ТИТРАТИБ ЮБОРГАН МУРОЖААТ!Сиз ҳам соғинасизми?Сиз ҳам соғинасизми?Эҳтиёт бўлинг. Сизни осон алдашади!Эҳтиёт бўлинг. Сизни осон алдашади!(Жума тўлиқ) Ақидада адашмайлик | 14.02.2020(Жума тўлиқ) Ақидада адашмайлик | 14.02.2020Умрнинг қадрига етиш | 01.01.2021Умрнинг қадрига етиш | 01.01.2021«Расулуллоҳга эмас Абу Ҳанифага эргашади» деб иддао қилувчилар«Расулуллоҳга эмас Абу Ҳанифага эргашади» деб иддао қилувчиларНамозни қандай адо этишимиз керак... | Исҳоқжон домла БегматовНамозни қандай адо этишимиз керак... | Исҳоқжон домла БегматовСохта салафий Содиқ Самарқандийга собиқ устози Муҳаммад Муҳиддин домладан раддияСохта салафий Содиқ Самарқандийга собиқ устози Муҳаммад Муҳиддин домладан раддияҚАЛТИС  САВОЛЛАР ВА НОЗИК ЖАВОБЛАР   QALTIS SAVOLLAR VA NOZIK JAVOBLAR (УСТОЗ МАҲМУД АБДУЛМЎМИН)ҚАЛТИС САВОЛЛАР ВА НОЗИК ЖАВОБЛАР QALTIS SAVOLLAR VA NOZIK JAVOBLAR (УСТОЗ МАҲМУД АБДУЛМЎМИН)Is'hoqjon domla Begmatov - "G'iybatning ruhsat etilgan turlari"Is'hoqjon domla Begmatov - "G'iybatning ruhsat etilgan turlari"Тармоқли маркетинг ҳақида!Тармоқли маркетинг ҳақида!Ayollarning yomon sifatlari | Abdulloh domlaAyollarning yomon sifatlari | Abdulloh domla(Жума тўлиқ) «ТАКФИР» масаласи ҳақида | 21.02.2020(Жума тўлиқ) «ТАКФИР» масаласи ҳақида | 21.02.2020Исокжон Домла Бегматов/// Биз каерга караб кетаябмиз?Исокжон Домла Бегматов/// Биз каерга караб кетаябмиз?
Яндекс.Метрика