Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади

Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” мажмуасида 21 март куни Наврўз байрами шодиёнаси бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари кўп миллатли халқимизни Наврўз байрами билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирди.

– Ўтган йили пандемия туфайли Наврўз байрамини ҳар доимгидек катта тантана қилиб, кенг нишонлай олмаган эдик. Ўшанда, бу ташвишли кунлар албатта ортда қолади, ҳали кўп тўй-томоша ва сайилларни халқимиз билан биргаликда ўтказамиз, деб эзгу ният қилган эдик. Бугун ана шу орзу ва интилишларимиз рўёбга чиқмоқда. Гўзал ва жонажон юртимизда яна шодиёналар, қувончли кунлар бошланмоқда, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президентимиз коронавирус балоси ҳали тўла бартараф бўлмаганини, шунча меҳнат зое кетмаслиги учун пандемияга қарши курашишни бир лаҳза ҳам тўхтатмаслик, бепарволик ва беғамликка берилмаслик кераклигини таъкидлади.

– Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, бизнинг қудратимиз – меҳр-оқибат, ўзаро кўмак ва саховатда, бизнинг ютуғимиз – эртанги кунга бўлган юксак ишончимизда, – деди Президент.

Бу йилги Наврўз Ватанимиз мустақиллигининг қутлуғ 30 йиллигида ўтмоқда. Халқимиз бу айёмни баланд кайфият билан кутиб олмоқда.

- Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан уйғун ва ҳамоҳангдир. Халқимизнинг фидокорона меҳнати, қатъий сиёсий иродамиз билан кенг кўламли ислоҳотларимизни бундан кейин ҳам жадал давом эттирамиз. Қанчалик қийин бўлмасин, эл-юртимиз манфаатини, жондан азиз фарзандларимиз келажагини таъминлашга хизмат қиладиган тўғри йўлимиздан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Барча соҳа ва ҳудудлардаги саъй-ҳаракатлар ўз натижаларини бермоқда. Замонавий корхоналар, янги уй-жойлар, илм ва маданият масканлари қурилиб, шаҳар ва қишлоқлар обод бўлиб бормоқда.

Юртимизда аҳолининг барча қатламлари, биринчи навбатда, хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни билим ва касб-ҳунарга ўргатиш, иш ўринлари, даромад манбаи, турар жойлар билан таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда.

Буларнинг ҳаммаси Наврўзнинг моҳиятида мужассам бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, ободлик қадриятларига мосдир.

Давлатимиз раҳбари Наврўз байрамини нишонлаётган барча халқларга, хорижий ҳамкорларга эзгу табрик ва саломларини йўллади.

Байрам тадбири катта концерт дастури билан якунланди.

Видео Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан табриклади канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
21 марта 2021 г. 13:52:56
00:21:09
Другие видео канала
Наврўз байрамига бағишланган катта концерт дастуриНаврўз байрамига бағишланган катта концерт дастуриШавкат Мирзиёев байрам сайлида иштирок этдиШавкат Мирзиёев байрам сайлида иштирок этдиШавкат Мирзиёевнинг Чиноз ва Чирчиқ шаҳарларига ташрифиШавкат Мирзиёевнинг Чиноз ва Чирчиқ шаҳарларига ташрифиТелевидения тарихидаги сухандон(диктор)ларнинг ўрни | Televideniya tarixiТелевидения тарихидаги сухандон(диктор)ларнинг ўрни | Televideniya tarixiНавруз в Узбекистане. Народные артисты выступают на Хумо  АренеНавруз в Узбекистане. Народные артисты выступают на Хумо Арене"Кутилмаган мўжиза" | Hikmatli dunyo"Кутилмаган мўжиза" | Hikmatli dunyoГаз, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?Газ, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?Қорақалпоқ ҳокимлари қаёққа ғойиб бўлишди?Қорақалпоқ ҳокимлари қаёққа ғойиб бўлишди?Мирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиМирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиУзбекистан. ХЛЕБ СОЛЬ и Abdulaziz Salavat в Ташкенте. Навруз   2021. Плов, самса, чайхана, шашлык.Узбекистан. ХЛЕБ СОЛЬ и Abdulaziz Salavat в Ташкенте. Навруз 2021. Плов, самса, чайхана, шашлык.Алламжонов: "Ўзбекистон темир йўллари" "Шоввозсой" бўйича ёлғон маълумот берганАлламжонов: "Ўзбекистон темир йўллари" "Шоввозсой" бўйича ёлғон маълумот берганШавкат Мирзиёев гипермаркетга кириб нарх-наволар билан танишдиШавкат Мирзиёев гипермаркетга кириб нарх-наволар билан танишдиRaxmatjon Qurbonov & Oybek Tillo kim mot bo'ldiRaxmatjon Qurbonov & Oybek Tillo kim mot bo'ldi"Менга эр эмас, боламга ота керак эди...ёхуд ўгай ота зулми"(ҳаётий воқеа асосида) | Imtihon"Менга эр эмас, боламга ота керак эди...ёхуд ўгай ота зулми"(ҳаётий воқеа асосида) | ImtihonФарғона каналидан мурдаси топилган қизнинг сирли ўлимиФарғона каналидан мурдаси топилган қизнинг сирли ўлимиКУЛБАДАГИ РАИСНИ КУШНИСИ УЙИДАН ЖУДА ЖИДДИЙ ВИДЕОКУЛБАДАГИ РАИСНИ КУШНИСИ УЙИДАН ЖУДА ЖИДДИЙ ВИДЕОШавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев с праздником НаврузШавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев с праздником НаврузBoriga baraka 1-son BIZ BOSHLADIK! (20.03.2021)Boriga baraka 1-son BIZ BOSHLADIK! (20.03.2021)ТУГСАНГ УЛАСАН ДЕЙИШГАН ТУГУБ КУР БУЛДИМ 2021 (Охунов тв)ТУГСАНГ УЛАСАН ДЕЙИШГАН ТУГУБ КУР БУЛДИМ 2021 (Охунов тв)Ўзбекистонда Жудолик... Ёш Ўзбек Актрисаси Вафот ЭтдиЎзбекистонда Жудолик... Ёш Ўзбек Актрисаси Вафот Этди
Яндекс.Метрика