Загрузка страницы

Uzbek Қўшиқчи Сиддиқ Маҳмудов оламдан ўтди

Фарғона водийсида "Мажнунтол" қўшиғи билан машҳур бўлган қўқонлик ҳофиз Сиддиқ Маҳмудов 47 ëшида 4 декабр куни оламдан ўтгани ҳақидаги хабар чоршанба куни бизга етиб келди.
Сиддиқ Маҳмудовнинг жанозасида қатнашган "Ҳамза" номидаги Қўқон драма театри директори Турғунали Орипов Озодлик билан суҳбатда Фарғона водийси қўшиқ санъати оғир жудоликка учраганини айтди:

- Сиддиқ Маҳмудов ҳеч касал бўлмасдан, тўсатдан 47 ëшида оламдан ўтди. Бу йигитни 17 ëшидан билардим. Ўзим қўлидан ушлаб тўйларга олиб борган эдим. Бу ашулачи ўзининг "Мажнунтол" қўшиғи билан нафақат водий¸ нафақат Ўзбекистон, балки қўшни республикадаги ëшу қари ўзбек тингловчилари қалбини бирданига забт қилган эди, дея гапирди Турғунали Орипов.

Суҳбатдошга кўра, Сиддиқ Маҳмудовнинг ҳеч қанақа унвони бўлмаган ва мусиқий сабоқ ҳам олмаган:

- Аммо у кишида ҳукумат бера олмайдиган ноëб мартаба бор эди. У чинакам халқ қўшиқчиси эди. Дард билан куйлар эди. Оллоҳ раҳмат қилсин¸ қизларига сабр бардош тилайман. Раҳматлидан учта қиз қолди. Ўғли йўқ эди. Қизларини жуда яхши кўрар эди¸ дейди ҳофизни сўнгги йўлга кузатган Турғунали Орипов.

Видео Uzbek Қўшиқчи Сиддиқ Маҳмудов оламдан ўтди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 декабря 2012 г. 18:09:33
00:17:55
Яндекс.Метрика