Загрузка страницы

Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновни соғиниб...| Sog'indik

"Соғиндик" кўрсатуви
"Маҳалла" телеканали
Ўзбек мумтоз қўшиқчилиги энг ёрқин юлдузларидан бири, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 1947 йил, 30-январда Хоразм вилояти Боғот тумани Хитой қишлоғида туғилган.
"Отам балиқчилик билан шуғулланган, боғбончилик қилган. Ўша пайтдаги меҳнаткаш, камбағалроқ оилалардан эдик-да", дейди Ортиқ Отажонов.
У ўзида қўшиқчиликка қизиқиш жуда ёшлигидан бўлганини айтади.
"6-7 ёшларимда колхоз идорасининг қошида бир радиокарнайи бўларди. Ўшандан устозларнинг овозларини эшитиб, ўрганиб, юрардим. Эшитган нарсаларим эсимда қоларди. Эсимни билганимдан бошлаб айтардим, нимани эшитсам, шуни ашула қилиб айтиб юрардим", дейди ҳофиз.
Ортиқ Отажонов 1962 йил Хоразмдаги мусиқа билим юртида ўқишга киради. У ерда таниқли созанда Озод Иброҳимовдан рубоб чалиш бўйича сабоқ олади.
Ортиқ Отажонов ўзининг санъаткор бўлиб етишишида буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг ўрни беқиёс бўлганини таъкидлаган.
"Мен Комилжон Отаниёзов билан тўйларга борардим. У пайтлар микрофон йўқ эди, қишми, ёзми 5-6 гектарлик даврани айланиб, ашула айтиларди. Комилжон Отаниёзов даврани кезиб қўшиқ айтсалар, мен орқаларидан чойнак билан пиёлада чой кўтариб юриб, оғизларига тутардим. Кейинчалик ўзим ҳам доира чалиб, ҳамнафас бўлиб, уларга қўшилиб ашулалар айтардим. Шу тариқа тинимсиз улардан қўшиқчилик сирларини ўрганардим. 1969 йилда устознинг бир томонлари ишламай қолди. Тўйларда, телевидение ёки радиога чиққан пайтлари ёнларида тор чалиб турардим".
"Лекин, профессионал саҳнага 1968 йил филармонияга ишга кирганимдан сўнг қадам қўйганман. У ерда 50 ёшимгача фаолият олиб бордим. Кейин пенсияга чиқдим", дейди санъаткор.
Ортиқ Отажонов ўшандан бери юзлаб қўшиқлар яратган. Унинг "Умр ўтар", "Лазги", "Ёра қурбон бу жоним", "Куйлар", "Бири сенсан, бири мен..." каби ўнлаб қўшиқлари аллақачон халқ орасида ёд бўлиб кетган.
"Тўхтамасдан ишлардик. Гастроллар бўларди тинимсиз. Бу ёғи Қозоғистон, Баку, Тбилиси, Москва каби СССР таркибига кирган шаҳарлардан тортиб, Афғонистон, у ёғи Африка, Оврўпо давлатлари, Япония, Австралия, Америкаю Исроил дейсизми, жуда кўп-60га яқин давлатга бориб, концертлар қўйганмиз, тўйларда хизмат қилганмиз. Кўпинча қўшиқларимизни радиога бориб ёздиришга ҳам вақт топа олмасдик. Эфирга айтганларимдан кўра эфирга айтилмаган қўшиқларим кўп. Сўзлар бўлса, торни қўлимга олсам бўлди, куй ўз-ўзидан қўйилиб келаверади", дейди ҳофиз.
Ортиқ Отажонов-4 фарзанднинг отаси, 10 нафар набиранинг бобоси.

Видео Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновни соғиниб...| Sog'indik канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
14 февраля 2022 г. 13:00:05
00:52:09
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш вазифасини қўйдиШавкат Мирзиёев автомобиль харидидаги навбатларни тўлиқ бартараф этиш вазифасини қўйдиҒийбат ҳақида | Odob durdonalariҒийбат ҳақида | Odob durdonalariАлишер Навоий асари битилган ноём қўлёзма тарихи | XazinaАлишер Навоий асари битилган ноём қўлёзма тарихи | Xazina"Рўзғор ғор...ми?" | Gap chiqdi"Рўзғор ғор...ми?" | Gap chiqdiШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури қандай ўтди 12/2/2022 | MenimchaШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафтадаги иш дастури қандай ўтди 12/2/2022 | MenimchaШавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилдиШавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни қабул қилдиБухоро ҳаттотлик санъати намуналалрида матн ва маъно уйғунлиги | Tarix va yangi talqinБухоро ҳаттотлик санъати намуналалрида матн ва маъно уйғунлиги | Tarix va yangi talqin«Унга қонун йўқ. Маза қилиб юрибди» Президент энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларни номма-ном санади«Унга қонун йўқ. Маза қилиб юрибди» Президент энг кўп қоида бузган ҳайдовчиларни номма-ном санади"Ҳаётий сабоқ" (Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Ҳаётий сабоқ" (Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Одамлар пулини тўлаб қўйганмиз, машинани бер, деяпти" — Шавкат Мирзиёев"Одамлар пулини тўлаб қўйганмиз, машинани бер, деяпти" — Шавкат МирзиёевШавкат Мирзиёев поручил снизить предоплату за автомобили UzAuto MotorsШавкат Мирзиёев поручил снизить предоплату за автомобили UzAuto Motors"Ота ўғил учун сотиб олинган машина ва гувоҳнома" | Otalar so'zi - aqlning ko'zi"Ота ўғил учун сотиб олинган машина ва гувоҳнома" | Otalar so'zi - aqlning ko'zi"Ўқитувчига қилинган туҳмат"(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi biz"Ўқитувчига қилинган туҳмат"(Ҳаётий воқеа асосида)| Ko'zgudagi biz"Судхўр аёлнинг иқрори" | Iqror"Судхўр аёлнинг иқрори" | Iqror"Мен учун онам..." Профессор Барногул Санақулова | Men uchun onam"Мен учун онам..." Профессор Барногул Санақулова | Men uchun onam"Жиноят жазосиз қолмайди" 30-қисм ўзбек сериали | "Jinoyat jazosiz qolmaydi" 30-qism o'zbek seriali"Жиноят жазосиз қолмайди" 30-қисм ўзбек сериали | "Jinoyat jazosiz qolmaydi" 30-qism o'zbek seriali"Ичкуёв бўлиш учун онасидан воз кеган ўғил" | Umr so'qmoqlari"Ичкуёв бўлиш учун онасидан воз кеган ўғил" | Umr so'qmoqlari"Аёлини шифокордан рашк қилган ногирон эркак"(Ҳаётий воқеа асосида) | Imtihon"Аёлини шифокордан рашк қилган ногирон эркак"(Ҳаётий воқеа асосида) | Imtihon
Яндекс.Метрика