Загрузка страницы

Андижонда қатор масъул раҳбарлар ер сотаётган пайтида қўлга олинди!

ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ер сотиш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолатларини аниқлади. Ушбу ҳолатлар ҳақида ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ходими 2 нафар шериги билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарога фермер хўжалиги ташкил қилиши учун Хўжаобод тумани ҳокимиятидаги мансабдор танишлари орқали 100 гектар ер ажратиб, тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига ундан 128 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур шахслар ўзларининг бу ёрдамлари учун аванс сифатида 7 минг доллар олганликлари аниқланди.
Шунингдек, олган пулларининг 70 минг долларини Андижон вилоят Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармасида ишловчи танишига беришлари кераклиги маълум бўлди ва тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам пул олган вақтида ушланди.
Муқаддам Андижон шаҳар хокимлигида котибият мудири лавозимида ишлаган, бир неча бор судланган шахс маҳаллий фуқарога мансабдор танишлари орқали вилоят марказидаги Шимолий кичик саноат зонасидан 80 сотих ер майдони олиб бериш ва бу борада шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида ушланди.
Яна бир ҳолатда эса Улуғнор туманида яшовчи шахс ўзи раҳбарлик қилаётган фермер хўжалигининг сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонидан 6 гектарини туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали маҳаллий фуқаро номига ўтказиб бериш эвазига ундан 18 минг доллар талаб қилиб, сўралган пулни 189 млн сўм эквивалентида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Вилоят марказида фаолият юритувчи МЧЖ ишчиси маҳаллий фуқарога Андижон шаҳар Шимолий кичик саноат зонасидан 4 сотих ер майдонини 7500 АҚШ долларига олиб беришини айтиб, олдиндан 3400 доллар олади.
Кейинроқ эса Андижон шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали ушбу ер майдони бўйича шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб беришини айтиб, қолган 4100 долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Видео Андижонда қатор масъул раҳбарлар ер сотаётган пайтида қўлга олинди! канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
16 апреля 2021 г. 8:00:05
00:02:32
Другие видео канала
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига ташриф буюрдиШОШИЛИНЧ ХАБАР ЖАНЖАЛ ВИДЕО НАРХ НАВО.....ШОШИЛИНЧ ХАБАР ЖАНЖАЛ ВИДЕО НАРХ НАВО.....Жиззахлик Азамат ва Мафтунанинг орзусидаги саёҳати қандай? Янги лойиҳа | Orzudagi sayohatЖиззахлик Азамат ва Мафтунанинг орзусидаги саёҳати қандай? Янги лойиҳа | Orzudagi sayohat"Улуғбек хазинаси" Якуний қисм Аудио китоб. Одил Ёқубов | "Ulug'bek xazinasi" Yakuniy qism"Улуғбек хазинаси" Якуний қисм Аудио китоб. Одил Ёқубов | "Ulug'bek xazinasi" Yakuniy qismРасул Кушербаев вазирларнинг айбини очиб ташладиРасул Кушербаев вазирларнинг айбини очиб ташладиQalpoq - Haykal buzuvchi yohud LGBT (anons)Qalpoq - Haykal buzuvchi yohud LGBT (anons)Шавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев с началом месяца РамазанШавкат Мирзиёев поздравил узбекистанцев с началом месяца РамазанПрезидент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига келдиТезкор хабар Президент сайловига оид қатор низомлар қабул қилиндиТезкор хабар Президент сайловига оид қатор низомлар қабул қилиндиRASUL KUSHERBAYEV: XAROBADA ULG'AYYOTGAN BOLALAR - Yangiyo'lRASUL KUSHERBAYEV: XAROBADA ULG'AYYOTGAN BOLALAR - Yangiyo'lТошкент шаҳрида қарздор ҳайдовчиларга қарши рейд вақти | Reyd vaqtiТошкент шаҳрида қарздор ҳайдовчиларга қарши рейд вақти | Reyd vaqtiОТАБЕК САТТОРИЙНИ УШЛАБ БЕРГАН БОЗОРКОМ КАЛТАКЛАНДИ ХАММА СИРЛАР ОЧИЛДИОТАБЕК САТТОРИЙНИ УШЛАБ БЕРГАН БОЗОРКОМ КАЛТАКЛАНДИ ХАММА СИРЛАР ОЧИЛДИИштироки ҳазорҳо нафар дар маросими дафни рӯҳонии шинохта Ҳикматуллоҳи ТоҷикободӣИштироки ҳазорҳо нафар дар маросими дафни рӯҳонии шинохта Ҳикматуллоҳи ТоҷикободӣДАХШАТ ВИДЕО МАНА СИЗГА ХАКИКАТ....ДАХШАТ ВИДЕО МАНА СИЗГА ХАКИКАТ....Ўзбек ўғлони дунёни хайратга солди! У миллионлаб инсонларга ибрат бўлди!Ўзбек ўғлони дунёни хайратга солди! У миллионлаб инсонларга ибрат бўлди!Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город СамаркандПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город СамаркандГаз жиҳозларини қандай танлаш керак? Газ жиҳозлари аслида қандай бўлиши керак? | Iste'molchiГаз жиҳозларини қандай танлаш керак? Газ жиҳозлари аслида қандай бўлиши керак? | Iste'molchi"Раис" | Hikmatli dunyo"Раис" | Hikmatli dunyoУйимизни розилигимизсиз бузишмоқчи. Олмалиқ шахар Юксалиш кўчаси Алишер Навоий МФЙУйимизни розилигимизсиз бузишмоқчи. Олмалиқ шахар Юксалиш кўчаси Алишер Навоий МФЙОстона нима? Товоқсой остонлалари сирлари | Milliy geografiyaОстона нима? Товоқсой остонлалари сирлари | Milliy geografiya
Яндекс.Метрика