Божхона ходимига 9400 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди
4 миллиард сўмлик товарларни божхона тўловларини тўламаслик мақсадида божхона ходимига 9400 АҚШ долларини пора тариқасида беришга уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Ушбу ҳолат Давлат божхона қўмитаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ва Фарғона вилояти божхона бошқармалари ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган кўп босқичли тезкор тадбирда аниқланган.
Тадбиркор 2020 йилнинг декабрида божхона ходимларидан бирининг телефон рақамини топиб қўнғироқ қилади, унга учрашиб гаплашиб олишни таклиф қилади.
Ўзаро учрашувда эса ушбу шахс тез кунларда унга тегишли контейнерлар хориждан етиб келишини ва мазкур контейнерларни божхона постига ўрнатилган инспекцион кўрик мажмуаси орқали сканердан ўтказмасликни ҳамда «Хавфни бошқариш тизими»да хавф гуруҳига киритмасликни сўрайди. Акс ҳолда ушбу контейнерлар божхона кўригидан ўтказилиши мумкин эди. Шу сабабли, нотаниш шахс божхона ходимига пора таклиф қилади.
Божхона ходими зудлик билан бу ҳақида ўз раҳбариятини хабардор қилади. Шундан сўнг, пора таклиф қилган шахснинг жиноий ҳаракатларини фош қилишга қаратилган режа-топшириқ ишлаб чиқилади.
2021 йил январь ойи бошида тадбиркор божхона ходимига жами 9400 АҚШ доллари ва 1 дона қимматбаҳо қўл соатини пора тариқасида беради. Тезкор тадбир айнан шу ерга келганида тугатилмади, чунки бу вақтда контейнерлар ҳали Ўзбекистон ҳудудига кириб келмаганди.
14−15 январь кунлари кутилган 3 та контейнер «Чуқурсой техник идора» чегара-божхона пости орқали республикага кириб келади.
Белгиланган тартибдa инспекцион кўрик мажмуаси орқали кўздан кечирилади. Унда контейнердаги юклар билан уларга тегишли ҳужжатлар ўртасида тафовутлар аниқланади ва чуқурлаштирилган божхона кўригидан ўтказиш белгиланади.
Юкларни божхонада расмийлаштириш учун юк эгаларининг хоҳишига биноан контейнерлар Фарғона вилоятидаги «Қўқон» ташқи иқтисодий фаолият божхона постига йўналтирилади.
Контейнерлар Данғара туманидаги қишлоқлардан бирига келтирилгач, кўздан пана жойда улардаги пломбаларга шикаст етказилмаган ҳолатда очилади ҳамда контейнердаги қиймати баланд бўлган товарлар — велосипедлар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини қиймати паст бўлган бошқа товарларга алмаштиришаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан фош қилинади.
Шундай қилиб, воқеа жойида қиймати 4 млрд 160 млн сўмлик 2200 дона болалар, 800 дона катталар, 327 дона турли ўлчамдаги велосипед товарлари, велосипед эҳтиёт қисмлари ва бошқа товарлар, шунингдек, пора тариқасида тақдим қилинган 9400 АҚШ доллари ва 1 дона қўл соати ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.
Контейнернинг темир асосларини кесиб очишда фойдаланилган мосламалар, бунда қирилган ва ранги кўчган қисмларни бўяш учун бўёқ ва бошқа ашёвий далиллар ҳам олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Видео Божхона ходимига 9400 доллар пора беришга уринган шахс қўлга олинди канала UZBEK TV

Показать
Комментарии отсутствуют
Информация о видео
Другие видео канала
Косметологиядаги хатарлар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingКатта фарзандимнинг тарбиясида қийналяпман... | Insayt. Психолог маслаҳатиЎзбекистон халқ артисти, кучли овоз соҳибаси Олмахон Ҳайитовани унутмоқ осонмас | Unutmoq osonmas...Хоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillar"Тиб қонунлари" ноёб тарихий асар тарихи | JavohirИхчам бошқарув тизими қандай амалга оширилади? | Mening huquqim“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 2-қисм | Kino tarixidanТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayot"Китоб ва қаҳва" 6-қисм | Kitob va qahvaФатво бериш масъулияти | Ma'rifiy suhbatlarЙўл танламас машинада сафарига чиқамиз! Бўстонлиқни бориб кўрамиз | Borib ko'ramizИқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Кўҳна манзил - Наманганнинг Ота Валихон тўра масжиди | Ko'hna manzillar"Тошкентнома" Иброҳим ота мақбараси ҳақида маълумот беради | ToshkentnomaУлуғ аллома Абу Райҳон Беруний | Buyuk yurt allomalariҚасддан бузилаётган қоидалар, ҳалок бўлаётган болажонлар... | Agar..."Қайнонанинг шогирди" | Labbay, oyijon"Мўжизалар макони"нинг 2022 йил сарҳисоби | Mo'jizalar makoniКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillarАбу Муйин Насафий ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlaganda"Ташриф" "Томоша" ансамбли билан | Tashrif