Загрузка страницы

Ko'z zinosidan saqlaning

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир» (Нур сураси, 30-оят).

Ушбу ояти каримада зинодан сақланишнинг энг бош омили–номаҳрам аёлларга эркакларнинг шаҳват назари билан қарашлари ман қилинмоқда. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб, мўмин эркакларни номаҳрам аёлларга назар солишдан тийишга ва фаржларни зинодан сақлашга буюришни амр этмоқда.

Бу билан, эркак киши аёлнинг қорасини ҳам кўрмасин, дегани эмас. Балки ҳожатдан ташқари қарамасин, деганидир. Мисол учун, бир номаҳрам аёлга назари тушиши билан бошқа томонга кўзини бурсин, унга қараб туравермасин, қараши шаҳват назарига айланиб кетмасин, деганидир. Чунки аёл кишига бир муддат давомий қараш эркак одамда шаҳвоний туйғуни қўзғотади. Шаҳват билан қараш зинога олиб бориши ҳам мумкин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қарашларни «кўз зиноси» деб атаганлар.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

Сен мўминларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли). Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар, магар эрларига ё оталарига ё эрларининг оталарига ё ўғилларига ё эрларининг ўғилларига ё ака-укаларининг ўғилларига ё опа-сингилларининг ўғилларига ё аёлларига ё ўз қўлларида мулк бўлганларга ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчиларга ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли). Махфий зийнатларини билдириг учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар» (Нур сураси 30-31 оят).

Ушбу ояти каримада ҳар бир инсонга Аллоҳ таоло ўзи ҳаром қилган нарсалардан кўзни тийишни фарз қилди. Кўзни тийган инсон бу иши билан Аллоҳ таолонинг буйруғини бажарган шунингдек, дунё ва охиратида нажот топишига асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Ким дунё ва охиратда нажот топса, Аллоҳ таолонинг мукофотига сазовор бўлади, ким акси бўлса, итоатсизлигидандир.

Хусусан, қалбни поклаш, дунё ва охиратига фойда келтирадиган иш билан машғул бўлиш лозим.

Видео Ko'z zinosidan saqlaning канала ZIKRULLOH TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
8 июля 2023 г. 14:30:50
00:12:40
Яндекс.Метрика