Загрузка страницы

Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча? Нархлар нега қиммат?

Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайхов Ўзбекистонда ўсимлик ёғи нархларининг ошиб кетгани тўғрисидаги муҳокамаларга ўз фикрини билдирди.
Ўсимлик ёғи нархларининг кўтарилгани бир эмас, бир қанча омилларга боғлиқ, десак, адашмаймиз. Энг аввало, ташқи жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиши мазкур ҳолатни юзага келишига замин яратди. Маълумотларга кўра, жаҳон бозорида пахта, газ, нефть ва электр энергияси нархи пасайиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб боряпти. Хусусан, ўсимлик ёғи нархи ўртача 20-25-фоиз ўсган. Кўплаб давлатлар ун, дон, гуруч, картошка каби ёғ-мой маҳсулотларини экспорт қилишга чекловлар ўрнатган.
Нархларнинг кўтарилишига иккинчи омилни ўсимлик ёғи импорти харажатлари таннархи билан бевосита боғлашимиз мумкин. Статистик маълумотларга қараганда, мамлакат аҳолисининг ўсимлик мойига бўлган йиллик талаби 475 минг тоннани ташкил этади. Аммо ёғ-мой корхоналари томонидан 259 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан аҳоли эҳтиёжининг 55 фоизга таъминланмоқда. Ички бозор эҳтиёжининг 45 фоизи эса импорт ҳисобига тўлдирилмоқда. Ўтган ҳосил йилида маҳсулот етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши, бунинг ортидан қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ҳамда уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддатининг узайтирилиши ва унинг натижасида, импорт харажатларининг ошиши ўсимлик ёғи нархларининг кўтарилишига олиб келди.
Ўсимлик ёғи импорти ҳажмини камайтириш борасида ҳозирда Озиқ-овқат саноати уюшмаси томонидан таклиф ва лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Мамлакатда ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш қуввати 425 минг тоннани ташкил этади. Бу кўрсаткичда ишлаб чиқариш учун фақатгина экин хом ашё базаси етарли даражада эмас. Мазкур масалани ечиш мақсадида, айни кунларда уюшма томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчиларга мойли экинлар етиштиришни кўпайтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Баҳодир Умиршайхов, Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси
Аввалроқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси ички бозорда ўсимлик ёғи нархлари кескин ошгани билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижасини эълон қилганди. Таъкидланишича, ички бозорларда нархлар кескин ўсишига ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этган.

Видео Бозорларда ўсимлик ёғи нархи қанча? Нархлар нега қиммат? канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 апреля 2021 г. 14:30:01
00:09:33
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувҚадимги Марғилон тарихи | Ko'hna manzillarҚадимги Марғилон тарихи | Ko'hna manzillarБозорларда нархлар нега ошиб кетди? Нархларни ким назорат қилади?Бозорларда нархлар нега ошиб кетди? Нархларни ким назорат қилади?ЁҒ НАРХИ ЯНА ҚАНЧА ОШАДИ БОЙ КАМБАҒАЛГА АЖРАЛДИК ҲАЛҚ ДОД ДЕМОҚДАКУЁҒ НАРХИ ЯНА ҚАНЧА ОШАДИ БОЙ КАМБАҒАЛГА АЖРАЛДИК ҲАЛҚ ДОД ДЕМОҚДАКУQABR AZOBI BORMI?QABR AZOBI BORMI?Маккажўхори уруғлари ва ҳосилдор навлари хақида маълумотлар.Маккажўхори уруғлари ва ҳосилдор навлари хақида маълумотлар.Бир пайтда экилган икки павловния дарахти орасидаги фарқни кўринг😱Бир пайтда экилган икки павловния дарахти орасидаги фарқни кўринг😱Muhammadiso Abdulxairov nega xalq artisti emas? O'zbek kinosi, uni qiynayotgan sabablarMuhammadiso Abdulxairov nega xalq artisti emas? O'zbek kinosi, uni qiynayotgan sabablar4 сотих ерда 20дан ортиқ тадбиркорликни йўлга қўйган наманганлик Шамил Ишмаков | Pultopar4 сотих ерда 20дан ортиқ тадбиркорликни йўлга қўйган наманганлик Шамил Ишмаков | PultoparПрофессор Замира Ҳалимова дўстлари даврасида | Do'stlar davrasidaПрофессор Замира Ҳалимова дўстлари даврасида | Do'stlar davrasidaTozza ANGUST BUZOQLAR keldi shoshiling ☎️ +998 33-285-74-74Tozza ANGUST BUZOQLAR keldi shoshiling ☎️ +998 33-285-74-74Абдулазиз Домла "МОСКВА 23.05.2021" | Abdulaziz Domla "MOSKVA 23.05.2021"Абдулазиз Домла "МОСКВА 23.05.2021" | Abdulaziz Domla "MOSKVA 23.05.2021"КАРВОН БОЗОР АРЗОН МЕБЕЛЬ НАРХЛАРИ // KARVON BOZOR 2021КАРВОН БОЗОР АРЗОН МЕБЕЛЬ НАРХЛАРИ // KARVON BOZOR 2021ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МАЖЛИСДА ҲАММАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ! 3-КУРС ТАЛАБАСИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ!ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МАЖЛИСДА ҲАММАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ! 3-КУРС ТАЛАБАСИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ!Факт 24 | Ун, шакар, ёғ каби маҳсулотлар нархи нега ошди?Факт 24 | Ун, шакар, ёғ каби маҳсулотлар нархи нега ошди?"Гап йўқ маслаҳат" ҳажвий филм | "Gap yo'q maslahat" hajviy film"Гап йўқ маслаҳат" ҳажвий филм | "Gap yo'q maslahat" hajviy filmХАЛКНИ ДОДЛАТЯПДИ КАЧОНГАЧА НАРХ-НАВО ОШАДИ.АЁЛЛАРНИ КУРКИТИБ ИМЗО КУЙДИРИШЯПДИ....ХАЛКНИ ДОДЛАТЯПДИ КАЧОНГАЧА НАРХ-НАВО ОШАДИ.АЁЛЛАРНИ КУРКИТИБ ИМЗО КУЙДИРИШЯПДИ....Нафс ва қалб поклиги нима?  | Xush kelibsan, Mohi RamazonНафс ва қалб поклиги нима? | Xush kelibsan, Mohi Ramazon
Яндекс.Метрика