Загрузка страницы

АББОСХОН ХАДЖАЕВ: Mени исталган жиноятда айблаб ҳукм ўқишингизни сўраймнан. Фақат наркотикада эмас.

АББОСХОН ХАДЖАЕВ: Ҳурматли судья, модомики, мени қамаш учун кўрсатма
бўлган экан, илтимосим, мени исталган жиноятда айблаб ҳукм ўқишингизни
сўраймнан. Фақат наркотикада эмас. Гиёҳвандлик менинг шаънимга тўғри
келмайди....
2018 йилнинг 20 апрел кунни  жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар
Олмазор туман судида судья Мирзоҳид Абидов раислигида  Аббосхон
Хаджаевгага оид навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суддда дастлабки терговга оид видеотасирлар намойиши бўлиб ўтди.
Тергов видеотасвирлари алоҳида бир мавзу. Бу борада кейинроқ батафсил
тўхталиб ўтамиз.
Айни дамда суддаги энг муҳим жиҳатларга эътиборингизни қаратишни
истардик. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бошқармаси жиноят қибирув бўлими
тезкор гуруҳ вакили Юсуфхон 2017 йилннг 13 сенябрь кун Аббосхон
Хаджаевни Тюзикова дача кафесига қўнғироқ орқали чақиради. Ўзи кутиб
олади ва еб-ичиб ўтиришади. Мазкур кафедан чиқиб кетаётган Аббосхон
тезкор груҳ ваклилари томонидан қўлга олинади. Мана 8 ойдирки дастлаб
тергов ишлари, айни дамда эса суд мажлислари давом этмоқда.
20 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисининг эътиборга молик томони
шундаки, мазкур суд мажлисида Аббосхон Хаджаевнинг адвокатлари
томонидан киритлагн илтимосмномага асосан судья Мирзоҳид Абидов
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими
ходимларининиг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текширув
ўтказиш борасида суд ажримимини чиқарган ва ажрим Ички ишлар
вазирлигига юборилган эди. Орадан бир ярим ой вақт ўтиб, Судга Ички
ишлар вазирлигидан эмас, аксинча, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси
томонидан хизмат текшируви ўтказилганлигига оид бир варақ қоғоз келди.
Мазкур хатда айтилишича, биргина участка нозиридан тушунтириш хати
олиш ортидан хизмат текширувига якун ясаган ва шу аснода судга “хизмат
текшируви”нинг хулосалари ҳақида хабар берган.
Гап шундаки, суд холислик нуқтаи назаридан хизмат текшируви ўтказиш
борасид  ажрим чиқарган ва мазкур ажримни ички ишлар вазирлигига
тақдим этган эди. “Ит итга буюрар” деганларидек, Ички ишлар вазирлиги
ажримни ижро қилишлик учун, яъни ўз фаолятлари юзасидан хизмат
текшируви ўтказишларини сўраб  яна қайтиб Тошкент шаҳар Ички ишлар
бошқармасига юбориб қўя қолган. Маълумки, адвокатларнинг эътирози
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимларига бўлган. Шундай экан
Ички ишлар вазирлигининг қўйни қайта  бўрига топшириши, ўз фаолияти
юзасидан хизмат текшируви ўтказишларини Тошкент шаҳар ички ишлар
бошқармасига юклаши ўринлимикин?
Айни масала судда адвокатларнинг эътирозига сабаб бўлди...
Айнан Ички ишлар ходимлари томонидан чўнтагига наркотик модда солиб
қўйилиши ортидан айбсиз айбдор бўлаётганини айтаётган судланувчи
Аббосхон Хаджаев суд мажлисида жумладан шундай деди: “Ҳурмтали
прокурор, Ҳурмтали судья, баски мени қамаш керакми, мен қамоқда
ўтиришим шунчалар шартми, сизга тепадан ана шундай кўрсатма  келганми,
у ҳолда мени сал кам 9 ойдирки тергов хибисхонасида сақламасдан,
тезроқ  менга ҳукм ўқишларингизни сўрардим. Самарасиз кутишдан кимга
қандай наф? Фақат биргина илтимосим шундан иборатки, тўғри, мен
илгари ёмон бола эдим, буни ўзим ҳам тан оламан, шу сабаб ўтириб ҳам
чиқдим. 33 ёшимга қадар уйланмай келгандим. Бировнинг боласини бахтсиз
қилиб қўйишдан қўрққандим... 33 ёшимда ота-онамнинг қистови билан оила
қурдим. Ҳозирги пайтда дунёга келиб, 9 ойлик бўлиб қолган фразандимни
ҳам кўриш бахтидан бенасибман. Ҳурмтали судья, мени тушунинг, мен
уйланганимдан кейин эски ишларимни мутлақо давом эттирган эмаман.
Бирорта бир ноқонуний ишга қўл урмаганман. Оила мен учун муқаддас.
Героин моддасини, наркотик моддаларини истеъмол қилиш ва ёки пуллаш
мен учун эмас. Мен ҳеч қачон оиламда, хонадонимда наркотик модда
сақлаган эмасман, сақламайман ҳам... Наркотик модда истеъмол қилганлар
билан муросасиз одамман.
Ҳурмтали прокурор, ҳурматли судь ҳайьати!
Модомики, мени қамаш учун тепадан кўрсатма бўлган экан, сиз ҳам боши
берк кўчага кириб қолиб, қийналиб юрманг, майли, кўп чўзиб ўтирмадсан,
кўзни чирт юмиб,  менга ҳукмингизни ўқинг, фақат ягона сўровим, мени
наркотик модда сақлаш ва сотиш айблови билан ёпмаслигингизни сўрайман.
Мордомики, мен ўзим қилмаган “жиноят”им учун ўтиришим, қамалишим керак
экан, мени исталган бошқа бир айблов билан айблашингизни, исталган
жиноятни бўйнимга қўйиб, қамаш ҳақида ҳукм чиқаришингизни илтимос
қиламан, фақат наркотик модда масаласида эмас. Мен ғурурли боламан.
Наркотика айблови менинг шаънимга тўғри келмайди... Илтимос сизлардан”
деди Аббосхон Хаджаев ва судланувчининг овози титраб, кўзларига ёш
қалқиди.
Кейинги суд мажлиси 24 апрель кунига тайинланди.
Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
        мустақил журналист

Видео АББОСХОН ХАДЖАЕВ: Mени исталган жиноятда айблаб ҳукм ўқишингизни сўраймнан. Фақат наркотикада эмас. канала Himoya Uz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
22 апреля 2018 г. 17:31:37
00:06:29
Другие видео канала
Тошкентда ўнлаб "жиноят олами" аъзолари ҳибсга олиндиТошкентда ўнлаб "жиноят олами" аъзолари ҳибсга олиндиТошкент ИИББ тезкор ходимлари холис гувоҳларни қандай "мажбурлайди" - BBCUZBEK.COMТошкент ИИББ тезкор ходимлари холис гувоҳларни қандай "мажбурлайди" - BBCUZBEK.COMBaxti Tashkentskiy sobiq MXX “loxmach”lariga qarshi “urush” ochdiBaxti Tashkentskiy sobiq MXX “loxmach”lariga qarshi “urush” ochdiЖавоби йўқ саволлар ёки ушбу жиноят ишидан кимлар манфаатдорЖавоби йўқ саволлар ёки ушбу жиноят ишидан кимлар манфаатдорХУДОНИНГ УЙИГА ДАЪВОГАРЛИК ҚИЛГАН ШУҲРАТ "ДОМБРАБАДСКИЙ"ХУДОНИНГ УЙИГА ДАЪВОГАРЛИК ҚИЛГАН ШУҲРАТ "ДОМБРАБАДСКИЙ"узбекский вор в законе Бахтиер Кудратуллаев (Бахти)узбекский вор в законе Бахтиер Кудратуллаев (Бахти)"Вор в законе"га айланган иккинчи ўзбекистонлик"Вор в законе"га айланган иккинчи ўзбекистонликКРИМИНАЛ АВТОРИТЕТ АББОС ХЎЖАЕВ.КРИМИНАЛ АВТОРИТЕТ АББОС ХЎЖАЕВ.1999. 16-FEVRAL. AYBSIZ “AYBDOR” QISMATI...1999. 16-FEVRAL. AYBSIZ “AYBDOR” QISMATI...Жамшид Кенжаев Ўлимидан Олдин! Гапларини ЭшитингЖамшид Кенжаев Ўлимидан Олдин! Гапларини ЭшитингУзбекские авторитеты уважаемые БратвааУзбекские авторитеты уважаемые БратвааSURXONDARYO DARBAND POSIDAGI HOLATSURXONDARYO DARBAND POSIDAGI HOLATJovoh BasharskiyJovoh BasharskiyСуд оправдал криминального авторитета Аббасхона ХоджаеваСуд оправдал криминального авторитета Аббасхона ХоджаеваҚАРЗИНИ ҚАЙТАРМАСЛИК УЧУН ДАҲШАТЛИ ҚОТИЛЛИККА ҚЎЛ УРГАН ҚОТИЛҚАРЗИНИ ҚАЙТАРМАСЛИК УЧУН ДАҲШАТЛИ ҚОТИЛЛИККА ҚЎЛ УРГАН ҚОТИЛ"Криминал авторитет" Аббос Ходжаевнинг ИИББ ходимлари томонидан қўлга олиниши"Криминал авторитет" Аббос Ходжаевнинг ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинишиЗа деньги спортсмены продали душу не законному застройщику, как дьяволу.За деньги спортсмены продали душу не законному застройщику, как дьяволу."Воқеа жойи" жиноят изидан: Тўйи яқин қолган куёв ўлдирилдими ёки у ўз жонига қасд қилди?Voqea joyi."Воқеа жойи" жиноят изидан: Тўйи яқин қолган куёв ўлдирилдими ёки у ўз жонига қасд қилди?Voqea joyi.ПЕРЕВАЛДА ГАИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТОРТИШУВ...ПЕРЕВАЛДА ГАИ ХОДИМЛАРИ БИЛАН ТОРТИШУВ...
Яндекс.Метрика