Загрузка страницы

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи.
“Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади.
Шу йўлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик.
Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир.
Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим”.
“Жамиятни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларимиз натижасида янги Ўзбекистон шаклланмоқда. Бугунги кунда мамлакатимиздаги демократик ўзгаришлар ортга қайтмайдиган тус олди.
Ўтган йили Парламентга ўтказилган сайловлар аҳоли ва партияларнинг сиёсий фаоллиги, фуқаролик жамияти институтларининг роли, оммавий ахборот воситаларининг таъсири ошганини намойиш этди.
Биз учун гендер тенглик сиёсати устувор масалага айланди. Хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги ўрни тобора кучаймоқда. Янги Парламентимизда аёл депутатлар сони икки баробарга кўпайди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай ўзгарди. Мажбурий ва болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фуқаролиги бўлмаган инсонлар сонини камайтиришга қаратилган чақириғига жавобан шу йилнинг ўзида 50 минг юртдошимизга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Мамлакатимизда диний эркинлик борасида ҳам вазият кескин яхшиланди. Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни янада мустаҳкамлаш биз учун доимий муҳим вазифадир”.

Видео Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
23 сентября 2020 г. 18:49:23
00:18:11
Другие видео канала
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқиSHAVKAT MIRZIYOYEVGA QARSHI KO`RSATMA BERMAGAN HOKIM 4 YILDAN BUYON QAMOQDASHAVKAT MIRZIYOYEVGA QARSHI KO`RSATMA BERMAGAN HOKIM 4 YILDAN BUYON QAMOQDAЎзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев куйлайди(жонли ижро) | Sherali Jo'rayev kuylaydi(jonli ijro)Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев куйлайди(жонли ижро) | Sherali Jo'rayev kuylaydi(jonli ijro)Президент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи ҳақида махсус кўрсатувПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи ҳақида махсус кўрсатув"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 23 сентябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 23 сентябр 2020 йил | Axborot 24Президентни «ҳақорат этувчи» видео тарқалдими ва IMEI можароси кучаймоқда - O'zbekiston BBC O'zbekПрезидентни «ҳақорат этувчи» видео тарқалдими ва IMEI можароси кучаймоқда - O'zbekiston BBC O'zbekҚарама-қарши | Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми? [30.10.2019]Қарама-қарши | Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириши керакми? [30.10.2019]Жонли эфирда депутат ва Қурилиш вазирлиги ходимлари билан тортишув!Жонли эфирда депутат ва Қурилиш вазирлиги ходимлари билан тортишув!Шавкат Мирзиёев: Қозоғистон чегарасидаги юртдошларимизни олиб келамиз!Шавкат Мирзиёев: Қозоғистон чегарасидаги юртдошларимизни олиб келамиз!Ўзбекистон гилоси Британия бозорида - ўзбек фермерлар Европага йўл очдими?  BBC UzbekЎзбекистон гилоси Британия бозорида - ўзбек фермерлар Европага йўл очдими? BBC UzbekПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг мустақилликнинг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқиOzodSuhbat: Профессор Аллақулов ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига қўймоқчиOzodSuhbat: Профессор Аллақулов ўз номзодини Ўзбекистон президентлигига қўймоқчиЎзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ёш санъаткорлар, жонли ижро ва  устоз-шогирд| Sherali Jo'rayevЎзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев ёш санъаткорлар, жонли ижро ва устоз-шогирд| Sherali Jo'rayevЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси“Yashasin kulgu, yashasin askiya” - Mamasiddiq, Hotam qiziq va Mirzabek Xolmedov (2020)“Yashasin kulgu, yashasin askiya” - Mamasiddiq, Hotam qiziq va Mirzabek Xolmedov (2020)Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқиЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши керакми? Xалққа фойдаси борми?|Qarama-qarshiЎзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши керакми? Xалққа фойдаси борми?|Qarama-qarshiШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТУРКМАНИСТОНДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ(ТЎЛИҚ)ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ТУРКМАНИСТОНДА СЎЗЛАГАН НУТҚИ(ТЎЛИҚ)"Президент айтган муаммолар бир қўнғироқ билан битадиган ишлар""Президент айтган муаммолар бир қўнғироқ билан битадиган ишлар"
Яндекс.Метрика