Загрузка страницы

ҚАЧОН САЛАВОТ АЙТИЛАДИ? QACHON SALAVOT AYTILADI?

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилати
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш фазилатли ва савобли амалдир. У зотга салавот айтиш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб, 56-оят).

Аллоҳ таоло ва унинг фаришталари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлари, шунингдек, Аллоҳ таоло мўъминларни ҳам Набий алайҳиссаломга салавот айтишга буюриши, бу ишнинг қанчалик муҳим ва фазилатли амал эканига далолат қилади. Бундан ташқари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан салавот айтишнинг фазилати борасида кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Қуйида шу ҳадисларда баён қилинган фазилатлар ҳақида сўз юритилади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга битта салавот айтган кишига Аллоҳ таоло томонидан ўнта салавот айтилиши, ҳамда унинг ўнта гуноҳи ўчирилиши ва унинг учун ўнта даража кўтарилиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга битта салавот айтса Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади ва ундан ўнта гуноҳ ўчирилади ва у учун ўнта даража кўтарилади”, дедилар (Насаий ривоят қилган).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтган киши жаннатда у зотга яқин ўринда бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг яқинроғи, уларнинг менга кўп салавот айтганларидир”, дедилар (Термизий ривоят қилган).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишлик дуоларни ижобат бўлишига сабаб бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган ҳолатларида мен намоз ўқидим. Ўтиргач, аввал Аллоҳ таолога ҳамду сано сўнгра, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтдим. Кейин ўзим учун дуо қилдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сўранг бериласиз, сўранг бериласиз”, дедилар (Термизий ривоят қилган).

Яна бир ҳадисда шундай дейилган:

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Албатта, дуо ер ва осмон ўртасида мавқуф (тўхтатилган) бўлиб туради. То Набиййинга салавот айтмагунингча, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деди (Термизий ривоят қилган).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишган киши охиратда у зотнинг шафоатларига ҳақли бўлиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:

Рувайфаъ ибн Собит ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Муҳаммадга салавот айтиб: “Аллоҳумма анзилҳул мақъадал муқорраба индака явмал қиямати” (Эй, Аллоҳ! Қиёмат куни уни ҳузурингдаги муқарраб жойга туширгин)” деб айтса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар (Аҳмад ривоят қилган).

Юқоридаги ҳадисларда салавот айтган кишининг фазилатлари зикр қилинди. Қуйидаги ҳадисларда эса, салавот айтмаган кишининг аҳволи ҳақида баён қилинган:

Салавот айтмаган кишининг хор бўлишлиги. Бунга ушбу ҳадис далил бўлади:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг ҳузурида мен зикр қилинсаму менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалсин (хор бўлсин). Унга Рамазон ойи кириб келса сўнгра у мағфират қилинмасидан олдин Рамазон ойи охирига етиб бўлган кишининг бурни ерга ишқалсин(хор бўлсин). Унинг ҳузурида ота онаси ёки икковидан бири кексаликка етиб, иккови уни жаннатга кирита олмаган кишининг бурни ерга ишқалсин(хор бўлсин)”, дедилар (Термизий ривоят қилган).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмаган киши бахил деб аталиши. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг ҳузурида мен зикр қилинганимда менга салавот айтмаган киши бахилдир”, дедилар (Термизий ривоят қилган).

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Шокиржон МАДАМИНОВ
тайёрлади

Аудио маъруза Ўзбекистон Мусулмонлари идораси сайтидан олинди.
Манба: Muslim.uz

_______________________________
Мазкур каналдаги видеоларни бошқа каналларга кўчириб қўйишга руҳсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари видеоларни Like тугмасини босиб ёки YouTube даги playlist га сақлаб олишингиз, бошқа Ижтимоий тармоқларда дўстларингизга тарқатишингизда ҳеч қандай қаршиликлар йўқ.
____________________________

Видео ҚАЧОН САЛАВОТ АЙТИЛАДИ? QACHON SALAVOT AYTILADI? канала Muslima Soliha
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 ноября 2019 г. 4:26:49
00:06:25
Другие видео канала
САЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOTСАЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOTБУ САЛОВАТНИ ХАР КУНИ ЎЗИНГИЗГА ҚУЛАЙ ВАҚТДА 7~10 МАРТА АЙТИБ УНИНГ БАРОКАТЛИСИНИ ХИС ҚИЛАСИЗ.БУ САЛОВАТНИ ХАР КУНИ ЎЗИНГИЗГА ҚУЛАЙ ВАҚТДА 7~10 МАРТА АЙТИБ УНИНГ БАРОКАТЛИСИНИ ХИС ҚИЛАСИЗ.Абдулазиз Домла "САЛОВАТНИНГ БАРАКАСИ" | Abdulalziz Domla "SALOVATNING BARAKASI"Абдулазиз Домла "САЛОВАТНИНГ БАРАКАСИ" | Abdulalziz Domla "SALOVATNING BARAKASI"1000 DEFA- SALAVAT- ALLAHÜMME SALLI ALA MUHAMMEDIN VE ALI MUHAMMED - (1'den 1000'e SAYILI)1000 DEFA- SALAVAT- ALLAHÜMME SALLI ALA MUHAMMEDIN VE ALI MUHAMMED - (1'den 1000'e SAYILI)МАНА ШУНДАЙ ДУО ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ. АЛЛОХ СИЗНИНГ ҚЎЛИНГИЗНИ ҚУРИҚ ҚАЙТАРИШДАН ХАЁ ҚИЛАДИМАНА ШУНДАЙ ДУО ҚИЛИШНИ ЎРГАНИНГ. АЛЛОХ СИЗНИНГ ҚЎЛИНГИЗНИ ҚУРИҚ ҚАЙТАРИШДАН ХАЁ ҚИЛАДИЙаасийн (Ёсин) сураси. Yaasiyn (Yosin) surasi. (go'zal qiroat) Surah YaseenЙаасийн (Ёсин) сураси. Yaasiyn (Yosin) surasi. (go'zal qiroat) Surah YaseenИСТИГФОР КАНДАЙ АЙТИЛАДИ. КЕЛИНГ БИРГА ИСТИГФОР АЙТАМИЗ...ИСТИГФОР КАНДАЙ АЙТИЛАДИ. КЕЛИНГ БИРГА ИСТИГФОР АЙТАМИЗ...НЕГА ИШИМИЗ ЮРИШМАЯПТИ? - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳНЕГА ИШИМИЗ ЮРИШМАЯПТИ? - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳФОЗИЛ ҚОРИ: БАНДА ДУО БИЛАН АЛЛОҲГА ЯҚИН БЎЛАДИ!ФОЗИЛ ҚОРИ: БАНДА ДУО БИЛАН АЛЛОҲГА ЯҚИН БЎЛАДИ!Саловот: Хуш келдингизСаловот: Хуш келдингизБомдод намозидан кейинги зикрлар.Бомдод намозидан кейинги зикрлар.Жуда Кучли Дуо 7 Кунда Муамоларингизни Хал Булади ИншоАллох Ихлос Билан ТинглангЖуда Кучли Дуо 7 Кунда Муамоларингизни Хал Булади ИншоАллох Ихлос Билан ТинглангКEЛИНГ, БИРГА ИСТИҒФОР АЙТАМИЗ! KELING, BIRGA ISTIG'FOR AYTAMIZ!КEЛИНГ, БИРГА ИСТИҒФОР АЙТАМИЗ! KELING, BIRGA ISTIG'FOR AYTAMIZ!Voqea surasi go'zal qiroat / Воқиъа сураси гўзал қироат / Surah Al-Waqi'a / Сура Аль-ВакиаVoqea surasi go'zal qiroat / Воқиъа сураси гўзал қироат / Surah Al-Waqi'a / Сура Аль-ВакиаАбдулазиз Домла "САЛОВАТНИНГ БАРАКАСИ-2" | Abdulalziz Domla "SALOVATNING BARAKASI-2"Абдулазиз Домла "САЛОВАТНИНГ БАРАКАСИ-2" | Abdulalziz Domla "SALOVATNING BARAKASI-2"ИСТИҒФОРНИ ТЎХТОВСИЗ АЙТИНГ НАТИЖАСИНИ КЎРАСИЗ.  ОРЗУЛАРИМ АМАЛГА ОШСИН ДЕСАНГИЗ АЛБАТТА КЎРИНГИСТИҒФОРНИ ТЎХТОВСИЗ АЙТИНГ НАТИЖАСИНИ КЎРАСИЗ. ОРЗУЛАРИМ АМАЛГА ОШСИН ДЕСАНГИЗ АЛБАТТА КЎРИНГЯсин сураси - Алдулбосит қори (Жуда чиройли кироат)Ясин сураси - Алдулбосит қори (Жуда чиройли кироат)ТОПАЁТГАН ПУЛИМДА  БАРАКА БЎЛСИН ДEСАНГИЗ БУНГА АМАЛ ҚИЛИНГ!ТОПАЁТГАН ПУЛИМДА БАРАКА БЎЛСИН ДEСАНГИЗ БУНГА АМАЛ ҚИЛИНГ!Саловат айтиш одоблари - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳСаловат айтиш одоблари - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳSalovatlar yodlab oling  | САЛОВАТЛАР - SALOVATLAR!Salovatlar yodlab oling | САЛОВАТЛАР - SALOVATLAR!
Яндекс.Метрика