Загрузка страницы

Тарихий учрашув! Шавкат Мирзиёев 10 мингдан ортиқ тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Бундай шаклдаги учрашув илк бор ўтказилди ва унда жами ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Сўнгги беш йилда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Уларга асосан, 114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, 33 та фаолият тури хабардор қилиш тартибига ўтказилди. Рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилиб, муддатлари ўртача 2 бараварга қисқартирилди. Ортиқча текширишлар, нақд пул, валюта ва хомашё бўйича кўплаб чекловларга барҳам берилди.

Бундай қулайлик ва имкониятлар натижасида янги субъектлар кескин кўпайиб, аввалдан ишлаётганлари фаолиятини кенгайтирмоқда. Охирги беш йилда тадбиркорлар сони қарийб 3 баравар ошди. Кўп ишбилармонлар ўз бизнесини бутун мамлакат миқёсида кенгайтириб, минглаб иш ўринлари яратиб, нуфузли йирик компанияларга айланди. Ички ва ташқи бозорда ўз нуфузи ва брендига эга тадбиркорлар синфи шакллана бошлади.

Давлатимиз раҳбари ана шундай азму шижоатли ва фидойи тадбиркорларнинг айримларини тилга олиб, халқимизга мададкор бўлаётгани учун уларга миннатдорчилик билдирди.

Маълумки, мазкур очиқ мулоқот олдидан тадбиркорларни қийнаётган муаммолар сўралган эди. Турли масалаларга оид 15 мингдан ортиқ мурожаатлар бўлди.

Президентимиз ўз нутқида уларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди. Биринчи йўналиш – бизнесни молиялаштириш, иккинчиси – солиқ тизимини такомиллаштириш ва бизнесга солиқ юкини камайтириш, учинчиси – ер ажратиш, тўртинчиси – инфратузилма, бешинчиси – экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш, олтинчиси – транспорт-логистика, еттинчиси – соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалаларига қаратилди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўналиш бўйича долзарб вазифаларни кўрсатиб, янги ташаббусларни илгари сурди.

Масалан, мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ бўлган. Жумладан, кредит ставкаларининг юқорилиги ва кўплаб кредитлар қисқа муддатга, тадбиркор учун ноқулай шартларда берилаётгани қайд этилган. Шунингдек, хорижий валютадаги кредитлар валюта курсининг мунтазам ўсиши ҳисобига тадбиркор учун қўшимча харажатларни юзага келтирмоқда.

Шу боис банкларнинг капиталини ошириш чоралари белгиланди. Хусусан, келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида қўшимча 600 миллион доллар ажратилади. Халқаро молия бозорларида 5 триллион сўмлик миллий валютада евробондлар чиқарилади. Хорижий банклар кириб келишига кенг имкониятлар яратилади.

Яна бир муҳим янгилик – банклар ресурсни қандай валютада жалб қилишидан қатъий назар, тадбиркорларга кредитни сўмда ва мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилади. Шу мақсадда Молия вазирлиги ҳузурида Валюта хатарларини бошқариш компанияси ва ҳудудларда унинг филиаллари ташкил этилади.

Маълумки, сўнгги уч йилда солиқлар тури 16 тадан 9 тага қисқарди. Яқингача Пенсия, Мактаб ва Йўл жамғармаларига бизнес учун оғир юк бўлган 3,2 фоизли йиғимлар тўланар эди. Ушбу йиғимлар корхоналарнинг фойдасидан қатъий назар, оборотдан олиниб, уларнинг миқдори корхоналарнинг камида 25-30 фоиз фойдасига тенг эди. Молк-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробарга камайтирилди.

Президентимиз бу соҳада ҳам тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратилишини қайд этди.

Жумладан, 2020 йил февраль ойида “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун қабул қилингунга қадар иқтисодий зоналарда рўйхатдан ўтган тадбиркорларга берилган имтиёзлар сақлаб қолинади.

Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисмини 7 кун ичида қайтариб бериш тартиби жорий қилинади. Бу уларга айланма маблағларини кўпайтириш имконини беради.

Бундан ташқари, четдан олиб келинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини 120 кун давомида бўлиб-бўлиб тўлашда тадбиркорларга фоиз ҳисобланмайди ва гаров талаб этилмайди.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга камайтирилади.

Давлатимиз раҳбари пандемия шароитида хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлаб, ўтган йили берилган имтиёзлар муддатини узайтиришга кўрсатма берди. Умумий овқатланиш корхоналари йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан, туризм компаниялари ва меҳмонхоналар 2 йил муддатга туристик йиғимлардан озод қилинадиган бўлди.

Амалдаги тартибга кўра, тадбиркорлар қўшилган қиймат солиғидаги фарқни қайтариш учун солиқ идораларига алоҳида мурожаат қилишга мажбур. Бу – 14 минг тадбиркорга тегишли бўлиб, улар учун қўшимча вақт, ортиқча сарсонгарчилик, дегани.

Шу боис мутасаддиларга келгуси йилдан қўшилган қиймат солиғини қўшимча ҳужжатсиз қайтариш тартибини жорий этиш вазифаси қўйилди.

Тадбиркорларни қийнаётган муаммолардан яна бири ер ажратиш билан боғлиқ. Бу масала бўйича Президентга 4 мингдан зиёд мурожаат бўлган.

Видео Тарихий учрашув! Шавкат Мирзиёев 10 мингдан ортиқ тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 августа 2021 г. 23:34:38
01:54:25
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёев XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашдиШавкат Мирзиёев XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган спортчи ва мураббийлар билан учрашдиПрезидент тадбиркор кўтарган масалани чуқур ўрганиб, таклиф киритишга кўрсатма бердиПрезидент тадбиркор кўтарган масалани чуқур ўрганиб, таклиф киритишга кўрсатма бердиAvaz Oxun - Oldingi va xozirgi to'ylarAvaz Oxun - Oldingi va xozirgi to'ylarOQPADARNI ENDI TUSHUNDIM, DAVLAT BERAYOTGAN PENSIYASIYAGA YASHAB BO'LMAYDI, XALQNI ALDAMA | INTERVYUOQPADARNI ENDI TUSHUNDIM, DAVLAT BERAYOTGAN PENSIYASIYAGA YASHAB BO'LMAYDI, XALQNI ALDAMA | INTERVYUEslab -  QIZIQCHILARNI BIRGALIKDA ESLAYMIZEslab - QIZIQCHILARNI BIRGALIKDA ESLAYMIZПрезидент мажлисда чидаб туролмади. Амалдорларга жиддий талаб қўйди.Президент мажлисда чидаб туролмади. Амалдорларга жиддий талаб қўйди.“Prezident yozgan she’r”ning asl muallifi haqqini talab qilmoqda. Bibisora Turobova qismati“Prezident yozgan she’r”ning asl muallifi haqqini talab qilmoqda. Bibisora Turobova qismatiPrezident tadbirkorlar bilan yuzma-yuz uchrashuv o‘tkazdiPrezident tadbirkorlar bilan yuzma-yuz uchrashuv o‘tkazdiQVZ terma jamoasi - Raisning to'g'ilgan kuni | КВЗ терма жамоаси - Раиснинг тугилган куниQVZ terma jamoasi - Raisning to'g'ilgan kuni | КВЗ терма жамоаси - Раиснинг тугилган куниПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бошландиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бошланди#Хазорасп_туман #ТЕЗ_КЎРИНГ Деҳқонни тинчлиги йўқолган.#Хазорасп_туман #ТЕЗ_КЎРИНГ Деҳқонни тинчлиги йўқолган.Ohunjon Madaliyev sirli o‘limi sababi, Yulduz Usmonova bilan aytishuv chiqishi tarixi. XotiraOhunjon Madaliyev sirli o‘limi sababi, Yulduz Usmonova bilan aytishuv chiqishi tarixi. XotiraТОЛИБОНЛАР ВА АМЕРИКА ЎРТАСИДА КЕЛИШУВ БОРЛИГИ МАЛУМ БЎЛДИ. ОДАМЛАР НЕГА ҚОЧЯПТИ. АБРОР МУХТОР АЛИЙТОЛИБОНЛАР ВА АМЕРИКА ЎРТАСИДА КЕЛИШУВ БОРЛИГИ МАЛУМ БЎЛДИ. ОДАМЛАР НЕГА ҚОЧЯПТИ. АБРОР МУХТОР АЛИЙMutoyiba - Tadbirkor chollar (hajviy ko'rsatuv) | Мутойиба - Тадбиркор чоллар (хажвий курсатув)Mutoyiba - Tadbirkor chollar (hajviy ko'rsatuv) | Мутойиба - Тадбиркор чоллар (хажвий курсатув)"Келин томонидан хор қилинган ота тақдири"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Келин томонидан хор қилинган ота тақдири"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoBunyodbek Saidov Samarqandda farzandlaridek yaxshi ko’radigan onaxonni xursand qildiBunyodbek Saidov Samarqandda farzandlaridek yaxshi ko’radigan onaxonni xursand qildiҚуръонда келтирилган жонсиз, лекин нафас оладиган нарса нима?Қуръонда келтирилган жонсиз, лекин нафас оладиган нарса нима?УЛУҒЛАРНИНГ СИРЛАРИ//IMOM ABU HANIFANING 40 TA QIYIN SAVOLIGA JAVOB ABDULLOH DOMLAУЛУҒЛАРНИНГ СИРЛАРИ//IMOM ABU HANIFANING 40 TA QIYIN SAVOLIGA JAVOB ABDULLOH DOMLASherzod Boymurodov - Qo`shiqchilarga  parodiyaSherzod Boymurodov - Qo`shiqchilarga parodiyaЎзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига бағишланган кўрсатувЎзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига бағишланган кўрсатув
Яндекс.Метрика