Загрузка страницы

«Халқимизга газ керак». Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш юзасидан кўрсатма берди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида қишга тайёргарликда йўл қўйилган камчиликларни ҳал этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари танқидий таҳлил қилинди.

Хусусан, табиий газ ва кўмир таъминотида ноқонуний харакатларга йўл қўйилаётгани кўрсатиб ўтилди. Мисол учун, Муборакда ғишт ишлаб чиқариш заводи ер остидан ўтган газ қувурига ноқонуний уланиб, 4,3 миллион куб метр газни талон-торож қилган. Бу 8 мингта хонадоннинг бир ойлик газ таъминотидир.

Шунингдек, жорий йилда 74 та тумандаги йирик газ тармоқларига замонавий ўлчагичлар ўрнатилгани натижасида 2 мингдан зиёд улгуржи истеъмолчилар томонидан 7 миллион куб метр табиий газ ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланган.

Шулардан келиб чиқиб, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билдирилди.

– Бу йил қишни қандай ўтказамиз? Бугун ҳамма раҳбарлар шу саволга жавоб бериши керак. Ҳақиқатан ҳам, муаммолар жуда кўп. Уларни фақат маҳаллабай кесимда чуқур ўрганиш ва ҳал қилишгина натижа беради, – дея таъкидлади Президентимиз.

Иссиқлик таъминотидаги 153 та қозонхонани ва 2 минг 802 километр тармоқларни таъмирлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Давлатимиз раҳбари ис гази ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларга тўхталиб ўтди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғинга қарши курашиш бошқармаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, тубдан ислоҳ қилиш, ёнғинга қарши профилактика ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Бош вазир ўринбосарига мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифалар қўйилди.

Видеоселектор йиғилишида яна бир долзарб масала – аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Нарх-навонинг ошиши кескин танқид қилинди. Бунинг олдини олиш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Ўтган ойларда нарх-наво нисбатан ошган вилоят ва туманлар кўрсатиб ўтилди.

Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди. Ички ва ташқи бозорларда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари айланмасини, нарх-навосини, мавжуд эҳтиёж ва талабларни кунлик таҳлил қиладиган идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши белгиланди.

Видео «Халқимизга газ керак». Шавкат Мирзиёев газ экспортини қисқартириш юзасидан кўрсатма берди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
16 декабря 2020 г. 21:45:27
00:22:02
Другие видео канала
Хоразмлик онахон: газ йўқ, свет йўқ, гуноҳимиз нима?Хоразмлик онахон: газ йўқ, свет йўқ, гуноҳимиз нима?Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди"Оталар сўзи": "Ношуд хотин"  | "Otalar so'zi": "Noshud xotin""Оталар сўзи": "Ношуд хотин" | "Otalar so'zi": "Noshud xotin"«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат Мирзиёев«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат МирзиёевТошкент шаҳри туман ҳокими ходими 352.000$ ва 4 марта судланган фуқаро 160.000$ пора билан ушланди!Тошкент шаҳри туман ҳокими ходими 352.000$ ва 4 марта судланган фуқаро 160.000$ пора билан ушланди!Шавкат Мирзиёев дал поручение снизить объем экспорта газа ради нужд населенияШавкат Мирзиёев дал поручение снизить объем экспорта газа ради нужд населенияШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ХАЛҚҚА ГАЗ БЕРИЛАДИ---СЕНАТОР ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИ БОПЛАДИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ: ХАЛҚҚА ГАЗ БЕРИЛАДИ---СЕНАТОР ВАЗИР ЎРИНБОСАРИНИ БОПЛАДИ"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 15 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 15 декабр 2020 йил | Axborot 24Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифиШавкат Мирзиёев: «Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, бошқа ҳудудларидан анча орқада»Шавкат Мирзиёев: «Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, бошқа ҳудудларидан анча орқада»Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюрдиZULFIQOR MUSOQOV SAN’AT, SANOAT VA SIYOSAT HAQIDAZULFIQOR MUSOQOV SAN’AT, SANOAT VA SIYOSAT HAQIDA«Права» олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқи хусусий секторга берилади!«Права» олиш учун имтиҳон ўтказиш ҳуқуқи хусусий секторга берилади!Главные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 16 декабря 2020 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 16 декабря 2020 годаOna bolalarini cho'ktirmoqchi edi...Ona bolalarini cho'ktirmoqchi edi...Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?"Пултопар": Лимончилик иссиқхонасини қуриш учун қанча маблағ керак? | Pultopar"Пултопар": Лимончилик иссиқхонасини қуриш учун қанча маблағ керак? | PultoparO'zimiznig GAZ nega xalqqa yetmaydi? Amaldor javob berdiO'zimiznig GAZ nega xalqqa yetmaydi? Amaldor javob berdi"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 15 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 15 декабр 2020 йил | Axborot 24Муҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbek
Яндекс.Метрика