Загрузка страницы

Ўзбек имомлари 1: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ - Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йиллик тарихида чуқур из қолдирган ва зиддиятли шахс сифатида тарихга кирган йирик дин пешвосидир. Бу киши ҳақидаги муносабатлар, хотиралар, олқиш ва танқидлар кўлами ҳам кенг. "Ўзбек имомлари" рукнида биз у кишидан қолган илмий мерос, вафотидан кейин кўтарилган баҳс ва у кишининг шахсий ҳаётига оид баъзи муҳим маълумотларни жамлашга ҳаракат қилдик.

Ниёзботирлик талаба

Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳақида яқинда Ўшда чоп этилган “Ҳазрат” номли китобда у кишининг таржимаи ҳоли тўлиқ келтирилган:

“Шайх Муҳаммад Содиқ ҳижрий 1371-йил 21-Ражаб – милодий 1952-йил 15-Апрел куни Андижон вилояти Асака туманида, Ниёзботир қишлоғида Муҳаммад Юсуф домла хонадонида таваллуд топди. Муҳаммад Юсуф домла Булоқбоши туманида 45 йил имом-хатиблик қилган ва ўз масжидида жума олдидаги мавъиза асносида вафот этган... Устоз Муҳаммад Юсуф домла ва Собирахон она фарзандларининг тарбиясига қаттиқ эътибор беришганди. Онаси чақалоқни имкон қадар бетаҳорат эмизмасди... Шайх Муҳаммад Содиқ Қуръони Карим, сарф, наҳв каби бошланғич илмларни отасида ўқиди. 1969-йили Булоқбоши қишлоғидаги ўрта мактабни тугатгач, 1970-йили Бухородаги Мир Араб Мадрасасига ўқишга кирди”.

Шайх ҳазратлари ўқишга кирган пайтда мадраса 7 йиллик эди. Шайх мадрасининг бирданига 5-босқичига қабул қилинган. Уни битиргач, 1973-йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти - Олий Маъҳадга ўқишга кирган ва бунда ҳам бирданига 3-босқичга қабул қилинган. Бу билим юртини 1975 йилда тамомлагач, «Совет шарқи мусулмонлари» журналида фаолият бошлаган.

Видео Ўзбек имомлари 1: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
24 июля 2015 г. 18:03:36
00:28:03
Другие видео канала
Ўзбек имомлари 2: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфЎзбек имомлари 2: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфИнсон қандай қилиб Аллоҳнинг ердаги ўринбосари бўладиИнсон қандай қилиб Аллоҳнинг ердаги ўринбосари бўлади«Қиз ва ўғил фарзанд кўриш» ҳақида«Қиз ва ўғил фарзанд кўриш» ҳақидаШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Рамазон ойида нутқ, гап, калом одоби ҳақидаШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Рамазон ойида нутқ, гап, калом одоби ҳақидаШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳорижга ишга кетаётган юртдошларимиз ҳақидаШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳорижга ишга кетаётган юртдошларимиз ҳақидаUZBEK Mamurzhan domla  Пешонасини ўпиш вожиб бўлган киши  Маъмуржон домлаUZBEK Mamurzhan domla Пешонасини ўпиш вожиб бўлган киши Маъмуржон домлаОДАМ АЛАЙҲИСАЛОМ ҲАЁТЛАРИ (ТЎЛИҚ) - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲОДАМ АЛАЙҲИСАЛОМ ҲАЁТЛАРИ (ТЎЛИҚ) - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ РОҲИМАҲУЛЛОҲШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг оналарига ёзган марcиясидан парчаларШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг оналарига ёзган марcиясидан парчаларҲИЗР А.С ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ! -  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳҲИЗР А.С ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ! - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанозасига ўн минглаб одам йиғилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанозасига ўн минглаб одам йиғилдиЗИНОНИ ЭРИГА АЙТА ОЛМАЁТГАН АЁЛ - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳЗИНОНИ ЭРИГА АЙТА ОЛМАЁТГАН АЁЛ - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳҲАЗРАТ МАРҲУМ ИСЛОМ КАРИМОВГА НИМА ДЕГАН ЭДИЛАР? - АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛАҲАЗРАТ МАРҲУМ ИСЛОМ КАРИМОВГА НИМА ДЕГАН ЭДИЛАР? - АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛААЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРИШИ МУМКИНМИ? - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳАЁЛЛАР ҚАБРИСТОНГА БОРИШИ МУМКИНМИ? - ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ роҳимаҳуллоҳUzbek Рафиқ қори Камолов: Ислом - сиёсатдир!Uzbek Рафиқ қори Камолов: Ислом - сиёсатдир!Рўзанинг маъноси ва фойдалари(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)роҳимаҳуллоҳ.Рўзанинг маъноси ва фойдалари(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)роҳимаҳуллоҳ.«Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» ва «Жавомеъул калим» китоблари тақдимоти«Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» ва «Жавомеъул калим» китоблари тақдимоти«Рамазон туҳфалари» (8-кун)«Рамазон туҳфалари» (8-кун)Имом Шофий рахматуллоху илайхи 1. .Абдуллох домлаИмом Шофий рахматуллоху илайхи 1. .Абдуллох домлаБУЮК САХОБА АБУ АЮУБ АЛ -АНСОРИ Р .А  ХАКИДА  НУРИДДИН ХОЖИ МАЬРУЗАСИБУЮК САХОБА АБУ АЮУБ АЛ -АНСОРИ Р .А ХАКИДА НУРИДДИН ХОЖИ МАЬРУЗАСИИсмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонда нашр қилинган​ Қуръони Каримнинг сотилиш нархини маълум қилдиларИсмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистонда нашр қилинган​ Қуръони Каримнинг сотилиш нархини маълум қилдилар
Яндекс.Метрика