Загрузка страницы

Бош прокуратура аралашувидан сўнг бухоролик тадбиркорларга улар сўраган ечим ваъда қилинди

Шаҳар марказидаги “Дилкушо” бозоридаги дўконлари бузилганидан бери ўтган икки йилга яқин вақт давомида идорама-идора юриб ўз норозилигини билдириб келган бухоролик 600 дан ошиқ тадбиркор талаби қисман бўлса-да қондирилди.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган тадбиркорларга кўра¸ 10 -14 декабрь кунги норозиликлардан сўнг Бош прокуратура назоратига олинган ўз шикоятларига жавобан вилоят ва шаҳар ҳокими “Дилкушо” бозори ҳудудидан ўзларига алоҳида комплекс қуриб беришни ваъда қилган.

Озодлик Бухоро шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосаридан бу ваъда ижросига оид тафсилотларни олишга муваффақ бўла олмади – расмийлар телефон қўнғироқларига жавоб бермади.

Янги ечим¸ янги ваъда

20 декабрь куни Озодлик боғланган бухоролик тадбиркорлар намояндалари ўтган икки ҳафта давомида кетма-кет уюштирилган норозилик тадбирлари ортидан Бухоро вилоят ва шаҳар ҳокими ўз талаблари қондирилишини ваъда қилганини билдирдилар.

“Бухоро шаҳар ҳокими Карим Жамолович мажлис қилиб¸ муаммоларингиз ҳал бўлди. “Дилкушо” ҳудудидан сизлар учун қўшимча комплекс қурилади ва ундан бузилган дўконларингизга бошма-бош жой берилади. Сизлар учун ҳар квадрат метр нархни 5 миллион сўм қилиб белгиладик. Бузилган дўконидан каттароқ жой олмоқчи бўлганлар¸ ошиқча квадратурага 12 миллион сўмдан беради. Тўловнинг 50 фоизини январь¸ қолганини мартгача тўлайсизлар¸ деди. Қўшимча комплекс “Дилкушо” ўрнида қуриб бўлинган уч қаватлик гипермаркетга қўшиладиган бўларкан”¸ деди бухоролик тадбиркорлардан бири.

Видео Бош прокуратура аралашувидан сўнг бухоролик тадбиркорларга улар сўраган ечим ваъда қилинди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
24 декабря 2018 г. 20:00:02
00:03:01
Другие видео канала
Бухоро шаҳрида собиқ Зарафшон меҳмонхонасининг янги шакли!Бухоро шаҳрида собиқ Зарафшон меҳмонхонасининг янги шакли!«Обид Хакимов» 40.000 дан бераман, меникида ишланг.«Обид Хакимов» 40.000 дан бераман, меникида ишланг.Қамоққа олинган бухоролик тадбиркор очлик эълон қилдиҚамоққа олинган бухоролик тадбиркор очлик эълон қилдиБухоролик тадбиркорларнинг прокурор ва ҳоким билан учрашуви норозилик акциясига айландиБухоролик тадбиркорларнинг прокурор ва ҳоким билан учрашуви норозилик акциясига айландиБУХОРО, РОМИТАН, ВОБКЕНТ, ОЛОТ, ҚОРАКЎЛ ИИБ РАҲБАРЛАРИ ИШДАН БЎШАТИЛДИБУХОРО, РОМИТАН, ВОБКЕНТ, ОЛОТ, ҚОРАКЎЛ ИИБ РАҲБАРЛАРИ ИШДАН БЎШАТИЛДИ«Охирги пайтлар оғир соҳани бериб, кўнглим тинчиб, кўп ишларни бошлаган эдик» - Шавкат Мирзиёев«Охирги пайтлар оғир соҳани бериб, кўнглим тинчиб, кўп ишларни бошлаган эдик» - Шавкат МирзиёевОлотлик фуқаро: "Президентга раҳматимни етказинг!" Офатдан кейинги Бухоро вилоятиОлотлик фуқаро: "Президентга раҳматимни етказинг!" Офатдан кейинги Бухоро вилоятиБухоролик мардикор милиция зобити дўппослагани ҳақда арз қилдиБухоролик мардикор милиция зобити дўппослагани ҳақда арз қилдиШавкат Мирзиёев: «Карим Камоловнинг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди!»Шавкат Мирзиёев: «Карим Камоловнинг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди!»МХХ раҳбар ўринбосари Шуҳрат Ғуломовга умрбод қамоқ жазоси берилдиМХХ раҳбар ўринбосари Шуҳрат Ғуломовга умрбод қамоқ жазоси берилдиБухоронинг UNESCO ҳимоясидаги ҳудудида кафе қуриш режаси норозиликка сабаб бўлмоқдаБухоронинг UNESCO ҳимоясидаги ҳудудида кафе қуриш режаси норозиликка сабаб бўлмоқдаOzodTa'sir-2018: Бўшатилган бош вазир муовини, ечинтирилган аёл, Диана - мажбурий меҳнат қурбониOzodTa'sir-2018: Бўшатилган бош вазир муовини, ечинтирилган аёл, Диана - мажбурий меҳнат қурбониФермерларни автобусга қамаган мулозим ишдан кетди, қадимий Бухорода кафе қуриш режасиФермерларни автобусга қамаган мулозим ишдан кетди, қадимий Бухорода кафе қуриш режасиБухородаги дўкони бузилган 600 тадбиркорга на пул¸ на жой берилдиБухородаги дўкони бузилган 600 тадбиркорга на пул¸ на жой берилдиПрезидентнинг Бухоро вилоятига ташрифиПрезидентнинг Бухоро вилоятига ташрифиМирзаев кесак кўтартирганлар, кабобдан заҳарланиб ўлган опа-укаларМирзаев кесак кўтартирганлар, кабобдан заҳарланиб ўлган опа-укаларАшхободда озиқ-овқат тақчил. Суратга олиб қўйишмасин деб тухумни қоронғида сотишмоқдаАшхободда озиқ-овқат тақчил. Суратга олиб қўйишмасин деб тухумни қоронғида сотишмоқдаAyni payt Respublika miqyosida 56 ta agrofirma quyonchilik bilan shug'ullanmoqdaAyni payt Respublika miqyosida 56 ta agrofirma quyonchilik bilan shug'ullanmoqdaБухоро марказидаги "Дилкушо" бозори бузилиб¸ гипермаркетга айланадиБухоро марказидаги "Дилкушо" бозори бузилиб¸ гипермаркетга айланадиЭлектр станцияларининг ярмидан кўпи эскирган - жойларда яна свет ўчишни бошладиЭлектр станцияларининг ярмидан кўпи эскирган - жойларда яна свет ўчишни бошлади
Яндекс.Метрика