Загрузка страницы

Шайх содик самаркандий. Шооок. Мидитцина ҳайратда шок!!!

Тилни тийишлик..
.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Шарҳ: Ислом дийни ва таълимоти бўйича мусулмон инсон тилини доимо ёмон сўзлардан, беҳуда гаплардан тиймоғи лозим. Рўзадор мусулмон учун эса бу таъкид яна ҳам кучли бўлади. Уламоларимиз «Ушбу ҳадисдаги «ёлғон гапириш»га ғийбатчилик, чақимчилик, иғво ва бўҳтонлар ҳам киради», дейдилар. Шунингдек, «Унга амал қилиш деганда Аллоҳ таолонинг ва Унинг Расулининг норозилигига сабаб бўладиган ҳар бир ишни қилиш тушунилади», дейдилар.

Демак, рўза тутган одам ўзини нафақат таом ва шаробдан, балки номаъқул гап-сўз ва ишлардан ҳам тиймоғи лозим. Зотан, ўзини таом ва шаробдан тийиб туриб, ёлғон, иғво, чақимчилик, ғийбат, бўҳтон сўзларни гапираверишдан, ношаръий ишларни қилаверишдан нима фойда бор? Ёки унинг оч қолишига, чанқашига Аллоҳнинг эҳтиёжи борми?

Афсуски, ҳаётимизда ушбу ҳақиқатни унутиб қўямиз. Ичимизда рўзани тутиб олиб, кун бўйи беҳуда гап-сўзлар, ишлар билан машғул бўладиганлар жуда кўп. Ҳатто орамизда мусулмонларнинг устидан ғийбат, чақимчилик, бўҳтон қиладиганлар ҳам йўқ эмас. Ҳеч биримиз ёлғон сўз ва унга амал қилиш рўзанинг савобини бутунлай кетказишини мутлақо унутмаслигимиз лозим.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирортангиз рўзадор ҳолида бўлса, беҳаё сўзларни гапирмасин ва жоҳиллик ҳам қилмасин. Агар биров у билан сўкишмоқчи ёки урушмоқчи бўлса, «Мен рўзадорман, мен рўзадорман», десин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Худди шу маънодаги ҳадис олдин ҳам ўтган эди

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Баъзи рўзадорлар борки, уларга рўзаси учун очликдан ўзга нарса бўлмас. Баъзи тунда бедор бўлган борки, уларга бедорлиги учун уйқусизликдан ўзга нарса бўлмас», дедилар».

Ибн Можа, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Шарҳ: Баъзи бир кишилар рўзани тутиб олиб, тилини тиймай, ёлғон гапирадилар, иғво, бўҳтон, ғийбат қиладилар, турли ёмон ишлардан ўзларини тиймайдилар. Бундай кишилар рўзанинг фойдасидан, савобидан маҳрум бўладилар. Уларга рўза тутишдан фақат оч қолганлиги қолади, холос.

Шунинг учун ким рўзадан тўла манфаат олмоқчи, савобига тўлиқ эришмоқчи бўлса, ўзини таом ва шаробдан ташқари беҳуда, бўлмағур гап-сўз ва амаллардан тиймоғи лозим.

унингдек, баъзи бир кишилар тунда таҳажжуд намоз ўқийдилар. Кейин эса ўша ишлари билан мақтаниб, риёкорлик қиладилар, ёлғон гапириб, нолойиқ ишларга қўл урадилар. Ана шундай одамлар ҳам тунда бедор бўлиб қилинган ибодатларга бериладиган савоблардан бебаҳра қоладилар.

Шунинг учун ҳар бир ибодатни иложи борича риёкорликдан қочиб қилмоғимиз керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан..

Видео Шайх содик самаркандий. Шооок. Мидитцина ҳайратда шок!!! канала Nurli olam
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
19 мая 2019 г. 1:26:03
00:05:11
Другие видео канала
Шайх содик самаркандий. Бухорийни қувилишга нима сабаб бӯлади?Шайх содик самаркандий. Бухорийни қувилишга нима сабаб бӯлади?"Фажр (1-кисм)" сурасининг тафсири - Шайх Содик Самаркандий"Фажр (1-кисм)" сурасининг тафсири - Шайх Содик СамаркандийШайх содик самаркандий. Аҳмок кимШайх содик самаркандий. Аҳмок кимIMOMLARIMIZ HAMMALARI JOHILMI?-(Shayx Sodiq Samarqandiy)IMOMLARIMIZ HAMMALARI JOHILMI?-(Shayx Sodiq Samarqandiy)"ITOATSIZ AYOL" ERKAKLARGA NASIHAT VA TAVSIYALAR-(Shayx Sodiq Samarqandiy)"ITOATSIZ AYOL" ERKAKLARGA NASIHAT VA TAVSIYALAR-(Shayx Sodiq Samarqandiy)Шайх содик самаркандий ризқни ажойиб тушинтирдилар. МаашаАллоҳШайх содик самаркандий ризқни ажойиб тушинтирдилар. МаашаАллоҳНафсни тарбиялаш (1 - дарс) - Шайх Содик СамаркандийНафсни тарбиялаш (1 - дарс) - Шайх Содик СамаркандийАбдували кори - хар бир хабарини нихояси бор. ТухматнихамАбдували кори - хар бир хабарини нихояси бор. ТухматнихамШайх Содик Самаркандий  |  Ризк хакида (1-дарс)Шайх Содик Самаркандий | Ризк хакида (1-дарс)абдували кори қулоқ буринлари кесилган сахоба хақида озгина.абдували кори қулоқ буринлари кесилган сахоба хақида озгина.Шайх абдували корииБизни йӯлимиз мана бу.Шайх абдували корииБизни йӯлимиз мана бу.шайх Содик Самаркандий - Аллохга якин илми билан ишониш (1-дарс)шайх Содик Самаркандий - Аллохга якин илми билан ишониш (1-дарс)шайх Содик Самаркандий - Аллохга таваккул килишшайх Содик Самаркандий - Аллохга таваккул килишКиёмат Аломатлари | #3 | - Шайх Содик СамаркандийКиёмат Аломатлари | #3 | - Шайх Содик СамаркандийКиёмат Аломатлари | #14 | - Шайх Содик СамаркандийКиёмат Аломатлари | #14 | - Шайх Содик Самаркандий"Аср" сурасининг тафсири - Шайх Содик Самаркандий"Аср" сурасининг тафсири - Шайх Содик Самаркандий"Мулк" Сурасининг Тафсири (3 кисм) - Шайх Содик Самаркандий"Мулк" Сурасининг Тафсири (3 кисм) - Шайх Содик СамаркандийКахф сураси дажжолдан панох (3 - дарс) - Шайх Содик СамаркандийКахф сураси дажжолдан панох (3 - дарс) - Шайх Содик СамаркандийЛа Илаҳа Иллоллоҳ калимаси! (Шайҳ Абдували қори раҳимаҳуллоҳ)Ла Илаҳа Иллоллоҳ калимаси! (Шайҳ Абдували қори раҳимаҳуллоҳ)Шайх Содик Самаркандий ва Абдуллох Зуфар устозларимиздан 8-Март хакидаШайх Содик Самаркандий ва Абдуллох Зуфар устозларимиздан 8-Март хакида
Яндекс.Метрика