Загрузка страницы

Бухоро вилояти. МХХнинг буюртмаси қурбони.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳтарам Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокурори Ниғматилло Йўлдошевга
Ўзбекистон Республикаси Давлат Хафсизлик Хизмати раиси А. Азизовга
Бухоро вилоят Шофиркон туман “Кўришкент” МФЙ Кўришкент қишлоғида яшовчи Тўлаев Ўлмас Тўхтаевич томонидан
Ш И К О Я Т.
Шофиркон туман МХХ ходими Бобиржон Ғайбуллаевич Қурбонов 2015 йилда мендан қасд олиш мақсадида ўзининг ҳамтовоқ шерикларини ёллаб, қалбаки ҳужжатлар таёрлаб, мени ЖКнинг турли хил моддалари билан айблаб, узоқ муддатга қаматиш учун ўз мансаб лавозимини суисътемол қилиб, ваколат доирасидан четга чиқиб, ўзининг паст ва ғаразли ниятларини амалга ошириш мақсадида ИИБ, Прокуратура, Суд органи ва Ҳокимият вакили ходимларига турли тазйиқлар ўтказди.
2019 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошевнинг шахсан қабулларига кириб, Шофиркон туман МХХ ходими Б. Қурбонов мени ЖКнинг турли 11 (ўн бир) моддалари билан айблатиб 14 (ўн тўрт) йилу 2 (икки) ой муддатга қаматтиргани ва мени уриб ўрта оғир жароҳат етказгани сабабли жавобгар қилишларини сўраган эдим. Шу кунги қабул жараёнида Бош прокурор Н.Т.Йўлдошев Бухоро ҳарбий прокурори У.М.Абдурахимовга МХХ ходими Б. Қурбоновнинг жавобгарлик масаласини қонуний ҳал қилишни топширдилар. Бош прокурор Н.Т. Йўлдошевнинг қонуний топшириғини олган Бухоро ҳарбий прокурори У. М. Абдурахимов -“ Собиқ Бухоро ҳарбий прокурори Ш.Р.Зоировнинг 2018 йил 02 апрелдаги жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори, 2019 йил 10 декабр куни бекор қилинганлигини, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари қонуний олиб борилишини, МХХ ходими Б. Қурбоновнинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўрилишини” – маълум қилдилар.
Шундан сўнг мен Б. Қурбоновнинг барча ноқонуний ҳаракатларини исботловчи далилларни тақдим қилган ҳолда Бухоро ҳарбий прокурори У.М.Абдурахимовга ёзма мурожаатлар қилдим. Аммо, Бухоро ҳарбий прокуратураси томонидан Бош прокурор Н.Т.Йўлдошевнинг қонуний топшириқлари эътиборсиз қолдирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари бир томонлама Б. Қурбоновнинг манфаатлари кўзланган ҳолда олиб борилиб, текширилиши лозим бўлган ҳолатлар қонун талабларига асосан текширилмади.
Жумладан:
- 2014 йил 14 августаги қонунбузилиш ҳолати юзасидан мен юқори турувчи давлат органларига мурожаат қилганман. Мени қонуний мурожаатимга МХХ ходими Б. Қурбонов мансаб лавозимини суисътемол қилиб, ваколат доирасига кирмасада аралашди. Б. Қурбоновнинг ушбу ноқонуний ҳаракатларидан норози бўлиб юқори турувчи давлат органларига мурожаат қилдим. Б. Қурбонов мени қонуний ҳаракатларимдан норози бўлиб менга қарши сохта ҳужжатлар тайёрлади. Б. Қурбоновнинг ушбу ноқонуний ҳаракатлари юзасидан қайта юқори турувчи давлат органларига мурожаат қилдим. Шуларга қарамасдан МХХ ходими Б. Қурбонов менга нисбатан ўзининг адовати борлигини намаён қилиб, тазйиқлар ўтказиб келди. Айнан 2015 йил 14 май кунида мен билан эр – хотин бўлиб яшаб келган З. Солиева ўртасида ўзаро арзимас оилавий келишмовчилик юзага келди. Биз эр – хотин ўртасидаги ўзаро арзимас оилавий келишмовчилигимиз Б. Қурбоновга мендан қасдини олишига сабаб бўлди. Биз эр –хотин ўртасидаги ўзаро оилавий арзимас келишмовчилигимиз юзасидан текшириш ўтказиш МХХ ходими Б. Қурбоновнинг ваколат доирасига кирмасада, ўз мансаб лавозимини суисътемол қилиб аралашди. 2016 йил 16 май куни МХХ ходими Б. Қурбонов Шофиркон туман ИИБ биносининг маърифат ва маънавият хонасига ИИБ ходимларини йиғиб, уларга менга қарши ҳаракатлар олиб боришлари тўғрисида ноқонуний топшириқлар берди. Шундан кейин Б. Қурбонов бир нечта фуқароларга ўзи айтиб туриб менга қарши ёлғон ва туҳматлардан иборат аризаларни ўзи ишлайдиган МХХ Ғиждувон туман бўлимига ёздиртиради. ( Б. Қурбоновнинг ушбу ноқонуний ҳаракатлари юзасидан қонуний текшириш ўтказилмади, ИИБ ходимларидан тушинтирш олинмади, Б. Қурбонов билан менинг ўртамдадаги қарама – қашиликларни бартараф этиш учун тегишли тартибда юзлаштириш тергов ҳаракатлари ўтказилмади.)

- 2015 йил 20 май куни Б.Қурбонов менга қарши турли ёлғон ва туҳматлардан иборат қалбаки аризани ўзи кампютерда ёзиб, фуқаро Шуҳрат Шариповга беради. Ш.Шарипов эса ушбу аризани Шофиркон туман “Навоий” кўчасида яшовчи фуқароларга имзолатади ва Б.Қурбоновнинг тазйиқи остида ўзи ҳам фамилясини ёзиб имзолайди. Ушбу ариза Б.Қурбоновнинг тазйиқи остида туман ИИБ ходими Шерали Субхонов томонидан бир томонлама текширилиб, сохта таёрланган ҳужжатлар ЖИБ Шофиркон туман судига 2015 йил 27 май куни кеч соат 23:30 ларда чиқарилади. ( Б.Қурбоновнинг ушбу ноқонуний ҳаракаларини Ш.Шарипов тасдиқлаб аризалар ёзган бўлсада, Ш.Шарипов билан Б. Қурбонов ўртасида юзага келган қарама – қаршиликларни бартараф этиш учун тегишли тартибда юзлаштириш тергов ҳаракатлари ўтказилмади.)

Видео Бухоро вилояти. МХХнинг буюртмаси қурбони. канала ҲАҚИҚАТ ИЗЛАБ
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
23 февраля 2020 г. 7:10:56
00:17:46
Другие видео канала
Мирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмМирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмBuxoro prokurori chiday olmadi. U ochiq aytishga majbur bo'ldi. #HumanuzBuxoro prokurori chiday olmadi. U ochiq aytishga majbur bo'ldi. #HumanuzБухоролик тадбиркорларнинг прокурор ва ҳоким билан учрашуви норозилик акциясига айландиБухоролик тадбиркорларнинг прокурор ва ҳоким билан учрашуви норозилик акциясига айландиОзодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”Озодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”Исмат Хушев: “Юзма юз (5) Бухоро шаҳар прокуори Жасурбек Фозиловга! 13.12.2020Исмат Хушев: “Юзма юз (5) Бухоро шаҳар прокуори Жасурбек Фозиловга! 13.12.2020Maxfiy topshiriq asosida mafiyani fosh etgan prokuror nega qamab yuborilgan?Maxfiy topshiriq asosida mafiyani fosh etgan prokuror nega qamab yuborilgan?BOSH PROKURATURADAGI DAHSHATLI TERGOVLAR - MAXSUS FILM (18+)BOSH PROKURATURADAGI DAHSHATLI TERGOVLAR - MAXSUS FILM (18+)Шавкат Мирзиёев: «Карим Камоловнинг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди!»Шавкат Мирзиёев: «Карим Камоловнинг хизматларини давлатимиз, халқимиз асло унутмайди!»«Мен барибир ўлиб кетаман...» – Бухоро шаҳри прокурори навбатдаги мурожаат билан чиқди«Мен барибир ўлиб кетаман...» – Бухоро шаҳри прокурори навбатдаги мурожаат билан чиқдиБУХОРО ВИЛОЯТИ ШОФИРКОН ХОКИМИ ФЕРМЕРЛАРНИ УРИБ ХАКОРАТ КИЛИШГА КИМ РУХСАТ БЕРИБ КУЙГАНБУХОРО ВИЛОЯТИ ШОФИРКОН ХОКИМИ ФЕРМЕРЛАРНИ УРИБ ХАКОРАТ КИЛИШГА КИМ РУХСАТ БЕРИБ КУЙГАНБухоро  шаҳридан тунги рейд тафсилотлари!Бухоро шаҳридан тунги рейд тафсилотлари!Самарқанд собиқ ҳокими "фош" қилинган видео кўрсатилди. Вилоятга янги ҳоким тайинландиСамарқанд собиқ ҳокими "фош" қилинган видео кўрсатилди. Вилоятга янги ҳоким тайинланди136.Saltanat sirlari-2: Farhod fosh etadi136.Saltanat sirlari-2: Farhod fosh etadiСуд органлари тизимида адолатни таъминлашга бағишланган видеоселекторСуд органлари тизимида адолатни таъминлашга бағишланган видеоселекторБухоро вилояти Когон тумани | Xalq bilan muloqot [23.05.2019]Бухоро вилояти Когон тумани | Xalq bilan muloqot [23.05.2019]БУХОРО КОГОН ТУМАН ХОКИМЛИГИ ХАКМИ ЁКИ АЁЛМИ А́ЁЛНИ УГЛИ ЖУДДА ОГИР АХВОЛДА ХОЗИРБУХОРО КОГОН ТУМАН ХОКИМЛИГИ ХАКМИ ЁКИ АЁЛМИ А́ЁЛНИ УГЛИ ЖУДДА ОГИР АХВОЛДА ХОЗИРTO`LIQ: Boshqa tomon: Buxoro shahri prokurori haqmi?TO`LIQ: Boshqa tomon: Buxoro shahri prokurori haqmi?BUXORO SHAHAR PROKURORI JASUR FOZILOV AYUBXON HIKMATOVGA JAVOBI.BUXORO SHAHAR PROKURORI JASUR FOZILOV AYUBXON HIKMATOVGA JAVOBI.Prokuratura prezident farmoni ijrosini to'xtatib qo'ydi. Tadbirkor yeri tortib olinmoqda | KogonProkuratura prezident farmoni ijrosini to'xtatib qo'ydi. Tadbirkor yeri tortib olinmoqda | KogonКАНИКУЛЫ ПРЕЗИДЕНТА / Комедия. ФильмКАНИКУЛЫ ПРЕЗИДЕНТА / Комедия. Фильм
Яндекс.Метрика