Загрузка страницы

Ўзбекистон, коронавирус: Дорихоналарда умуман ниқоб қолмадими? - BBC Uzbek

Коронавирус ваҳимаси дунё бўйлаб кучайиб бормоқда. Хитойдан тарқалган вирус аллақачон дунёнинг турли бурчакларига етиб боргани тўғрисида хабарлар чиқиши давом этмоқда.
2 март ҳолатига кўра, коронавирус дунё бўйлаб 3 мингдан зиёдроқ инсонни ҳаётдан олиб кетган.
Шу куни Индонезия, Исландия, Португалия, Арманистон, Чехия ва Андорра ўз ҳудудида вирус тарқалганини тасдиқлаган.
Жанубий Кореяда вирусни юқтириб олганлар сони 4,200 нафардан ошдан.
Ўзбекистонда ҳам коронавирус туфайли хавотир анча урчигани кузатилган.
Ҳукумат 2020 йилнинг 1 март кунидан бошлаб вирус тарқалган Эрон, Афғонистон ва Италия билан авиақатновларни вақтинча тўхтатган.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways компанияси ҳам 1 мартдан Жанубий Кореяга авиарейслар вақтинча чекланганини эълон қилган эди.
«Одамлар фарзандидан хавотирда»
Бундай хавотирлар фонида дорихоналарда ҳимоя ниқобларига талаб ошиб кетгани айтилади.
Хўш, дорихоначилар одамларда коронавирусдан қўрқув юзага келганини пайқадими?
Би-би-си суҳбатлашган дорихона ходимларининг аксарияти бу саволга «Ҳа», дея жавоб беради.
«Одамлар, асосан, боласидан хавотирда. Биздан болаларнинг иммунитетини кўтарадиган таблеткалар, вирусга қарши вакциналарни кўпроқ сўрашяпти», дейди ўрта яшар дорихоначи аёл.
Бир дорихоначи эркакнинг сўзлашича, одамлар коронавирусга қарши самарали вакцина ҳали яратилмаганидан яхши хабардор.
Шу сабабдан гриппга қарши вакциналарга талаб ошган, дейди у.
Аммо яна бир дорихоначи қиз ўзининг кузатувлари давомида коронавирусдан хавотирга тушган инсонни учратмаганини айтади.
«Мендан ҳеч ким бу вирусдан қандай сақланиш мумкинлиги тўғрисида маслаҳат сўрамади ҳали. Одамлар қўрқиб қолгани ҳақида кўп эшитдим, лекин бизнинг дорихонага ундай одамлар ҳали келмади. Менимча, бу аҳолимизнинг тиббий маданияти юқори эканидан дарак», билдиради у.
Би-би-си суҳбатга тортган дорихоначиларнинг барчаси коронавирусдан сақланиш учун иммунитетни ошириш, гигиенага қаттиқ риоя қилиш ва ҳимоя ниқоби тақиб юриш лозимлигини таъкидлайди.
«Маскани экспортга чиқариб юборишган»
Пойтахт кўчаларида ҳимоя ниқобида юрган одамлар жуда кам кўзга ташланади.
Шунга қарамай, дорихоналарнинг катта қисмида ниқобга бўлган талаб ортгани, ниқоб тақчиллиги юзага келгани борасида хабарлар юзага чиққан.
Би-би-си суҳбат қурган дорихоначиларнинг ҳаммаси коронавирус ваҳимаси ортидан, чиндан ҳам, одамларнинг ниқоб сотиб олиши ҳаддан зиёд кўпайгани ва ниқоб таъминотида узилишлар юзага келганини тасдиқлайди.
«Авваллари кунига тўрт-бешта маска сотар эдик. Ҳозир унга эҳтиёж жуда ҳам катта. Оиласи учун юз-икки юзта ниқоб олганлар ҳам бўлди», маълум қилади 20 ёшлардаги дорихоначи қиз.
“Олдин тўғримиздаги болнитсага касал кўргани келган одамларгина маска оларди, холос. Ҳозир унга талаб жуда ҳам кучайган”, дейди бошқа бир дорихоначи қиз.
«Лекин маска таъминоти узилган. Охирги маскани декабрда сотдик. Кўп одам сўраб келяпти», қўшимча қилади у.
Ҳимоя ниқоби таъминоти ёмонлашганини бошқа дорихоначилар ҳам тасдиқлайди.
Улардан бирининг билдиришича, бунга одамлар кўп ниқоб олаётганини сабаб эмас.
«Қисқаси, маскани четга экспорт қилишяпти. Дорихоналарга сотишмаяпти», вазиятга ойдинлик киритади у.
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Видео Ўзбекистон, коронавирус: Дорихоналарда умуман ниқоб қолмадими? - BBC Uzbek канала BBC News Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
3 марта 2020 г. 19:34:44
00:07:08
Другие видео канала
Шимолий Афғонистон кучайса, Ўзбекистонга яхши бўладими? O‘zbekiston Yangiliklar BBC News O'zbekШимолий Афғонистон кучайса, Ўзбекистонга яхши бўладими? O‘zbekiston Yangiliklar BBC News O'zbekSevimli TV da 24.10 soat 18:00  BBC News O'zbek TV dasturi Dunyo - tomosha qiling! Yangiliklar- BBCSevimli TV da 24.10 soat 18:00 BBC News O'zbek TV dasturi Dunyo - tomosha qiling! Yangiliklar- BBCЭнди йўтал сиропларига ишонса бўладими? Ўзбекистон ва дунё, янгиликлар  - BBC News O'zbekЭнди йўтал сиропларига ишонса бўладими? Ўзбекистон ва дунё, янгиликлар - BBC News O'zbekШотландиянинг Биринчи вазири Ҳамза Юсуф ким? Дунё, янгиликлар  - Буюк Британия BBC News O'zbekШотландиянинг Биринчи вазири Ҳамза Юсуф ким? Дунё, янгиликлар - Буюк Британия BBC News O'zbekДунё уйғурларни унутдими? Мусулмон давлатлар нега жим? Янгиликлар - Хитой BBC News O'zbekДунё уйғурларни унутдими? Мусулмон давлатлар нега жим? Янгиликлар - Хитой BBC News O'zbekHizbulloh Isroilga zarba berdi, Yaqin Sharqda keskinlik kuchaymoqda... - BBC News O'zbekHizbulloh Isroilga zarba berdi, Yaqin Sharqda keskinlik kuchaymoqda... - BBC News O'zbekЎзбекистон, Усмон Мусҳафи:  Ўтмишдан бугунга қадар.  1-қисм. BBC News O'zbek Duny YangiliklarЎзбекистон, Усмон Мусҳафи: Ўтмишдан бугунга қадар. 1-қисм. BBC News O'zbek Duny YangiliklarЯнгиликлар: Толибон бошқаруви остида Ҳайит – Ўзбеклар нима дейди? Ўзбеклар ва Дунё Афғонистон BBCЯнгиликлар: Толибон бошқаруви остида Ҳайит – Ўзбеклар нима дейди? Ўзбеклар ва Дунё Афғонистон BBCҚирғизистонда чиқиндидан бойлик олинмоқда, Ўзбекистон қийқимларни нима қилади? BBC News O'zbekҚирғизистонда чиқиндидан бойлик олинмоқда, Ўзбекистон қийқимларни нима қилади? BBC News O'zbekЛондонда маҳкама Хитой мусулмон уйғурларга қандай зулм қилаётганини ўрганади -  BBC News O'zbekЛондонда маҳкама Хитой мусулмон уйғурларга қандай зулм қилаётганини ўрганади - BBC News O'zbekСамарқанд: Учинчи ишим ҳам бўлишини хоҳлайман – Фарангиз ўзи аслида ким? - BBC News O'zbekСамарқанд: Учинчи ишим ҳам бўлишини хоҳлайман – Фарангиз ўзи аслида ким? - BBC News O'zbekЧўккан муҳожир кемаси: Уйини гаровга қўйиб қарз олганди - BBC News O'zbekЧўккан муҳожир кемаси: Уйини гаровга қўйиб қарз олганди - BBC News O'zbekЎзбекистон: Абдулла Қодирий суратини  кўча санъатида муҳрлаган рассом ким?  BBC News O'zbekЎзбекистон: Абдулла Қодирий суратини кўча санъатида муҳрлаган рассом ким? BBC News O'zbekХуршид Даврон: Бибихоним қиссасини нима учун ёздим? - Bilim, BBC News O'zbekХуршид Даврон: Бибихоним қиссасини нима учун ёздим? - Bilim, BBC News O'zbekТуркия: Вайрона тагидаларни энди фақат итлар қутқара олади - BBC News O'zbek Dunyo YangiliklarТуркия: Вайрона тагидаларни энди фақат итлар қутқара олади - BBC News O'zbek Dunyo YangiliklarХитой Шинжонда нималар қилмоқда? Бир мусулмон ҳикояси - Дунё, янгиликлар - BBC News O'zbekХитой Шинжонда нималар қилмоқда? Бир мусулмон ҳикояси - Дунё, янгиликлар - BBC News O'zbekЎзбекистон: 7 та хорижий университетга қишлоқда қандай грант ютиш мумкин? BBC News O'zbekЎзбекистон: 7 та хорижий университетга қишлоқда қандай грант ютиш мумкин? BBC News O'zbekТуркия таҳсилини олган ўзбек қизи: "...ўз уйимга қайтолмайман" -  BBC News O'zbek  YangiliklarТуркия таҳсилини олган ўзбек қизи: "...ўз уйимга қайтолмайман" - BBC News O'zbek YangiliklarЎзбекистон, Rost24: Таҳдид қилганлар шахси аниқ - Анора Содиқова билан суҳбат - BBC News O'zbekЎзбекистон, Rost24: Таҳдид қилганлар шахси аниқ - Анора Содиқова билан суҳбат - BBC News O'zbekИсроил - Ливан уруши янги босқичга чиқдими? - BBC News O'zbekИсроил - Ливан уруши янги босқичга чиқдими? - BBC News O'zbekКўмир, нефть ва газ - иқлим ўзгаришини тўхтатиш учун улардан воз кечоламизми? BBC News O'zbek IqlimКўмир, нефть ва газ - иқлим ўзгаришини тўхтатиш учун улардан воз кечоламизми? BBC News O'zbek Iqlim
Яндекс.Метрика