Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасида олим ва педагоглар учун қурилган уйларни кўздан кечирди

Бундан бир йил олдин, 2019 йил 24 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий университетида олий таълим ва илм-фан намояндалари билан учрашган эди. Олим ва педагогларнинг ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб, улар учун кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатмалар берганди.
Шунга мувофиқ, Тошкентдаги Талабалар шаҳарчаси ҳудудида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди. Деворлари энергия тежовчи материаллар билан қопланган. Хонадонларга алоҳида иситиш мосламалари ўрнатилган. Ҳовлиларида болалар ва спорт майдончалари, автотураргоҳлар ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари бугун мазкур уйларда яратилган шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.
- Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар – мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Видео Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасида олим ва педагоглар учун қурилган уйларни кўздан кечирди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
12 июня 2020 г. 21:47:07
00:08:47
Другие видео канала
NEST ONE OCHILISH MAROSIMINEST ONE OCHILISH MAROSIMIШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиЎЗБЕКИСТОН КИМНИ ТАНЛАДИ ,,РОССИЯ vs АКШЎЗБЕКИСТОН КИМНИ ТАНЛАДИ ,,РОССИЯ vs АКШАндижонда ИИВ ходимлари томонидан мудҳиш жиноятга сенатор ва омбудсман муносабатАндижонда ИИВ ходимлари томонидан мудҳиш жиноятга сенатор ва омбудсман муносабатАрк ва шаҳристон ҳудудида топилаётган қадимий археологик топилмалар | Moziyga sayohatАрк ва шаҳристон ҳудудида топилаётган қадимий археологик топилмалар | Moziyga sayohatШавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишдиШавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишдиНегатив 2: "Сени яна президент олдида кўрсам, ўлдириб юбораман!"Негатив 2: "Сени яна президент олдида кўрсам, ўлдириб юбораман!""JANOB PREZIDENT". SHAVKAT MIRZIYOYEV ILK MARTTA OILASI HAQIDA GAPIRIB BERDI"JANOB PREZIDENT". SHAVKAT MIRZIYOYEV ILK MARTTA OILASI HAQIDA GAPIRIB BERDIШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КУНЛИК ИШ ТАРТИБИ- Талабларга БиноанШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КУНЛИК ИШ ТАРТИБИ- Талабларга БиноанНегатив 91: Президент эътиборидаги имом хавф остида...Негатив 91: Президент эътиборидаги имом хавф остида...Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига амалий ташрифиЧирчиқ бозорида рейд: Жазирама иссиқда озиқ-овқат маҳсулотлари қандай сақланмоқда? | Reyd vaqtiЧирчиқ бозорида рейд: Жазирама иссиқда озиқ-овқат маҳсулотлари қандай сақланмоқда? | Reyd vaqtiЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга МурожаатномасиБердақ номидаги давлат музейи тарихи | Moziyga sayohatБердақ номидаги давлат музейи тарихи | Moziyga sayohatO'RTA OSIYODAGI ENG BOY ODAMLAR ,,KIMLAR-?O'RTA OSIYODAGI ENG BOY ODAMLAR ,,KIMLAR-?Зоғора балиқни овлаш маҳорати сирлари | Baliq oviЗоғора балиқни овлаш маҳорати сирлари | Baliq oviЭРТАДАН ЎЗБЕКЛАР УЧУН КАТТА ХУШ ХАБАР ЭНДИ БЕМАЛОЛ ЧИКИБ КИРАСИЗ I МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИГА ХУКМ ЎКИЛДИЭРТАДАН ЎЗБЕКЛАР УЧУН КАТТА ХУШ ХАБАР ЭНДИ БЕМАЛОЛ ЧИКИБ КИРАСИЗ I МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИГА ХУКМ ЎКИЛДИШавкат Мирзиёев ва депутат Расул Кушербаев диалогиШавкат Мирзиёев ва депутат Расул Кушербаев диалогиМирзиëевнинг лаққа балиқлари Сардобани ўпирдиМирзиëевнинг лаққа балиқлари Сардобани ўпирди
Яндекс.Метрика