Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев видеоселекторда раҳбарларни ишдан олди, ёшларга эътиборни кучайтиришни таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Бу – аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этади. Замон талабларини илғаш ва амалга ошириш, соҳа ва тармоқларни олға бошлашда бу жуда катта таянч, бебаҳо хазинадир.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлари форуми ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёш авлод манфаатларига қаратилган муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурган эди. 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили, деб эълон қилинди.

Бугунги йиғилишда ўша форум ва Мурожаатномада айтилган таклифларни амалга ошириш, ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизимни жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ишлар иккита муҳим йўналишда ташкил қилиниши зарурлигини кўрсатиб ўтди. Биринчиси – ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўлса, иккинчиси – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишдир.

Бугунги кунда 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз экани қайд этилди. Шу борадаги масалаларни тизимли ҳал этиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи жойларда ўғил-қизларнинг таклифларини “маҳаллабай” ўрганмоқда. Бу ўрганишлар ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, улар учун кредит ажратишда ҳалигача кўплаб камчиликлар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида ҳам кўплаб муаммолар бор. Аксарият маданият марказлари, истироҳат боғлари ва спорт комплексларининг моддий-техник базаси қониқарсиз, тўгараклар номига ишлаяпти.

Йиғилишда бу муаммоларни манзилли ҳал этиш учун ҳар бир туман ва шаҳар кесимидаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Унга мувофиқ, ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари – бандлик масалаларига;

солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари – ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;

ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари – ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;

туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари – уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.

Жорий йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди. Туман ва шаҳарларда анъанавий ёки масофавий ўқув курсларини кўпайтириш, ишсиз ёшларни ушбу тизим орқали касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиб, бандлигини таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

“Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунар коллежларини асбоб-ускуна билан таъминлаш, касб стандартларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчилар малакасини ошириш вазифалари белгиланди.

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига жойларда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Видео Шавкат Мирзиёев видеоселекторда раҳбарларни ишдан олди, ёшларга эътиборни кучайтиришни таъкидлади канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
27 января 2021 г. 21:36:36
00:21:00
Другие видео канала
Тақдимотга тайёр "Тез ёрдам" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdimТақдимотга тайёр "Тез ёрдам" сериали ва ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdimХорижий давлатдаги ватандошларнинг фарзандлари учун "Анор" лойиҳасиХорижий давлатдаги ватандошларнинг фарзандлари учун "Анор" лойиҳасиМактабгача таълимдан асосий мақсад нимада? | MinbarМактабгача таълимдан асосий мақсад нимада? | MinbarҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariXXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...XXI аср кутубхоналари қандай бўлиши керак? | Agar...Қадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryoҚадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryo"Таскин": Психолог Нилуфар Тожибоева билан жонли мулоқот(жонли эфир)| Taskin"Таскин": Психолог Нилуфар Тожибоева билан жонли мулоқот(жонли эфир)| TaskinБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlariБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlari"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusi"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusiҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariИмом Термизий мероси | Xalq mulkiИмом Термизий мероси | Xalq mulkiИқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Иқтидорли ёшларни эрта аниқлаш тизими қандай ишламоқда? | Agar...Ўрхун-Энасой ёдгорлиги тарихи | JavohirЎрхун-Энасой ёдгорлиги тарихи | JavohirПарламент сайловларида аралаш тизимда овоз беришнинг афзалликлари | MinbarПарламент сайловларида аралаш тизимда овоз беришнинг афзалликлари | MinbarКелажагимдан қўрқаман...оилада эрка қизман... | TaskinКелажагимдан қўрқаман...оилада эрка қизман... | TaskinТВ Такси телевикторинаси. 76-кўрсатув | Tv taksiТВ Такси телевикторинаси. 76-кўрсатув | Tv taksiЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigiЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigiБоламнинг соғлиги сабаб интернетдан воз кечдим! | Otalar so'zi-aqlning ko'ziБоламнинг соғлиги сабаб интернетдан воз кечдим! | Otalar so'zi-aqlning ko'ziЭркаклар ва аёллар бепуштилигининг ечими: ЭКО | Salomatlik formulasiЭркаклар ва аёллар бепуштилигининг ечими: ЭКО | Salomatlik formulasiИжтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизими | Mening huquqimИжтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизими | Mening huquqimҚатағон қилинган СССР прокурори Бадриддин Шариповнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қилинган СССР прокурори Бадриддин Шариповнинг қисмати | Millat fidoyilari
Яндекс.Метрика