Загрузка страницы

Буюк аллома Абул Барокат Ан-Насафий. 2-қисм | Buyuk siymolar

"Буюк сиймолар" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
У кишининг тўлиқ исмлари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Абул Барокат Ҳофизиддин ан Насафийдир. У киши замонасининг етук олимларидан бўлиб, фиқҳ, усулул фиқҳ, тафсир, ҳадис ва калом илмининг билимдони бўлган. Аслида у киши Самарқанднинг қишлоқларидан бири бўлган Изижда туғилиб ҳижрий 710 йилда вафот этган. Ан Насафий деб аталиши эса Самарқанд ва Жайҳун орасида жойлашган Мовароуннаҳрнинг шаҳарларидан бири бўлган Насаф шаҳрига нисбат бериб айтилган. Имом Насафий илм талабида Бағдод ва бошқа шаҳарларга риҳлат қилган ва сўнгра ўз ватанига қайтган. Фиқҳ ва усулул фиқҳда имом эди. Ҳадис ва унинг маъноларининг билимдони бўлиб, ўта тақволи ва зоҳид зотлардан эди.
Имом Насафийнинг бир қанча таснифотлари бўлиб улардан энг машҳурлари ва муҳимлари қуйидагилар:
1. “Канзуд дақоиқ”. Бу китоб ҳанафий фиқҳида энг эътиборли матнлардан ҳисобланади.
2. “Ал Вофий”
3. “Ал Кофий Шарҳул Вофий”
4. “Ал Мусоффа”
5. “Умдатул Ақоид” (тавҳидда)
6. “Ал Манор” (усулул фиқҳда)
7. “Кашфул Асрор фий Шарҳил Манор”
8. “Ал Мустасфо” Шарҳул Фиқҳин Наафиъ
9. “Ал Эътимад” Шарҳул Умда
10. “Мадорикут Танзил ва Ҳақоиқут Таъвил”
НАСАФИЙ ТАФСИРИ ТАЪРИФИ ВА МУАЛЛИФИНИНГ УНДАГИ УСЛУБИ
Бу тафсирни Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳ “Тафсирул Байзовий” ва Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсирлаидан мухтасар қилиб олган. Лекин уки Кашшофдаги мўътазила эътиқодидаги фикрларни ташлаб, Аҳли сунна вал Жамоа мазҳабига кўра таълиф қилган. Бу тафсир узун тафсирлар билан қисқа тафсирлар орасидаги ўртача тафсирдир. Бу тафсирда Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳ қироат ва таркиб қоидалари ўртасидаги важҳларни жамлаган. Бунга Кашшофда келган балоғат қоидалари ва яширин нозик маъноларни кашф этишдан иборат бўлган бир қанча нарсаларни ҳам киритган. Шу билан бирга Замахшарий ўз тафсирида келтирган савол ва жавобларни ҳам келтирган. Лекин имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг бу тафсрида оятларни асос қилиб олган. Шунинг учун “Кашшоф”нинг соҳиби каби сураларнинг фазилати ҳақида мавзуъ ҳадисларни келтирганидек у киши мавзуъ ҳадисларни келтирмаган. Имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳ грамматик қоидаларга чуқур кирмай, балки енгил тўхталиб ўтган. Мутавотир етти қироатни лозим тутиб, ҳар бир қироатни ўз қорисига нисбатини берган. Ҳукм оятларнинг тафсирида фиқҳий мазҳабларга қисқача тўхталиб ўтган. Ҳар бир мазҳаб келтирган фикрларни қисқача баён қилиб, асосан кўпинча ўзининг ҳанафий мазҳабини қўллаб қувватлаган. Мазҳабига мухолиф келганларга раддиялар берган. Бу тафсирда Исроилиёт ривоятларининг зикри камдан-кам учрайди. Шунда ҳам уни келтириб, сўнгра уни рад қилади.
Дарҳақиқат, имом Насафий раҳматуллоҳи алайҳ ўз тафсирининг аввалида қисқа бир иборани келтириб, унда ўзининг бу тафсирини ёзишдаги йўналиши ва услубини баён қилиб, жумладан шундай дейди: Тафсир илмида қироат ва таркиб важҳларини жамлаган, “Бадиъ ва ишорат” илмининг нозик жиҳатларини ўз ичига олган, Аҳли суннат вал жамоатнинг сўзлари билан безалган, бидъат ва залолат аҳлининг ботил фикрларидан холи бўлган, малол келадиган даражада жуда узун бўлмаган ва халал берадиган даражада жуда қисқа бўлмаган, ўртача бир китобни ёздим.

Видео Буюк аллома Абул Барокат Ан-Насафий. 2-қисм | Buyuk siymolar канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 ноября 2021 г. 9:00:07
00:30:56
Другие видео канала
Буюк аллома Абул Барокат Ан-Насафий. 1-қисм | Buyuk siymolarБуюк аллома Абул Барокат Ан-Насафий. 1-қисм | Buyuk siymolarЗаҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган бебаҳо мерос | Buyuk yurt allomalariЗаҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган бебаҳо мерос | Buyuk yurt allomalariOnasini g‘olib qilgan BilolOnasini g‘olib qilgan BilolБУ СИРНИ КЎПЧИЛИК  БИЛМАЙДИ! ҲОЗИРНИНГ ЎЗИДА БИЛИБ ОЛИНГ! ҲАЁТИНГИЗ ЎЗГАРАДИ!БУ СИРНИ КЎПЧИЛИК БИЛМАЙДИ! ҲОЗИРНИНГ ЎЗИДА БИЛИБ ОЛИНГ! ҲАЁТИНГИЗ ЎЗГАРАДИ!Шоира, адиба, таржимон Шарифа Салимова дўстлари даврасида | Do'stlar davrasidaШоира, адиба, таржимон Шарифа Салимова дўстлари даврасида | Do'stlar davrasidaШавкат Мирзиёев принял участие в восьмом саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государствШавкат Мирзиёев принял участие в восьмом саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государствМАСЖИДДАН БЎШАШ САБАБИ(АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАСЖИД ХАҚҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН ЭМАС!)МАСЖИДДАН БЎШАШ САБАБИ(АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАСЖИД ХАҚҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛГАН ЭМАС!)Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжидига ташриф буюрдиОлти ёшли Ибодатхондан гўзал тиловатОлти ёшли Ибодатхондан гўзал тиловатКим шу икки Намозни вақтида ўқиса Жаннатга киради ин ша АллоҳКим шу икки Намозни вақтида ўқиса Жаннатга киради ин ша АллоҳДУО ҚИЛИШНИ БИЛМАЙСИЗМИ? УНДА ШУ АЗОН АЙТИЛГАНДАН КЕЙИН ДУО ҚИЛИНГ.ДУОНИ ЭНГ ҚАЙМОҒИ БИЛАСИЗМИ ҚАЧОНДУО ҚИЛИШНИ БИЛМАЙСИЗМИ? УНДА ШУ АЗОН АЙТИЛГАНДАН КЕЙИН ДУО ҚИЛИНГ.ДУОНИ ЭНГ ҚАЙМОҒИ БИЛАСИЗМИ ҚАЧОНHalol qandayligini bilib olingHalol qandayligini bilib oling"Чиққан қиз чиғириқдан ташқарида...ми?" | Gap chiqdi"Чиққан қиз чиғириқдан ташқарида...ми?" | Gap chiqdiДУОИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН УШБУ ИСТИҒФОРНИ АЙТИНГ!ДУОИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛИШИ УЧУН УШБУ ИСТИҒФОРНИ АЙТИНГ!Мукофоти Жаннат бўлган амал! (с) Абдуллоҳ домлаМукофоти Жаннат бўлган амал! (с) Абдуллоҳ домлаРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (барчага зарур) НАСИХАТЛАРИ!Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг (барчага зарур) НАСИХАТЛАРИ!Устоз Умархон домла Ҳафизаҳуллоҳни йиғлатган бола учун махсус совға.Устоз Умархон домла Ҳафизаҳуллоҳни йиғлатган бола учун махсус совға.ТАХОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ 6 ФАЗИЛАТИ !😴ТАХОРАТ ОЛИБ ЁТИШНИНГ 6 ФАЗИЛАТИ !😴ЖУДА ҚИЗЗИҚАРЛИК! ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИНИНГ ОТАЛАРИ БИЛАН БУЛГАН ВОҚЕАЖУДА ҚИЗЗИҚАРЛИК! ШАЙХ ХАЗРАТЛАРИНИНГ ОТАЛАРИ БИЛАН БУЛГАН ВОҚЕА
Яндекс.Метрика