Загрузка страницы

УЙИНГДА ТЎРТ ДОНА КИТОБИНГ БОРМИ? Абдунаби Ҳамро шеъри

Абдунаби ҲАМРО

УЙИНГДА ТЎРТ ДОНА КИТОБИНГ БОРМИ?

Кўрдим, мол-давлатинг ҳаддан зиёда,
Биродар, буюрсин, қандингни ургин.
Шодмон яшаяпсан бугун дунёда,
Бироқ эртангни ҳам бир ўйлаб кўргин.
Айтгин, бир мисқолча савобинг борми,
Уйингда тўрт дона китобинг борми?

Баъзан руҳингни забт этар мавҳум ҳис,
Дунёга сиғмайсан, тўлғониб нолон.
Ҳамма нарсанг бордир, ҳаётинг тўкис,
Аммо кўзларингга тордай бу жаҳон.
Қалбингни ёритар офтобинг борми,
Уйингда тўрт дона китобинг борми?

Уч-тўрт закийларнинг даврасида гоҳ
Қимтиниб турасан, очолмайин лаб,
Шунча молу дунё берди-ку Аллоҳ,
Бўлмабсан бир лаҳза маърифатталаб.
Тенгма-тенг сўзларга шитобинг борми,
Уйингда тўрт дона китобинг борми?

Шоҳона иморат, маркабларинг бор,
Юрсанг, от ҳуркади савлатларингдан.
Сўнгги сўров чоғи – барчаси бекор,
Фойда топмагайсан давлатларингдан.
Илм деб аталган моҳтобинг борми,
Уйингда тўрт дона китобинг борми?

Фарзандларинг бордир шириндан шакар,
Улар гўё ўсар бекам, бенуқсон.
Умрида бир эртак эшитмас улар,
Ҳар бирин қўлида – битта телефон.
“Ўқинглар!” деган бир хитобинг борми,
Уйингда тўрт дона китобинг борми?

Бойми ё ғарибми – ҳамма ўтади,
Ўтарсан дунёдан ғофил, бехабар.
Бир куни барчага навбат етади,
Ҳақнинг қаршисида барча баробар.
Сарҳисоб онида жавобинг бўлсин,
Ақалли тўрт дона китобинг

Видео УЙИНГДА ТЎРТ ДОНА КИТОБИНГ БОРМИ? Абдунаби Ҳамро шеъри канала FARRUHBEY
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 декабря 2023 г. 22:28:19
00:02:27
Яндекс.Метрика