Загрузка страницы

Ўзбекистон Олий судида янграган Андижон ҳақиқати

Андижон қирғинига 13 йил тўлди.
2005 йил 13 май куни Андижон шаҳри ва Ўзбек-Қирғиз чегарасидаги ҳодисаларга гувоҳ бўлган инсонларга таянган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, Андижоннинг марказий Бобур майдонида ҳукумат кучлари аксари қуролсиз бўлган тинч намойишчиларни ўққа тутгани оқибатида аёллар ва болалар дохил, юзлаб бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлган.
Каримов ҳукумати "Акромийлар" диний оқимига мансуб гуруҳ Андижонда ҳокимиятни қуролли қўзғолон йўли билан босиб олишга уринган ва асосан террорчилардан иборат 187 киши ҳалок бўлган, деб келди.
БМТ, АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи ўзбек ҳукуматини намойишчиларга қарши "ҳаддан ташқари куч ишлатиш"да айблаган ва ҳодисалар юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирган.
Каримов ҳукумати Андижон қирғини юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш чақириқларини рад этди.
Андижондаги намойишчилар ноҳақ қамалган яқинларининг озод этилиши, аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий адолат ўрнатиш каби талабларни илгари суришганди.
Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказишга уринган журналистлар ва инсон ҳақлари фаоллари қамоққа ташланган ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганлар.
Ўзбекистон ҳукумати қонли воқеаларнинг матбуотда ёритилишига тақиқ қўйган эди.
2005 йил 20 сентябрида Ўзбекистон Олий судида Андижон ҳодисаларининг ташкилотчилари деб тақдим қилинган 15 киши маҳкама бошланди.
Бу судни Human Rights Watch ташкилоти спектакль деб таърифлади.
Маҳкамада кўрсатма берган айбланувчилар ҳам, гувоҳлар ҳам барча жиноятларда ҳукуматга қарши қурол кўтариб чиққан террорчиларни айбладилар.
Фақат 1972 йили туғилган ва 13 май куни тўрт фарзанди билан Андижон марказида бўлиб қолган уй бекаси Маҳбуба Зокированинг Олий суддаги кўрсатмаси барча гувоҳликлардан буткул фарқ қилди.
Маҳбуба Зокированинг кўрсатмаси Ўзбек расмийларини шокка солди, уни “террорчиларнинг шериги” деб таърифлаб расмий матбуотда ёмонотлиқ қилдилар.
Би-би-си архивидаги Маҳбуба Зокированинг 2005 йил 14 октябрь куни Олий Судда берган кўрсатмаси аудиосини тўлиқ тингланг.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Видео Ўзбекистон Олий судида янграган Андижон ҳақиқати канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 мая 2018 г. 12:40:07
00:38:51
Другие видео канала
Қаюм Ортиқов - қамоқ, қийноқ ва бугунги ҳаëтҚаюм Ортиқов - қамоқ, қийноқ ва бугунги ҳаëтАндижон 13 май - қўзғолончиларнинг ИИВ билан амалга ошмаган келишувиАндижон 13 май - қўзғолончиларнинг ИИВ билан амалга ошмаган келишувиТошкентдаги 16 февраль воқеаси ҳақиқатлариТошкентдаги 16 февраль воқеаси ҳақиқатлариТоҳир Йўлдошнинг собиқ ошпази маҳкумнинг "ТАЗАРРУ"сиТоҳир Йўлдошнинг собиқ ошпази маҳкумнинг "ТАЗАРРУ"сиМирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмМирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмАндижон воқеаларида айбланиб қамалган Таваккалнинг ўлиги чиқдиАндижон воқеаларида айбланиб қамалган Таваккалнинг ўлиги чиқдиОзодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”Озодлик фильми: “Ҳақиқат ва оқибат”Каримовга қизил карта кўрсатган сессияКаримовга қизил карта кўрсатган сессияSotqin (o'zbek film) | Соткин (узбекфильм) 2015 #UydaQolingSotqin (o'zbek film) | Соткин (узбекфильм) 2015 #UydaQolingДокументальный фильм о жизни Ислама КаримоваДокументальный фильм о жизни Ислама КаримоваАндижон воқеаларига 14 йил тўлди: Ким, нима, қачон, қаерда?Андижон воқеаларига 14 йил тўлди: Ким, нима, қачон, қаерда?ЖАНГДА БУЛГАН ПОЛКОВНИК ОХИРИ ЯШИРИЛГАН СИРНИ ОЧДИ I ЯНА АНДИЖОН ХОКИМИ МАЖБУРИЙ МЕХНАТГА ЖАЛБ КИЛДИЖАНГДА БУЛГАН ПОЛКОВНИК ОХИРИ ЯШИРИЛГАН СИРНИ ОЧДИ I ЯНА АНДИЖОН ХОКИМИ МАЖБУРИЙ МЕХНАТГА ЖАЛБ КИЛДИМХХ Тошкент портлашларини олдиндан билганми? - BBCUZBEK.COMМХХ Тошкент портлашларини олдиндан билганми? - BBCUZBEK.COMБи-би-си фильми: 'Андижон қирғини: ҳақиқатнинг акси'. 3- қисмБи-би-си фильми: 'Андижон қирғини: ҳақиқатнинг акси'. 3- қисмХизбу таҳрир ва Андижон воқеаларида қатнашганлар кечирим сўрамоқдаХизбу таҳрир ва Андижон воқеаларида қатнашганлар кечирим сўрамоқдаAndijon voqealari qanday bo‘lgan?Andijon voqealari qanday bo‘lgan?OTA ONANI O'YNATISH ISNOT EDI, QAYSI SAN'ATKORNI URGAN SHERALI JO'RAYEV VA SANJAY | AZIM MULLAHONOVOTA ONANI O'YNATISH ISNOT EDI, QAYSI SAN'ATKORNI URGAN SHERALI JO'RAYEV VA SANJAY | AZIM MULLAHONOVSho'rdanak - Krutoy chollar | Шурданак - Крутой чоллар (hajviy ko'rsatuv)Sho'rdanak - Krutoy chollar | Шурданак - Крутой чоллар (hajviy ko'rsatuv)Андижон исëнини бошқарган Акром Йўлдошевнинг 5 йил аввал қамоқда ўлгани иддао қилинмоқдаАндижон исëнини бошқарган Акром Йўлдошевнинг 5 йил аввал қамоқда ўлгани иддао қилинмоқда“Андижон фожиаси кунлари 15 ёшда эдим. Майдонга томошага чиққан кўп одам бекордан-бекор ўлиб кетди”“Андижон фожиаси кунлари 15 ёшда эдим. Майдонга томошага чиққан кўп одам бекордан-бекор ўлиб кетди”
Яндекс.Метрика