Загрузка страницы

АВТОКРАТИЯ КЕТСИН, ТРОЛЛАР ҲУЖУМИ. ДУНЁ СИЁСАТИ

"АВТОКРАТИЯ КЕТСИН, ҲУҚУҚ ДАВЛАТИ КЕЛСИН" сафарбарлигига қўшилишни истаганлар нима қилиши керак?

1. АВТОКРАТИЯДАН ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТГА ЎТИШ ДАСТУРИни яхши ўрганинг ва ўзлаштириб олинг. Бу дастур ушбу Телеграм каналимда ва Ютуб каналимдаги (https://www.youtube.com/user/NN957) бутун видеоларнинг тагига илова қилиб ёзилган

2. Ижтимоий тармоқларда блогер бўлинг. Яъни, www.facebook.com ва https://telegram.org/ ёки бошқа тармоқларида ўз саҳифангизни очинг. Бу саҳифларда Ўзбекистонда бўлаётган яхши ва ёмон воқеаларга муносабат билдириб боринг.

3. Ўз атрофиингизда яқинларингиз ва дўстларингиздан 10 ёки 20 кишилик бир гуруҳ ташкил қилишга урининг. Бу жуда муҳим чунки агар блогерлик учун ҳукумат (ҳокимлик ва милиция
ва ҳк) томонидан босимга учрасангиз аввало улар сизни ҳимоя қилиши керак. Яъни, сизга қилинган босимни ёки сизни милиця олиб кетса улар дарров ижтимоий тармоқларда ёйиши, Озодлик, ББС Ўзбек каби радиоларга етказишади. Бу билан сизга қилинган босим фош бўлади ва жамоатчилик сизни ҳимоя қилади. (Албатта аввало Аллоҳ қўрисин ва қўлласин. Омин)

4. Ижтимоий тармоқларда ҳам "АВТОКРАТИЯ КЕТСИН, ҲУҚУҚ ДАВЛАТИ КЕЛСИН" сафарбарлигига қўлишилган бошқа дўстлар билан доимий алоқада бўлиб, бўлаётган воқелар ва қилинаётган ҳаракатлар ҳақида улар билан маслаҳатлашиб туринг.

5. М аҳаллангизда ўзингиз ва 10 ёки 20 ва унданда кўп гуруҳингиз билан ЯХШИЛИК ишларини йўлга қўйишга урининг. Бу маҳаллада тозалик, ҳашар ишларида қатнашиш, ижтимоий заиф, яъни камбағал оилалар, етимлар, касаллар ва кексаларга турли моддий ва маънавий ёрдам бериш шаклида бўлиши мумкин. Маҳалла кимдир ҳукумат томонидан ноҳақликка учраса, масалан ери, уйи тортиб олинса, ноҳақ қамалса дарров буни ижтимоий тармоқларда тарқатинг ва ноҳақ босимга учраган ёки қамалганларни қутқариш учун фаол кураш олиб боринг. Шу шаклда ўзингизни ва гуруҳингизни ЯХШИЛИК ВА АДОЛАТ тарафдори сифатида танитасиз.

6. Маҳалла газ, электр, интернет ва шунга ўхшаш зарурий нарсалар узилиб қоладиган бўлса, ўз гуруҳингиз билан маҳалла идорасига бориб, норозилигингизни билдиринг. Ва буни дарров ижтимоий тармоқларда тарқатинг. Агар бу муаммоларни маҳаллар бошқаруви ҳал қила олмаса, бошқа маҳаллардаги блогерлар ва фаоллар билан бирлашиб, туман идораси ёнида норозилик йиғини ўтказинг ва буни ҳам дарров интернет тармоқларида тарқатинг.

7. Ўзбекистонда сиёсий мухолиф партиялар мутлақо бўлиши керак. Чунки мухолифат бўлмаса, ҳукумат АВТОКРАТИЯ режими, яъни яккаҳокимлик ва зўровонлик сиёсатидан воз кечмайди. Шунинг ўзингиз ва гуруҳингиз Ўзбекистонда мухолиф партия тузилишига ўз ҳиссангизни қўшингизлар ва ҳукуматдан бундай мухолиф партияларни рўхтага олишни талаб қилингизлар.

УНУТМАНГ! ЎЗБЕКИСТОНДАГИ АДОЛАТСИЗЛИК, КАМБАҒАЛЛИК, ХАЛҚНИНГ ХЎРЛАНИШИ, ЧЕТ ЭЛЛАРДА МИЛЛИОНЛАБ ВАТАНДОШЛАРИМИЗНИНГ МАРДИКОР, АЁЛЛАРИМИЗНИНГ ЧЎРИ БЎЛИШИНИНГ, ХУЛЛАС ЖАМИЯТДАГИ БУТУН МУАММОЛАРНИНГ САБАБИ ЯККАШАХС, ЯЪНИ ПРЕЗИДЕНТ БОШҚАРУВИГА АСОСЛАНГАН АВТОКРАТИК РЕЖИМДИР. БУ РЕЖИМНИ ХАЛҚНИНГ УМУМИЙ КУРАШИ ВА САФАРБАРЛИГИ БИЛАН КЕТКАЗИШИМИЗ МУМКИН. БУ КУРАШ ТОЖИКСТОНДАГИ КАБИ ФУҚАРОЛАР УРУШИ ЁКИ ҚИРҒИЗСТОНДАГИ КАБИ ТУРЛИ ГУРУҲЛАРНИНГ ФАҚАТ БОЙЛИК ВА ҲОКИМИЯТ ТАЛАШИШИ УЧУН ЭМАС, ЎЗБЕККИСТОНДА ТИНЧ, СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ КУРАШ ОРҚАЛИ ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТ ҚУРИШ УЧУН БЎЛИШИ КЕРАК.

Намоз НОРМЎМИН
09.10.2020

Видео АВТОКРАТИЯ КЕТСИН, ТРОЛЛАР ҲУЖУМИ. ДУНЁ СИЁСАТИ канала Намоз Нормўмин
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
14 октября 2020 г. 22:26:40
00:50:54
Яндекс.Метрика