Загрузка страницы

Абдували кори жохиллар хакида

Ёлғончиларга қиёмат кунидаги азоб....
__________________

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Қуръони Каримда ёлғончиларга қиёмат куни аламли азоблар бўлиши уқдирилади.

Аллоҳ таоло Наҳл сурасида марҳамат қилади:

«Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб, «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар зафар топмаслар. Озгина матоҳдир ва уларга аламли азоб бор», дейилади (116-117-оятлар).

Инсон бандадир. У неъматни Розиқ Аллоҳдан олади. Шунинг учун инсоннинг ҳалол ёки ҳаром ҳақида ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқдир. Кимки ўзи ҳақсиз бўлган нарсага аралашиб:

«Бу ҳалол, бу ҳаром», деса, Аллоҳ таолога нисбатан ёлғон тўқиган бўлади. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганларга эса

«Озгина матоҳдир ва уларга аламли азоб бор».

Яъни Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиганларга бу дунёда «озгина матоҳ» бор. Эҳтимол, ўша тўқиган ёлғонлари сабабли ушбу беш кунлик дунёнинг арзимаган фойдасига етишарлар, аммо у дунёда улар учун «аламли азоб бор»лиги муқаррардир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, ҳадисларида ҳам ёлғон қаттиқ қораланган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мунофиқнинг белгиси учта: агар сўзласа, ёлғон сўзлайди, ваъда қилса, бажармайди ва унга омонат топширилса, хиёнат қилади», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Демак, ёлғончилик мунофиқликнинг биринчи ва етакчи сифатидир. Ёлғон гапирган одам мунофиқликнинг учдан бирини қилган бўлади. Албатта, ёлғончи ваъдасида турмайди, аҳдига вафо ҳам қилмайди. Оқибатда бундай одам тўлиқ мунофиқ бўлади. Мунофиқлик эса кофирликдан ҳам ёмонроқдир. Мунофиқлар – Қуръони каримнинг таъбири билан айтганда, жаҳаннамнинг энг тўридан жой оладилар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам келиб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Жаннат амали нимадир?» деб сўради. У зот:

«Ростгўйликдир. Агар банда рост гапирса, яхшилик қилади, яхшилик қилса, мўмин бўлади, мўмин бўлса, жаннатга киради», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Дўзах амали нимадир?» деб сўради. У зот:

«Ёлғончиликдир. Агар банда ёлғон гапирса, фожирлик қилади, фожирлик қилса, кофир бўлади, кофир бўлса, дўзахга киради», дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ёлғондан қутулишимиз зарур экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор, шоҳу гадо баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касридан Ўзи асрасин! Омин!

Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Мўмин қўрқоқ бўладими?» дейилди.

«Ҳа», дедилар.

«Мўмин бахил бўладими?» дейилди.

«Ҳа», дедилар.

«Мўмин ёлғончи бўладими?» дейилди.

«Йўқ», дедилар».

Молик ривоят қилган.

Ушбу ҳадиси шарифдан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам гарчи бошқа ҳадисларда қўрқоқлик ва бахилликни салбий сифатлар ўлароқ танқид қилган, улардан четланишга амр қилган бўлсалар ҳам, бу ерда ёлғонга нисбатан бу икки салбий сифат арзимас бир ҳол эканини билдирмоқдалар. Шу билан бирга, ёлғон нақадар катта гуноҳ эканлигини, ёлғончи одам мўмин бўлолмаслигини таъкидламоқдалар.

Қўрқоқлик ва бахиллик хусусида сўз юритилганда, айтиш лозимки, кимда бу иллатлар мавжуд бўлса, энг аввало ўша одамнинг ўзи зарар кўради. Одатда, Ислом дини ўз эгасидан бошқага зарари кам етадиган ана шу қўрқоқлик ва бахиллик каби гуноҳларга нисбатан, жамиятга, халқ оммасига кўпроқ зарари етадиган гуноҳларга катта эътибор беради.

Исломда банданинг ҳаққига зарар етказадиган гуноҳлар қаттиқ қораланади. Ёлғиз Яратганнинг ҳаққи бўлса, ўша маълум бир гуноҳни Аллоҳнинг Ўзи кечириб юбориши мумкин. Бироқ бандаларга, жамиятга зарар етказилса, ўша зарар кўрган банда ва жамият кечирмагунча Аллоҳ ҳам кечирмайди. Ёлғон эса кўпчиликка зарар етказадиган мана шундай гуноҳлар қаторига киради.

Демак, бир кишининг ёлғончилиги туфайли неча миллионлаб бегуноҳ кишилар жафо чекар экан.

Демак, ёлғончининг шахсига, жамиятда эгаллаб турган ўрнига қараб, жамиятга келтирадиган зарарининг даражаси, миқдори, кўлами ҳам ўзгариб борар экан.

Ёлғон ҳақида улуғларимиз айтган гаплардан намуналар:

Қайс ибн Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг «Ёлғондан ҳазир бўлинглар! Албатта, ёлғон иймондан четлатувчидир», деганини эшитдим».

Байҳақий ривоят қилган.

Ушбу гапдан ёлғоннинг қанчалик даҳшатли гуноҳ эканини билиб олиш қийин эмас. Мўмин киши учун иймондан ажраб қолишдан кўра даҳшатли мусибат йўқдир. Ёлғон эса айнан бандани иймондан четлатувчи даҳшатли гуноҳ экан.

Иймон нима, иймонсизлик нима – фарқига борадиган киши учун иймонсизлик нақадар катта бадбахтлик эканлиги маълум.

Умар ибн Хаттоб:

– Мени рост пастлатгани – аслида у пастлатиши нодир – ёлғон кўтарганидан – аслида унинг кўтариши нодир – яхшироқдир», – деган.

Арваа исмли аёл Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл билан ҳовли талашиб хусумат қилди. Шунда у: «Бу аёлни

Видео Абдували кори жохиллар хакида канала Nurli olam
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
17 апреля 2019 г. 18:59:15
00:09:15
Другие видео канала
Baxtli odam kim? || Ustoz Abduvali qoriBaxtli odam kim? || Ustoz Abduvali qoriPoymol bo'lgan vasiyat || Ustoz Abduvali qoriPoymol bo'lgan vasiyat || Ustoz Abduvali qori52. Savollarga Javoblar | Abduvali Qori52. Savollarga Javoblar | Abduvali QoriУстоз, мунофиқ сифатли инсонларни башарасини очиб берган маърузаси | Шайх Абдуллоҳ қори раҳимаҳуллоҳУстоз, мунофиқ сифатли инсонларни башарасини очиб берган маърузаси | Шайх Абдуллоҳ қори раҳимаҳуллоҳАбдували кори у'зидан кетиб ношкурилик килганларга.Абдували кори у'зидан кетиб ношкурилик килганларга.Хамза радиаллаху анху. .Абдуллох домлаХамза радиаллаху анху. .Абдуллох домлаҲалқлар устида пешво бўлиб турган киши | Шайх Абдували қори раҳимаҳуллоҳ | Halqlar ustidagi peshvoҲалқлар устида пешво бўлиб турган киши | Шайх Абдували қори раҳимаҳуллоҳ | Halqlar ustidagi peshvoMahalla dini || Ustoz Abduvali qoriMahalla dini || Ustoz Abduvali qoriАбдували Кори: намоз хаккидаАбдували Кори: намоз хаккидаШайх содик самаркандий. Ҳидоят сабаблари.Шайх содик самаркандий. Ҳидоят сабаблари.Шайх абдували кори. Айёр яхудийларга ишонманг. Гарчи исломни мақташсахам.Шайх абдували кори. Айёр яхудийларга ишонманг. Гарчи исломни мақташсахам.Абдували кори Яхудий сифат  Имомлар учун. Охиригача Эштиб куринг.Абдували кори Яхудий сифат Имомлар учун. Охиригача Эштиб куринг.ТАВСР КУРОН,,,,,Инсон,,,1 КИСМ,,,, АБДУВАЛИ КОРИ,,,ТАВСР КУРОН,,,,,Инсон,,,1 КИСМ,,,, АБДУВАЛИ КОРИ,,,Абдували кори яхудийлар хакидаАбдували кори яхудийлар хакидаШайх содик самаркандий. Аҳмок кимШайх содик самаркандий. Аҳмок кимАллоҳ хузурида қайси сафдасиз яъни қиёмат кунида қайси сафдасиз? | Шайх Абдували қори раҳимаҳуллоҳАллоҳ хузурида қайси сафдасиз яъни қиёмат кунида қайси сафдасиз? | Шайх Абдували қори раҳимаҳуллоҳШайх содик самаркандий. Ким нима устида вафот этса уша устида тириладиШайх содик самаркандий. Ким нима устида вафот этса уша устида тириладиMusibatda inson fitrati ochiladi || Ustoz Abduvali qoriMusibatda inson fitrati ochiladi || Ustoz Abduvali qoriАбдували кори - хар бир хабарини нихояси бор. ТухматнихамАбдували кори - хар бир хабарини нихояси бор. ТухматнихамХозирда ислом шариатини барпо қилиб бўлмайдими | Шайх Абдували қори раҳимаҳуллоҳ | Biz Alohga muhtojХозирда ислом шариатини барпо қилиб бўлмайдими | Шайх Абдували қори раҳимаҳуллоҳ | Biz Alohga muhtoj
Яндекс.Метрика