Загрузка страницы

Қрим-татарлари нега ўз ватанини тарк этмоқда?

Бундан ўн йиллар аввалги воқеалар тарихи, бугунга келиб, биз аввал билмаган бошқа томондан бўй кўрсатмоқда.
Ва бу ерда гап сиёсий ва мафкуравий мақсадларда тарихни қайта ёзиш ҳақида эмас.
Гап – тарихнинг бурилиш нуқталарида ҳаёти ўзгарган инсонларнинг тақдири ҳақида.
Улуғ Ватан урушида омон қолганларнинг кўпчилиги ўз ҳаётлари ҳақидаги ҳикоялари орқали ўша кунлардаги воқеаларни бутунлай бошқа ракурсда очиб берадилар.
Шундай воқеалар орасида – 1944 йил 18-майда қрим-татар халқининг Қримдан депортация қилиниши ҳам ўрин олган.
Собиқ СССРнинг НКВД маълумотларига кўра, деярли 200 минг қрим-татарлар Қримдан мажбуран қувиб чиқарилган ва Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва РСФСРнинг айрим вилоятларига жўнатилган.
1960 йилларда қрим-татарлари миллий ҳаракати томонидан ўтказилган ўз-ўзини рўйхатга олиш натижаларига кўра эса, 450 минг нафар қрим-татарлар депортация қилинган.
2014 йилда Украина таркибига кирган Қрим Россия томонидан аннексия қилинган ва Қримда яшаган ва Украина фуқаролигига эга бўлган барча қрим-татарлари Россия фуқаросига айланган эди.
2022 йил сентябрь ойида Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, қрим-татар эркаклари олдида икки йўл қолди: Россия армиясига қўшилиш ва собиқ ватандошларига қарши жанг қилиш ва эҳтимол - ўлиш ёки сафарбарликдан қочиш учун Қримни тарк этиш.
Бу танлов қрим-татарларининг Қримдан Қозоғистон ва Ўзбекистонга оммавий кўчиб кетишига олиб келди.
Қрим-татарларининг ўз тарихий ватанларидан оммавий чиқиб кетиши моҳиятан 1944 йилги депортацияни эслатади.
Биз, 1944 йили Қозоғистон ва Ўзбекистонга депортация қилиниши натижасида, ўз ватани – Қримни ташлаб кетишга мажбур бўлган қрим-татарлари ва уларнинг авлодлари ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилдик. Уларнинг ўтмишини кўзда тутган ҳолда, ҳозирги ҳаётларидан сўз очдик – ҳеч кимни айбламасдан, айтилган ҳеч бир сўз ва қилинган ҳеч бир ҳаракатга баҳо бермасдан.

Видео Қрим-татарлари нега ўз ватанини тарк этмоқда? канала FAKT UZZ
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 июля 2023 г. 11:37:58
00:03:00
Яндекс.Метрика