Загрузка страницы

Азиза Ниëзметова: Уятсиз қўшиқларни омма олдида айтмайлик!

"Чодирхаёл"нинг навбатдаги сонида ўзбекистонлик таниқли хонанда Азиза Ниёзметова билан суҳбатлашдик. Ниёзметова бундан 15 йиллар муқаддам “Бир муҳаббат тарихи” қўшиғи билан санъат шинавандаларига танилган эди. Аслида Азиза Ниëзметова ўз ижодини Хоразм халқ оғзаки ижоди намунаси бўлган халфа қўшиқларини айтишдан бошлаган.

Халфа қўшиқларига оид мотивлар Азиза Ниëзметованинг кейинги қўшиқлари тамалидан ўрин олгани эътироф қилинади.

Умуман, ўзбек поп мусиқасида Хоразм шевасида қўшиқ айтишга мойиллик сезиларли бир ҳодиса.

Насиба Абдуллаеванинг "Бари гал"идан тортиб, "Божалар" гуруҳи қўшиқларигача бу мойиллик кўриниб туради.

Ўзбек поп қўшиқчилигининг катта момоси Тамарахоним айтган “Рўмолим” қўшиғи граммофон карнайларидан янграганига ҳам 70 йилдан ошди:

Рўмолим душди ëпа,

Oлип баринг, ҳай опа!

Рўмолим ичи шойи,

Ичинда бордир ойи,

Oлип баринг, ҳай дойи!

Бу қўшиқ аслида Хоразмда "Халфа" деб аталадиган аëл ашулачиларнинг репертуаридаги қўшиқ эди.

Видео Азиза Ниëзметова: Уятсиз қўшиқларни омма олдида айтмайлик! канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
8 июля 2015 г. 14:41:35
00:16:37
Яндекс.Метрика