Загрузка страницы

Коронавирусга чалинган журналист терговга тортилди

8 апрель куни Effekt.uz журналисти Элдор Тожибоев Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ мулозимлари томонидан ўзи яшайдиган хонадондан мажбуран олиб кетилди.

Бунга Термиз тумани прокуратураси сайт мухбирлари Элдор Тожибоев ва Акбар Нуримбетовга нисбатан Жиноят кодексининг 236 (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) ва 219-(ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари олиб бораётгани сабаб бўлди.

Бундан аввалроқ Effekt.uz нинг Youtube даги саҳифасида Термиз тумани судида мухбирлар ва судья ўртасидаги тортишув акс этган видео эълон қилинган эди.
Прокуратуранинг иддаосича, мазкур воқеа юзасидан терговга чақирилган мухбирлар чақирувларга “нописанд муносабатда бўлган” ва терговга келмаган.

Сурхондарё вилояти Денов тумани ИИБ мулозимини “Элтуз”га тақдим этган маълумотга кўра, ҳозир Элдор Тожибоев тергов жараёнларида иштирок этмоқда.

Журналистнинг адвокати “Элтуз” билан суҳбатда Элёр Тожибоевга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилаётгани, чунки у айни пайтда коронавирус инфекцияси юқтиргани сабабли вақтинча терговга тортилиши мумкин эмаслигини айтди.

Видео Коронавирусга чалинган журналист терговга тортилди канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
11 апреля 2021 г. 12:30:48
00:04:04
Яндекс.Метрика