Загрузка страницы

Собиқ ҳоким: Деҳқоннинг маҳсулотига ҳокимлар хўжайинлик қилмасин!

Республиканинг бугунги рахбарлари қонунни, деҳқонларнинг ҳуқуқини умуман менсимаяпти, 50 фоиз фермерларнинг ерлари тортиб олиб қўйилаяпти, дейди Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими, қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов.

“Олдинги гапларимга қўйилган постларда ҳатто Каримов даврида ерга муносабат яхши эди деб ёзишаяпти, балки нотўғридир, лекин мен қўшиламан. Бугунги аҳвол жуда ночор. Бир қисм ер қишлоқда яшайдиганларга текин берилсин. Текин!”, дейди ўз қишлоқ хўжалигида кўп йиллар меҳнат қилган Исмоил Оспанов ўзининг навбатдаги видеосида.

Оспанов ерга эгалик масаласида Ўзбекистонда ерга нисбатан нотўғри сиёсат олиб борилаётгани, президент умуман ислоҳотлар ўтказмаётгани ҳақида фикр юритади.

“Ерни катта амалдорлар ихтиёрига бериб хусусийлаштирилиши бу катта жиноят. Ҳокимлар қарор чиқариши мумкин, лекин уларнинг (Фермерлар уюшмаси. таҳр.) кенгаш вакили бўлиши нотўғри. Чунки фермерлар босим остида қолади. Бу холатда фермерни ҳимоялаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Мана яқинда, Қашқадарё вилоятида, қовун етиштирган экан бир деҳқон, ҳоким бозорга чиқартирмаяпти. Бу нима дегани, деҳқоннинг етиштирган маҳсулотига хўжайинми ҳоким?

Кейин, кластерлар нега деҳқоннинг ишига аралашади? Бу уларнинг вазифаси эмаску. Улар янги бир административ идора бўлиб қолди. Холбуки уларнинг мақсади битта - катта-катта ерларни монополия қилиб олиш. Буни қатъиян тўхтатиш керак, жиноят бу!

Чидамнинг ҳам чегараси бор. Ҳозир мен деҳқонларга мурожаат қиламан, чидаб ўтирмаларинг! Қўрқиш ҳам керак эмас. Бизни ҳимоя қиладиган Конституциямиз бор. Қонунлар бор мулкчилик тўғрисида.

Вилоят депутатлари, Олий мажлис депутатлари қани? Вазир қани? Қишлоқ хўжалигидан нон еб юрган уюшмалар қани? Фермерлар ҳақидаги қонун ёмон қонун эмас, лекин бу ишламаяпти.
Қонунга қўшимча киритиш керак. Ер кадастри ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш керак. Мана шу масалалар ечилмаса, ер ислоҳоти бўлмайди”, дейди Исмоил Оспанов.

Видео Собиқ ҳоким: Деҳқоннинг маҳсулотига ҳокимлар хўжайинлик қилмасин! канала Eltuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
31 августа 2020 г. 16:24:02
00:09:25
Яндекс.Метрика