Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланди

2021 йил 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Шу муносабат билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Humo Arena” мажмуасида тадбир ўтказди. Унда партия фаоллари ва партияга хайрихоҳ инсонлар қатнашди.

Мониторларда Марказий сайлов комиссиясининг сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани онлайн тарзда намойиш этилди. Дастлабки натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,1 фоиз овози билан ғалаба қозонгани эълон қилинди. Тадбирга йиғилганлар бу хабарни хурсандчилик ва олқишлар билан кутиб олди.

Бу овозлар халқимиз ўз ҳаётида сезган натижалар ва келажакка ишонч учун берилган, дейиш мумкин. Чунки охирги беш йилда Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида катта масштабдаги ишлар қилинди. Янгиланиш кириб бормаган бирорта соҳа қолмади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, ҳаёт талаб қилган маъмурий, ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилди.

Шу даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 24 фоизга, саноат 34 фоиз, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ошди. Ялпи ички маҳсулотимиз 60 миллиард долларга етди. Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайди.

Ҳудудларни ривожлантириш, саноат ва хизматлар кўламини кенгайтириш учун кенг имкониятлар яратилди. Юзлаб корхона ва заводлар, минглаб янги иш ўринлари пайдо бўлди. Улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Амалий натижадорлик, инсон манфаати ислоҳотларнинг бош мақсадига айланди. Ижтимоий йўналтирилган дастурлар амалга оширилди. Илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари, спорт соҳаларини ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилди.

Бу ишларни изчил давом эттириш, мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётини янги босқичга кўтариш учун сайлов арафасида Янги Ўзбекистон стратегияси ишлаб чиқилди. Сайловчилар билан учрашувларда унинг мақсад-моҳияти тушунтирилди ва халқимиз бунга ишонди.

Тадбирда Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, ўзига билдирилган юксак ишонч учун халқимизга миннатдорлик билдирди.

– Шундай улуғ халқнинг ишончи мен учун катта бахт! Менга шунча ишонч билдириб, қўллаб-қувватлагани учун барча партиядошларимга, ёшларга, азиз фарзандларимга, мунис оналарим ва нуроний оталаримизга таъзим қилиб, раҳмат айтаман. Бу ишонч менга куч бағишлайди. Шу билан бирга, ички дунём билан сезаманки, бу жуда катта масъулият ва жавобгарлик, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳозирги таҳликали замонда мураккаб синовлар кўп бўлгани, халқимиз жипслашиб, фидойилиги ва меҳнатсеварлиги билан улкан натижаларга эришаётгани қайд этилди.

– Охирги беш йилда қандай-қандай синовларни бошимиздан ўтказдик. Биз бу синовларда тобландик. Бир биримизга меҳримиз ошди. Жипслашдик. Халқимиз бирлашса, нималарга қодирлигини бутун дунё яна бир марта кўрди, – деди Президент.

Бу йилги сайлов илк бор Сайлов кодекси асосида, демократик руҳда, очиқ-ошкора ўтгани таъкидланди.

– Кўплаб давлатлардан, катта халқаро ташкилотлардан кузатувчилар келди. Улар хоҳлаган сайлов участкасига бориб, яратилган шароитларни, одамларимиз эртанги кунга бефарқ эмаслигини, сайловда фаол қатнашганини, оилалари билан келиб овоз берганини кўрди. Бу халқимизнинг руҳияти, кайфияти, сиёсий маданиятидан далолат. Жойлардаги учрашувларда одамлар ҳар бир соҳа бўйича, ўз шаҳри ёки тумани бўйича долзарб таклифларни билдираяпти. Танқидлар ҳам бўлаяпти. Бу ҳам ҳаётимиз ўзгаргани, демократик ислоҳотлар натижаси. Яна бир марта айтмоқчиман: орқага йўл йўқ. Энди Ўзбекистон фақат олға боради, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари барча хорижий ва маҳаллий кузатувчиларга, Марказий сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, оммавий ахборот воситалари вакилларига раҳмат айтди.

Президент сайловида бошқа сиёсий партиялардан илгари сурилган номзодларга ҳам миннатдорлик билдирди.

– Уларнинг ҳам нияти – Ўзбекистонни ривожлантириш. Шунинг учун уларнинг дастуридаги халқимизга маъқул таклифларни албатта инобатга оламиз. Биз кеча рақобат қилган бўлсак, энди бир мушт бўлиб, ҳаракат қилишимиз керак. Мен халқимизнинг юксак ишончини оқлаш, орзу-умидларини ушалтириш, фаровон ҳаётини таъминлаш учун бор куч-ғайратим ва салоҳиятимни сарфлашга ваъда бераман. Янги Ўзбекистонни ҳаммамиз биргаликда қурамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Видео Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
25 октября 2021 г. 21:37:30
00:16:11
Другие видео канала
Браво жамоаси - Жуда хам хазилкаш официантБраво жамоаси - Жуда хам хазилкаш официантMillion jamoasi a'zosi Umid Khaydarov | OTAMNI AYAMAY URISHGAN #Million2021Million jamoasi a'zosi Umid Khaydarov | OTAMNI AYAMAY URISHGAN #Million2021Озода Нурсаидова томонидан ижро этилган "Инсон қадри учун" қўшиғига ишланган клипОзода Нурсаидова томонидан ижро этилган "Инсон қадри учун" қўшиғига ишланган клипАЛИШЕР ҚОДИРОВ ГАПИГА СОЛИХОН ДОМЛА ЧОТКИ ОТВЕТАЛИШЕР ҚОДИРОВ ГАПИГА СОЛИХОН ДОМЛА ЧОТКИ ОТВЕТХалқни бой қиламан, солиқларни камайтираман – Мирзиёев сайловга нима ваъда қилмоқда? BBC News O'zbekХалқни бой қиламан, солиқларни камайтираман – Мирзиёев сайловга нима ваъда қилмоқда? BBC News O'zbekDos nuevos interrogados en caso Larva/Objetan actual presidenta de JCE/Emisión Estelar SINDos nuevos interrogados en caso Larva/Objetan actual presidenta de JCE/Emisión Estelar SINЗвернення президента України Володимира Зеленського: Ми завжди вклонятиметься подвигу наших дідів.Звернення президента України Володимира Зеленського: Ми завжди вклонятиметься подвигу наших дідів.«Mirzo Ulug‘bek haykalining boshini kesib ketishgan» — Mirziyoev yuz bergan voqeani esladi«Mirzo Ulug‘bek haykalining boshini kesib ketishgan» — Mirziyoev yuz bergan voqeani esladiDavron Kabulov umrini qisqartirgan konsert. Million yangi konsertga uxlamay tayyorlanmoqdaDavron Kabulov umrini qisqartirgan konsert. Million yangi konsertga uxlamay tayyorlanmoqdaМЕТАН ёки ПРОПАН?  ПРОПАН или МЕТАН что лучше?МЕТАН ёки ПРОПАН? ПРОПАН или МЕТАН что лучше?"Ногирон йигит"(Ҳаётий воқеа асосида)| Umr so'qmoqlari"Ногирон йигит"(Ҳаётий воқеа асосида)| Umr so'qmoqlariUzbekistan vs Bangladesh | U23 Asian Cup Qualifiers | LIVESTREAMUzbekistan vs Bangladesh | U23 Asian Cup Qualifiers | LIVESTREAMЭФИРГА ЧИКМАГАН КАДРЛАР.ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КУТИЛМАГАН ТАШРИФИ.....ЭФИРГА ЧИКМАГАН КАДРЛАР.ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ КУТИЛМАГАН ТАШРИФИ.....NATIJA! 15 YOSHDA ONA BO’LGAN QIZ TAQDIRI // AMIRXON UMAROV SHOUSINATIJA! 15 YOSHDA ONA BO’LGAN QIZ TAQDIRI // AMIRXON UMAROV SHOUSIЎзбекистон: Афғонистонлик қочқин Сурхондарёда нега ёрдам сўрамоқда? - BBC News O'zbekЎзбекистон: Афғонистонлик қочқин Сурхондарёда нега ёрдам сўрамоқда? - BBC News O'zbekМирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди" - BBCUZBEK.COMМирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди" - BBCUZBEK.COMОТАХОН ХАКИКАТНИ АЙТИБ ТАШЛАДИОТАХОН ХАКИКАТНИ АЙТИБ ТАШЛАДИЎзбек маҳалласи Италияга келди  Ўртар ашуласи Венецияни тутди  BBC News Ozbek yangiliklarЎзбек маҳалласи Италияга келди Ўртар ашуласи Венецияни тутди BBC News Ozbek yangiliklarQudamni ko'rmadingizmi (o'zbek film) | Кудамни курмадингизми (узбекфильм) #UydaQolingQudamni ko'rmadingizmi (o'zbek film) | Кудамни курмадингизми (узбекфильм) #UydaQolingOzodRakurs: Mirziyoyev saylovni kambag’allardan boshladiOzodRakurs: Mirziyoyev saylovni kambag’allardan boshladi
Яндекс.Метрика